Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2017 14.01.1999 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган текширишлар натижасида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш ва сотишда кўплаб қонунни бузиш, даволаш муассасаларида кейинчалик қайта сотиш мақсадида камомадга йўл қўйиш ва ўғирлаш, дорихона муассасаларида дори-дармонларга нархларни асоссиз равишда ошириш ҳоллари, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг кўплаб турлари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий кўринишларга барҳам бериш, республика аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш ва дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1999 йил 1 февралдан бошлаб соғлиқни сақлаш даволаш муассасаларида ва чакана дорихона тармоғида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларидан ташқари) нарх белгилашнинг ягона тартиби жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари, етказиб беришда қатнашувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун 20 фоиздан ортиқ бўлмаган, чакана савдо учун 25 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорлардаги чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда шартномавий нархлар бўйича улгуржи ва чакана савдо тармоғи орқали сотилиши белгилансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 150-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган турғун даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган турғун даволаш муассасаларига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш билан боғлиқ харажатларни бюджетдан қоплаш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишда улгуржи ва чакана ташкилотлар томонидан савдо устамаларининг қўлланилиши тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турғун даволаш муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини бериш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда касалхоналарда даволанаётган шахслар махсус дафтарларга улар учун амалда сарфланган дори-дармон препаратлари учун имзо чекиши тартиби жорий этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Назорат инспекцияси ташкил этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Унга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиниши, сотилиши ва даволаш муассасаларини улар билан таъминлаш, шунингдек, уларни сотишда чекланган савдо устамалари қўлланилиши устидан назорат қилиш вазифалари юкланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситаларини харид қилиш, шунингдек, давлат эҳтиёжлари учун дори-дармон воситаларини импорт қилиш очиқ тендер савдоларида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркоз учун вакциналар, зардоблар, препаратлар ҳамда наркотик моддаларни харид қилиш ёпиқ тендер савдоларида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини республика ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиш, қоидага кўра, даволаш муассасалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Республика валюта биржасида ва биржадан ташқари валюта бозорида сотиб олинадиган марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобига импорт бўйича тайёр дори-дармон воситалари, шунингдек, фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган асосий дори-дармонлар рўйхатига кирувчи дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материаллар харид қилиш тартибини белгиласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш соҳасида қонунни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш ҳақидаги таклифни бир ой муддатда белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С.Кароматов ва Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 1-сон, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 19-сон, 150-модда; 2013 й., 30-сон, 387-модда)