Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 6 МАЙДАГИ 194-СОН ҚАРОРИ 1-ИЛОВАСИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Божхона тўловларини ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 6 майдаги 194-сон қарори 1-иловасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Лизинг объекти сифатида олиб кетиладиган товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш белгиланган тартибда амалга оширилади. Лизинг объектини олиб кетиш чоғида божхона тўловларини тўлаш унинг божхона қийматининг тўланган қисми миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб (лизинг тўловлари), банк ҳужжатлари билан тасдиқланади. Кейинчалик божхона тўловлари лизинг тўловлари келиб тушишига кўра 20 кун мобайнида тўланади»;
9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Молиявий лизингда, лизинг объекти лизинг олувчи мулкига ўтгандан кейин, лизинг объекти «экспорт» божхона режими остига олинади. Бунда илгари тўланган божхона тўловлари экспорт қилишда тўланадиган божхона тўловлари суммасига ҳисобланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 21 май,
168-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 10-сон, 78-модда)