Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг Уставини, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ходимлари интизоми тўғрисидаги Низомни ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси шахсий таркибининг формали кийим-боши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 3 июлдаги 249-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик темир йўл компанияси Уставига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 22 июндаги 240-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 2 май,
151-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 9-сон, 67-модда)