Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг (комиссиясининг) рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қуйидаги қўмиталари ва комиссияси рўйхати тасдиқлансин:
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
Регламент ва одоб комиссияси.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 январь,
СҚ-7-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 1-сон, 24-модда)