|
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси |
— |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси; Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси; Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси; Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси. |
|
|
||
|
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси |
— |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси; Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси; Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси. |
|
Ўзбекистон Халқ-демократик партияси фракцияси |
— |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси; Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси. |
|
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси |
— |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси. |
|
Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи |
— |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 12.01.2015 йилдаги 12-III-сон
Кучга кириш санаси
12.01.2015
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари рўйхатини тасдиқлаш, қўмиталар раислари лавозимларини сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳи ўртасида тақсимлаш тўғрисида (яхлит қарор)
Сиёсий партиялар фракцияларининг ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қуйидаги қўмиталари тузилсин:
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси;
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси;
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси;
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси;
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси;
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси;
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси;
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси;
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси;
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари лавозимлари сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ўртасида қуйидагича тақсимланиши белгилансин:
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 январь,
12-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 1-сон, 12-модда)