ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъатининг таркиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг тақдимномасини кўриб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайъати етти кишидан иборат таркибда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари этиб қуйидагилар тасдиқлансин:
|
Абдусаматов Бахтиёр Хасанович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси |
|
Садиков Камалитдин Фахриддинович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
Аметов Максетбай Джангабаевич |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси |
|
Каримов Ибратжон Алижонович |
— |
Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи |
|
Эгамбердиев Ойбек Худаёрович |
— |
Давлат экологик экспертиза Бош бошқармаси бошлиғи |
|
Мухамедов Ғайрат Аминович |
— |
Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси |
|
Рузимбаев Тиллавадин Гиязович |
— |
Сирдарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси |
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 24 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъатининг таркиби тўғрисида»ги 162-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 3, 93-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 март,
КҚ-4-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 3-сон, 129-модда)