ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2397-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ж. Ачилов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 24 апрель,
121-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқда:
1) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қуйидагилар:
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг қоғоз шакли 1-иловага мувофиқ;
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг электрон шакли 1а-иловага мувофиқ;
Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг қоғоз шакли 2-иловага мувофиқ;
Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг электрон шакли 2а-иловага мувофиқ;
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг қоғоз шакли 3-иловага мувофиқ;
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг электрон шакли 3а-иловага мувофиқ;
Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг қоғоз шакли 4-иловага мувофиқ;
Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг электрон шакли 4а-иловага мувофиқ;
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.»;
2) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ шаклда 1а, 2а, 3а ва 4а-иловалар билан тўлдирилсин.
2. Қоидаларда:
1) 4-банддаги «ёзувлари рақами катакчаларига» деган сўзлар «ёзувининг юқори қисмига ушбу» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-бандда:
«Тегишлилигига» деган сўз «Далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида тегишлилигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Далолатнома ёзувининг электрон шаклида маъмурий-ҳудудий бирликнинг номи танлаш орқали киритилади, дастурда мавжуд бўлмаган шаҳарча, қишлоқ, овул ва бошқа жой номлари тўғридан тўғри ёзилади.»;
3) 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида олий таълим муассасасини тугатган шахслар учун «oliy», олий таълим муассасасида таҳсил олаётган, лекин ўқишни тугатмаган шахслар учун «toʼliqsiz oliy», академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатган шахслар учун «oʼrta maxsus, kasb-hunar», умумий ўрта таълим муассасасини (I — IX синфлар) тугатган шахслар учун «umumiy oʼrta», умумий ўрта таълим муассасасини тугатмаган шахслар учун «toʼliqsiz oʼrta» ва маълумоти бўлмаган шахслар учун «maʼlumotsiz» сўзларининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.»;
4) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Далолатнома ёзувининг электрон шаклига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимчалар киритилганда, тегишли устунга янги ёзув киритилади. Бунда олдинги маълумот автоматик равишда сақланиб қолинади.»;
5) 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Далолатнома ёзувининг электрон шакли, унинг чоп этилган нусхаларига имзолар ва гербли муҳр қўйиш орқали тасдиқланади.»;
6) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. «4. Jinsi» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «erkak», «ayol» ёки «nomaʼlum» сўзларидан бирининг таги тегишлилигига қараб чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.»;
7) 19-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8-устунда далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «tirik» ёки «oʼlik» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади».
8) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. «11. Oilaviy ahvoli» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «nikohda boʼlmagan», «tul» ёхуд «ajrashgan» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.»;
9) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. «11. Nechanchi nikohi» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида никоҳдан ажралувчиларнинг нечанчи никоҳи эканлигига қараб «birinchi», «ikkinchi», «uchinchi va undan ortiq» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.»;
10) 43-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги мазмундаги жумлалар билан алмаштирилсин:
«Агар 18 ёшга тўлмаган болалари бўлмаса, «yoʼq» деб ёзилади. Бунда далолатнома ёзувининг қоғоз шаклидаги катакча ичига чизиқ тортилади.»;
11) 54-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади, агар паспорт ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, ушбу қаторга «Taqdim etilmadi» деб ёзилади ва «19. Belgilar uchun» устунида тақдим этилмаганлик сабаби кўрсатилади.»;
тўртинчи хатбошидаги «ёзилади» деган сўз «ёзилади, агар гувоҳнома ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, ушбу қаторга «Taqdim etilmadi» деб ёзилади ва «19. Belgilar uchun» устунида тақдим этилмаганлик сабаби кўрсатилади.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи банд чиқариб ташлансин;
ўнинчи — ўн тўртинчи бандлар тегишинча тўққизинчи — ўн учинчи бандлар деб ҳисоблансин;
«катакчаларида», «катакчаларига» ва «катакчалари» деган сўзлар тегишлича «қаторида», «қаторида» ва «қаторлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«55. «12. Oilaviy ahvoli» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «nikohda boʼlmagan», «beva (tul)» ёхуд «ajrashgan» сўзларидан бирининг тагига чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.».
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
2015 йил 21 апрель
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 21 апрель
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХАБОВ
2015 йил 21 апрель
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2015 йил 21 апрель
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
1а-ИЛОВА
1а-ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
2а-ИЛОВА
2а-ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
3а-ИЛОВА
3а-ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
4а-ИЛОВА
4а-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 16-сон, 202-модда)