Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсатининг
Қарори
БУЛОҚБОШИ, ТОЙЛОҚ, ЧЕЛАК ВА ФУРҚАТ РАЙОНЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Андижон, Самарқанд, Фарғона вилоят, Хўжаобод, Самарқанд, Пайариқ, Ўзбекистон ноҳия Кенгашларининг таклифларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг хулосасига розилик билдириб, қуйидаги янги ноҳиялар тузилсин:
Андижон вилояти бўйича
Маъмурий маркази Булоқбоши аҳоли пунктида бўлган Булоқбоши райони.
Булоқбоши райони таркибига Хўжаобод районнинг Булоқбоши, Кулла, Пайариқ, Найман ва Ширмонбулоқ қишлоқлари берилсин.
Самарқанд вилояти бўйича
Маъмурий маркази Тойлоқ шаҳар посёлкасида бўлган Тойлоқ райони.
Тойлоқ райони таркибига Самарқанд районнинг Тойлоқ шаҳар посёлкаси ва Адас, Боғизоғон, Жумабозор, Комсомол, Маданият, Сочакиболо, Тепақишлоқ, Қўрғонча қишлоқлари берилсин;
Маъмурий маркази Челак шаҳрида бўлган Челак райони.
Челак райони таркибига Пайариқ районининг Челак шаҳри ва Бирлашкан, Ойтамғали, Оққўрғон, Чапарашли, Ўртасайдов қишлоқлари берилсин;
Фарғона вилояти бўйича
Фурқат райони.
Фурқат райони таркибига Ўзбекистон районининг XX Партсъезд номли, октябрь 40 йиллиги, Шунқор, Қўқон, Ғаллакор (Хўжаликлараро бўрдоқичилик корхонаси 2-фермаси ҳудудидан ташқари) ва Ғунча қишлоқлари берилсин.
XX Партсъезд номли қишлоқдаги Горский аҳоли пунктининг номи Навбаҳор деб ўзгартирилсин ва у Фурқат районининг маъмурий маркази этиб белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Хўжаобод, Самарқанд, Пайариқ ва Ўзбекистон район Кенгашларининг Янги тузилган Булоқбоши, Тойлоқ, Челак ва Фурқат районлари ҳудудида жойлашган округлардан сайланган депутатлари тегишли халқ депутатлари Булоқбоши, Тойлоқ, Челак ва Фурқат район Кенгашларининг депутатлари бўладилар.
Халқ депутатлари Хўжаобод, Самарқанд, Пайариқ, Ўзбекистон, Булоқбоши, Тойлоқ, Челак ва Фурқат район Кенгашлари тегишли ҳудудда давлат ҳокимиятининг мухтор вакиллик идоралари деб ҳисоблансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, тузилаётган ноҳияларнинг бошқарув идораларини маблағ билан таъминланиши маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилмоғи лозим.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 апрель,
573-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 6-сон, 261-модда)