Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Битим
Солиқ қонунларига риоя қилиш масалалари юзасидан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати (бундан кейин «Томонлар» дейилади) солиқ қонунларига риоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамнинг қанчалик муҳимлигидан келиб чиқиб ва ана шу мақсадларда бир-бирига иложи борича кўпроқ кўмаклашишга истак билдириб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Қўлланиладиган атамаларнинг маъноси
Қўлланиладиган атамаларнинг маъноси
Ушбу Битим мақсадида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни билдиради:
«Солиқ қонунчилиги» — солиқ турлари ва уларнинг мазкур Томон ҳудудида ундирилиш тартибини белгилайдиган хамда солиқ мажбуриятларининг пайдо бўлиши, ўзгариши ва тўхтатилиш муносабатларини тартибга солиб турувчи юридик меъёрлар йиғиндисидир;
«Солиқ қонунчилигини бузиш» — солиқ тўловчининг бюджет олдидаги белгиланган юридик мажбуриятини бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликда ифодаланадиган ҳуқуққа қарши ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир;
«Ваколатли солиқ идоралари» — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси ва Россия Федерацияси Давлат солиқ хизмати;
«Расмий талаб (сўров) сўровчи идора» — солиқ масалалари бўйича ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров берувчи Томоннинг ваколатли солиқ идораси (бундан кейин «ёрдам кўрсатиш сўрови» дейилади);
«Расмий талаб (сўров) сўраладиган идора» — ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров олган Томоннинг ваколатли солиқ идораси.
2-модда
Битимнинг қўлланилиш соҳалари
Битимнинг қўлланилиш соҳалари
Томонлар солиқ қонунчилигининг лозим даражада ижро этилишини таъминлаш мақсадларида ваколатли солиқ идоралари орқали бир-бирларига қуйидаги холларда ўзаро ёрдам кўрсатадилар:
солиқ қонунчилигининг бузилишини бартараф қилиш, шунингдек уни бузишга бўлган ҳаракатларнинг олдини олиш;
ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров бўйича ёки ташаббусли тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг хамда бошқа тоифадаги солиқ тўловчиларнинг солиқ қонунчилигига риоя қилиши тўғрисида маълумотлар бериш;
миллий солиқ тузилиши ва солиқ қонунчилигидаги жорий ўзгаришлар ҳақида ахборотлар бериш;
солиқ идоралари ишини таъминловчи компьютер тизимини яратиш ва ишлатиш;
солиқ тўловчилар билан иш олиб боришни ташкил қилиш;
кадрларни ўқитиш ва мутахассислар билан алмашиниш соҳалари;
ўзаро биргаликда ҳаракат қилишни талаб этадиган бошқа масалалар.
Ушбу Битим низомлари Томонлар ўртасида тузилган бошқа битимларга мувофиқ ваколатли солиқ идораларининг ҳамкорлик ишига тўсқинлик қилмайди.
3-модда
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров (талаб) шакли ва мазмуни
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров (талаб) шакли ва мазмуни
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров ёзма равишда жўнатилиб, унга кўриб чиқиш учун зарур ҳужжатлар қўшиб илова қилинади. Фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров оғзаки шаклда сўралиши ҳам мумкин. У кейинчалик қисқа муддатларда ёзма равишда тасдиқланади.
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
сўров талаб қилаётган солиқ идорасининг номи;
сўров талаб қилинаётган солиқ идорасининг номи;
сўров мақсади ва сабаби;
сўров талаб қилинаётган солиқ тўловчининг номи (исми) ва манзилгоҳи;
сўров моҳияти ва у билан боғлиқ юридик ҳолатларнинг кўриб чиқилаётган давр ва солиқларнинг аниқ турлари кўрсатилган қисқача баён.
Сўров ўзбек ёки рус тилида ёзилиши керак. Томонларнинг илтимосига кўра, тақдим қилинаётган материал ўзбек ёки рус тилига таржима қилиниши мумкин.
Сўров талаб қилинаётган солиқ идораси ёрдам кўрсатиш ҳақида олган сўров бўйича қўшимча ахборот талаб қилиш ҳуқуқига эга.
4-модда
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровнинг бажарилиш тартиби
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровнинг бажарилиш тартиби
Ваколатли солиқ идоралари миллий қонунчиликка мувофиқ ўз ваколати доирасида бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар.
Сўров талаб қилаётган солиқ идораси ўз илтимосига кўра ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров ижросини амалга оширишда бу ҳаракатлар вақти ва ўтказиладиган жойи хусусида хабардор қилиниши мумкин. Унинг вакиллари эса қўшимча равишда келишиб олишиб унинг ижросида иштирок этишлари мумкин.
Агар сўров талаб қилинаётган солиқ идораси томонидан бажарила олмаслиги мумкин бўлса, у холда сўров тушган кундан бошлаб бир ой мобайнида бу ҳақда сўров талаб қилаётган солиқ идорасини ёзма равишда хабардор қилиш керак. Бунда у ёрдам бера олмаслик сабабини кўрсатади.
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров ижроси миллий қонунчиликка ёки сўров талаб қилиётган Томоннинг маъмурий амалиётига зид келса, у холда у рад этилиши мумкин.
Сўров талаб қилаётган Томон ўз ҳудудида ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров ижроси билан боғлиқ ҳамма харажатларни зиммасига олади.
5-модда
Тақдим қилинаётган ахборот мазмуни
Тақдим қилинаётган ахборот мазмуни
Ваколатли солиқ идоралари ўз ташаббуси билан ёки ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровга кўра қуйидагиларга нисбатан бир-бирларига ахборот тақдим этадилар:
корхоналар, уларнинг шохобчалари ва ваколатхоналарини қайд қилишда (жумладан, уларнинг жойлашган жойи, кимга бўйсуниши, мулкчилик шакли ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар);
юридик ва жисмоний шахслар давлат ва тижорат банкларида ҳисоб рақами очганлари, шунингдек, улардаги бор пуллар ва тушаётган маблағлар хусусида;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу Томон ҳудудида олинган барча даромад турлари ва солиқ солиш объектлари, тўлаган солиқ суммалари ва солиққа тортиш билан боғлиқ бошқа масалалар хусусида.
6-модда
Ҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим қилиш
Ҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим қилиш
Сўров талаб қилинаётган солиқ идораси ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровга биноан меъёрий ҳужжатлар, тасдиқланган ҳужжат нусхалари ва солиқ бўйича тергов ишларини бажаришда зарур бўладиган бошқа материалларни тақдим қилади.
Ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа материаллар тасдиқланган нусхалар тергов ишида етарли бўлмай қолган тақдирдагина талаб қилиниши мумкин. Бериладиган ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа материаллар келишилган муддатларда қайтарилиши керак.
Материаллар компьютерлаштирилган кўринишда, бу материалларни талқин қилиш ва улардан фойдаланишда зарур бўладиган қўшимча ахборотлар илова қилинган холда тақдим қилиниши мумкин.
7-модда
Ахборотларни бериш тартиби
Ахборотларни бериш тартиби
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровлар, ҳужжатлар ва материаллар, шунингдек бошқа ахборотлар ҳар икки Томон келишиб олган тартибда берилади.
Ёрдам кўрсатиш ваколатли солиқ идораларининг раҳбарлари томонидан белгиланадиган расмий мансабдор шахсларнинг бевосита алоқалари доирасида амалга оширилади.
8-модда
Махфийликка риоя қилиш
Махфийликка риоя қилиш
Муайян солиқ тўловчиларга тааллуқли бўлган ахборотлар махфий ҳисобланади ва сўров талаб қилинаётган солиқ идораси шартларига мувофиқ ҳимоя қилинади.
Олинган ахборот ушбу Битимда кўзда тутилган мақсадлардагина, жумладан, маъмурий ёки суд ажримлигидагина Томонлар орқали фойдаланилиши мумкин. Бошқа мақсадларда ахборотдан фақат сўров талаб қилинаётган томон розилиги бўлгандагина фойдаланиш мумкин.
9-модда
Битим ижроси
Битим ижроси
Томонлар ушбу битимни талқин қилиш ёки қўллашда содир бўладиган тортишувли масалаларни йўлга қўйишда ўзаро келишилган битимга эришишга ҳаракат қиладилар.
Томонлар, зарурат туғилганда, ушбу Битимнинг амалга оширилиши ва унга ўзгартишлар киритилиш мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун маслаҳат йиғинлари ўтказадилар. Бундай маслаҳат йиғинларининг муддатлари Томонларнинг келишувига биноан қўшимча равишда белгиланади.
Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида Томонлар айрим масалалар юзасидан қўшимча битимлар ҳам тузиши мумкин.
10-модда
Битимнинг кучга кириши ва тугатилиши
Битимнинг кучга кириши ва тугатилиши
Ушбу Битим ҳар икки томон имзо чеккан пайтдан бошлаб кучга киради ва бир Томон бошқа Томонга унинг амал қилишини тўхтатмоқчи бўлганлиги ҳақида ёзма равишда маълум қилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг ўз фаолиятини тўхтатади.
Битим 1993 йил 11 ноябрда Тошкент шаҳрида тузилди. У икки нусхадан иборат бўлиб, ўзбек ва рус тилларида тузилган. Ҳар икки тилдаги матн ҳам бирдек кучга эга.
(имзолар)