14.04.2015 йилдаги 91-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.04.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳайратон-Мозори Шариф» темир йўл линиясини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансафғон темир йўл коридорини янада ривожлантириш, «Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон» темир йўл линияси бўйича транзит ташишлар ҳажмини ошириш, республика корхоналарининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАЖКнинг «Ўзбектемирйўлекспедициа» унитар корхонасига қарашли «Соғдиана Транс» шўба корхонаси (бундан кейин — Оператор) ва Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат ишлари вазирлиги ўртасида 2011 йил 27 июлда тузилган шартномага мувофиқ 3 йил давомида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш амалга оширилган, Оператор томонидан 7,8 миллион тонна юк ташилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор ва Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат ишлари вазирлиги ўртасида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясини кейинги 3 йил давомида эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатишни давом эттириш тўғрисида янги шартнома тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган янги шартномага кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операторга, ташиш ҳажмидан қатъи назар, шартнома амал қиладиган бутун давр мобайнида, Оператор томонидан Афғонистон Ислом Республикасида тўланадиган солиқлар, тўловлар ва божлар суммасини ҳисобга олган ҳолда, ҳар йили 19 миллион АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги темир йўл ташувлари учун ташиш ҳақи Оператор томонидан 100 фоизлик олдиндан тўлов асосида ундирилади ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкида очилган Операторнинг алоҳида даромад ҳисоб рақамида тўпланади ҳамда шартнома шартларига мувофиқ ҳар ойда Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат ишлари вазирлигининг Афғонистон Ислом Республикаси ваколатли банкида очилган ҳисоб рақамига ўтказиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор ва Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат ишлари вазирлиги ўртасида «Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўл линиясини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича 3 йил муддатга янги шартнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор ва «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ўртасида лойиҳада иштирок этаётган Оператор ходимларининг Афғонистон Ислом Республикасида бўлган даврида уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича шартномалар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Ўзбектемирйўлекспедициа» УК « Согдиана Транс» шўба корхонасига қуйидагиларга рухсат берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида «Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўл линиясини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ёнилғи-мойлаш материаллари, электр энергиясини харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўл линиясини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари билан меҳнат шартномалари тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Операторнинг Мозори-Шариф шаҳридаги «Афгҳанистан Интернатионал банк»да очилган жорий ҳисобварағи амал қилиш муддатини 3 йилга узайтирсин. Бу ҳисоб солиқлар, тўловлар ва божларни тўлаш, шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари билан тузилган меҳнат шартномалари ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида Операторга товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Оператор талабномалари асосида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясини эксплуатация қилиш ва унга хизмат кўрсатишда қатнашувчи мутахассисларга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясини эксплуатация қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ таъмирлаш-тиклаш, режали ва бошқа ишларни бажариш мақсадида Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудига жўнатилаётган Операторнинг махсус техникаси, механизмлари, ускуналари, товарлари, материаллари ва хизмат кўрсатувчи ходимларини фавқулодда вазиятлар юз берганда «Ғалаба» чегара пунктидан ўтказиш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда илгари ишлаб чиққан соддалаштирилган тартиб асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги шартноманинг амал қилиш муддати давомида лойиҳани амалга ошириш доирасида Операторнинг Афғонистон Ислом Республикасига юборилаётган ходимларига белгиланган меъёрлардан ортиқ тўланадиган хизмат сафари харажатларига қўшимча тўловлар суммалари, шунингдек хизмат сафари даврида уч маҳал овқатланиш харажатлари суммалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-сон