Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2011 29.01.1999 йилдаги 42-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2011
Ҳужжат 29.01.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО САВДО-КЎРГАЗМА КОМПЛЕКСИДАГИ САВДО МАРКАЗИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 августдаги 232-сонли «Халқаро савдо-кўргазма комплекси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро савдо-кўргазма комплекси таркибидаги Савдо марказини ўз вақтида фойдаланишга топшириш, унинг ўз харажатини ўзи қоплашини ва ўзини ўзи молиялашини таъминлаш, юқори халқаро даражада хизмат кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Халқаро савдо-кўргазма комплексидаги қурилиши тугалланган Савдо марказини «Инновация» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниясининг ишончли бошқарувига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо марказини бошқаришда ички бозорни республика товар ишлаб чиқарувчиларининг ва етакчи хорижий компанияларнинг юқори сифатли товарлари билан тўлдириш, шунингдек сервис хизмати кўрсатишни халқаро даражада ташкил этиш «Инновация» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси фаолиятининг асосий вазифаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инновация» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси Савдо марказини ишончли бошқариш бўйича мулкдор ваколатини амалга оширишга ҳақлидир, унинг мулкини тасарруф этиш ва бошқаларга бериш ҳуқуқи бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини амалга ошириш учун «Инновация» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси Ўзбекистон ва хорижнинг етакчи товар ишлаб чиқарувчиларини уларнинг товарларини сотиш ёки уларга Савдо марказининг савдо майдонлари ва биноларини ижарага бериш йўли билан жалб қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Инновация» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси билан Савдо марказини ишончли бошқариш шартномасини бир ҳафта муддатда тузсинлар, унда савдо марказидан мақсадли фойдаланилиши ва кредит ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш тартибини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ва «Инновация» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниясига Республика Ҳукумати кафолати остида «Туркэксимбанк» кредит линияси ҳисобидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молияланган кредитни илова*га мувофиқ ўз вақтида қайтариш функцияси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Инновация» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банкда тушумни ўтказиш, «Туркэксимбанк» кредитини қайтариш, товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш, шунингдек Савдо маркази операциялари бўйича бошқа тўловлар учун алоҳида ҳисоб-китоб ва валюта субсчётлари очиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Савдо марказини кейинчалик менежментга бериш учун супермаркетлар тармоғи оператори бўлган халқаро компания билан бир ой муддатда битим тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-сон