12.04.2002 йилдаги 123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.04.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республикада кутубхоначилик ишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тузилмаси ва ходимларининг 250 нафардан иборат чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхона фондларини мамлакатимиз ва чет эл адабиётлари билан бутлаш, мавжуд матбаа нашрлари, қўлёзмалар ва ҳужжатларни сақлаш, ўрганиш ва илмий ишлаш, уларни мунтазам равишда тўлдириб бориш, умумий равишда фойдаланиш тамойилларига риоя этиш асосида жамиятнинг ҳужжатлар ва библиографик ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқининг миллий-маданий, маънавий мероси, бойлиги ва қадриятларини кенг тарғиб қилиш;

республика кутубхона фонди бўйича маълумотларнинг ягона электрон базасини яратиш, халқаро андозалар асосида замонавий методлар ва ахборот технологияларини кутубхоначилик ишларига жорий этиш;

халқаро библиографик ахборотлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш учун Интернет тармоғидан фойдаланиш;

кутубхоначилик ишлари соҳасидаги республика дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот, методик ишларни, янги ахборот технологияларини кутубхоначилик ишларига татбиқ этишни мувофиқлаштириш ва олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхоначилик соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, халқаро кутубхоначилик дастурларида қатнашиш, мутахассислар, матбаа нашрлари ва бошқа ҳужжатларни ўзаро алмашиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Матбаа маҳсулотлари, аудио ва видеоматериалларнинг миллий фондини шакллантиришни тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар матбаа материалларининг, шу жумладан уларнинг аудио ва мультимедий вариантларининг (чиқарилишига кўра) иккита бепул мажбурий нусхаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасига берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши 2003 йилги Илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар давлат дастурига республикада кутубхоначилик ишларини автоматлаштириш ва ахборот-кутубхона тармоғини яратиш лойиҳаларини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2002 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимлари иш ҳақига 15 фоизгача миқдорда устама белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда устама белгиланадиган кутубхона ходимлари рўйхатини ҳамда кутубхона директори ва унинг ўринбосарларига иш ҳақи тўлаш разрядларини белгиласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кутубхонанинг биносини жойлаштириш бўйича бир ой муддатда таклиф киритсинлар, бунда замонавий талабларга жавоб берадиган зарур шароитлар яратилишини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Миллий кутубхона, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2010 йилгача бўлган даврда республикада кутубхоначилик ишларини ривожлантириш концепциясини ва дастурини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 2003 йилдан бошлаб ҳар йили Миллий кутубхона буюртманомасига биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилиш ва халқаро китоб алмашиш, шунингдек янги хорижий китобларни сотиб олиш йўли билан хорижий ҳужжатлар фондини шакллантиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тармоғини ва электрон каталогни зарур даражада сақлаш, жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун кутубхонани замонавий компьютерлар ва махсус техника воситалари билан жиҳозлашга маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ахбороти давлат фонди тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Миллий кутубхона Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 5-уйдаги, Х. Сулаймонова кўчаси, 33-уйдаги, Ш. Рашидов шоҳ кўчаси 16-уйдаги биноларга жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Қ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 12 апрелдаги 123-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) Ўзбекистон Республикаси давлат кутубхонаси, ахборот ва маданий-маърифий муассаса ҳисобланади ва кутубхоначилик, библиография, илмий-тадқиқот, илмий-методик ва ахборот фаолиятини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонига мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат кутубхонаси ва Республика илмий-техника кутубхонаси негизида ташкил этилган ҳамда мажбуриятлар ва тузилган шартномалар бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий кутубхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Миллий кутубхона жамоат фойдаланиши, жамиятнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган матн, овозли ёзувлар ёки тасвирлар ҳолидаги ахборотлар қайд этилган моддий объектларнинг (кейинги ўринларда ҳужжатлар деб аталади) универсал фондини тўплаш ва сақлашни таъминлайди ҳамда жамият, миллий ва жаҳон маданияти, фани ва таълимни ривожлантириш манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Миллий кутубхона фондлари Ўзбекистон Республикаси халқи маданий бойлигининг бир қисми сифатида бегоналаштирилмайди ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қўриқланиш ва фойдаланишнинг махсус режимида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўқув залларида Миллий кутубхона фондларидан ва унинг маълумотлар аппаратидан фойдаланиш, шунингдек ахборот манбаларини қидириб топиш ва танлашда консультация ёрдами кўрсатиш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда кутубхонадан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлайди, кутубхона фондларини ва бошқа ахборот ресурсларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг махсус режимини, шунингдек улардан фойдаланиш режимини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида қимматга эга бўлган ва нодир нашрларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда кутубхонадан фойдаланиш қоидаларида Миллий кутубхона фондларидан фойдаланишда чеклашлар белгиланиши мумкин. Миллий кутубхонада мавжуд бўлган чекланган тартибда фойдаланиладиган ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотдан ҳамма фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Миллий кутубхона фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Миллий кутубхона юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, сметага, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, гербли юмалоқ муҳрга, бурчакли ва бошқа штампларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Миллий кутубхонанинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар Миллий кутубхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхона фондларини мамлакатимиз ва чет эл адабиётлари билан бутлаш, мавжуд матбаа нашрлари, қўлёзмалар ва бошқа ҳужжатларни сақлаш, ўрганиш ва илмий ишлаш, уларни мунтазам равишда тўлдириб бориш, умумий равишда фойдаланиш тамойилларига риоя этиш асосида жамиятнинг ҳужжатлар ва библиографик ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқининг миллий-маданий, маънавий мероси, бойлиги ва қадриятларини кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика кутубхона фонди бўйича маълумотларнинг ягона электрон базасини яратиш, халқаро андозалар асосида замонавий методлар ва ахборот технологияларини кутубхоначилик ишларига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро библиографик ахборотлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш учун Интернет тармоғидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхоначилик ишлари соҳасидаги республика мақсадли дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот, методик ишларни мувофиқлаштириш ва олиб бориш ҳамда кутубхоначилик ишларида янги ахборот технологияларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхоначилик соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, халқаро кутубхоначилик дастурларида қатнашиш, мутахассислар, матбаа нашрлари ва бошқа ҳужжатларни ўзаро алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Миллий кутубхона ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дунёвий билимларнинг кенг кўламини, Ўзбекистон халқи маънавий меросини акс эттирувчи ҳужжатларнинг универсал фондини бутлаш, сақлаш ва уни жамоат фойдаланишига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларга кутубхона ва ахборот хизмати, шу жумладан маълумотнома-библиографик хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳужжатларнинг иккита бепул мажбурий нусхалари асосида, шунингдек ҳужжатларни сотиб олиш, китобларни ўзаро (шу жумладан халқаро) алмашиш йўли билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хилда олиш асосида миллий ҳужжатларнинг энг тўлиқ фондини шакллантириш, унинг доимий сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улкан маданий, илмий ва бадиий қимматга эга бўлган хорижий ҳужжатлар фондини шакллантириш ва унинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон тўғрисидаги ҳужжатларни устувор тарзда бутлаш, сақлаш ва ҳисобга олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарих ва маданият ёдгорликларига мансуб нашрлар ва коллекцияларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ҳужжатларнинг давлат библиографик ҳисобини олишда қатнашиш, библиографик, рефератив ва умумий-таҳлилий ахборот манбаларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий библиография манбаларини яратиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси тўғрисида, унинг ҳудудида ва ташқарисида чиққан барча ҳужжатларнинг библиографик ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли ахборот манбаларидаги каталоглар ва картотекалар тизими ёрдамида Миллий кутубхона фондларини илмий ишлаб чиқиш ва очиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий йиғма электрон каталогни, ахборот базаларини ва маълумотлар банкларини шакллантириш, улардан, шунингдек бошқа миллий ҳамда хорижий ахборотлар ресурсларидан фойдаланишни ташкил этиш, ахборот алмашишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларнинг, шу жумладан миллий ҳужжатли меросга, тарих ва маданият ёдгорликларига мансуб ҳужжатларнинг ҳолатини текширишни, тавсифлашни, консервациялаш ва таъмирлашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхоначилик ишлари, библиография, китоб ишлари соҳасида ва бошқа турдош соҳаларда илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни олиб бориш, бошқа кутубхоналарга методик ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхона кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий кутубхоначилик технологияларини ўрганиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавзули кўргазмалар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар уюштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий кутубхоналар, бошқа ташкилотлар билан кутубхоначилик ишлари соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Миллий кутубхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомда белгиланган асосий вазифаларга мувофиқ ўз фаолиятининг мазмуни ва аниқ шаклларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик ва полиграфия фаолиятини амалга ошириш, китобларнинг кимошди савдоларини ўтказиш, пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек кутубхонанинг асосий вазифаларини бажаришга йўналтирилган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхонадан фойдаланувчилар томонидан етказилган зарарнинг турларини ва ундириш миқдорларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва кутубхонадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фондларидан, уларнинг тўлиқлиги ва бутлигига хилоф етказмасдан ҳужжатларнинг ортиқча сони ва нусхаларини ҳужжатларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган йўриқномага мувофиқ чиқариш ва сотиш. Кутубхона фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган мол-мулкни харид қилиш ёки ижарага олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида кутубхона фондларидан фойдаланиш шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда асосий фаолият соҳаси бўйича уюшмалар, жамиятлар, фондлар ва бошқа ташкилотларни таъсис этишда ва уларнинг ишларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кутубхона фондларини тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларга ҳужжатларни идентификация қилиш бўйича консультациялар бериш, ҳужжатларни, шу жумладан миллий ҳужжатли меросга, тарих ва маданият ёдгорликларига мансуб ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИ БОШҚАРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Миллий кутубхона фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кутубхонага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда кутубхонани бутлаш соҳасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхонанинг штатлар рўйхатини, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда директор ўринбосарларини ва илмий котибни лавозимга тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхона ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, уларнинг вазифаларини белгилайди, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кутубхона ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда кутубхона мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади, ишлаб чиқариш ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхонанинг моддий-техника базасини зарур даражада сақлаш ва ривожлантириш, кутубхона фойдаланувчилари ва ходимлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширади, кутубхона фондлари ва маълумотномалар аппарати, алоҳида қимматли ва нодир коллекциялар тўпламлари, шунингдек бинолар, иншоотлар, асбоб-анжомлар, кутубхонанинг бошқа мол-мулки сақланиши ва улардан зарур даражада фойдаланилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Миллий кутубхонада маслаҳатлашув органи сифатида етакчи олимлар, кутубхона ва бошқа илмий ташкилотлар мутахассисларидан шакллантириладиган илмий кенгаш тузилади. Кутубхона директори илмий кенгаш раиси ҳисобланади, у илмий кенгаш тўғрисидаги низомни, илмий кенгаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларни ҳамда унинг таркибини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Миллий кутубхонанинг биноси, иншоотлари, кутубхона фондлари, бошқа мол-мулклари давлат мулки ҳисобланади, кутубхонанинг тезкор бошқарувида бўлади ва уларнинг бирон-бир тарзда бегоналаштирилиши, хусусийлаштирилиши ва гаровга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кутубхона эгаллаб турган ер участкалари қонунчиликка мувофиқ унинг доимий фойдаланишида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун кутубхона:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ўзига тезкор бошқарув учун биркитилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхона юридик ва жисмоний шахсларнинг совға, эҳсон шаклида, шунингдек васиятнома, шартнома бўйича ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда олинадиган мол-мулкка эгалик қилишни, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишни қонунда белгиланган доирада амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Миллий кутубхонанинг кутубхона фондларига ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш, бериш ва улардан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Миллий кутубхонанинг молиявий маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа фаолиятдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиёрий эҳсонлар, кутубхонага васият қилинган маблағлар, шунингдек кутубхона фойдасини кўзлаб ўтказиладиган хайрия тадбирларидан олинган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Миллий кутубхонанинг тузилмаси, штатлари, ходимларининг сони, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва миқдорлари ушбу мақсадлар учун кутубхонага давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалардан олинган маблағлар доирасида белгиланади. Миллий кутубхона ходимларига ставкалар ва маошлар бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Миллий кутубхонани тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 12 апрелдаги 123-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Т У З И Л М А С И
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 7-сон, 50-модда; 2011 й., 45-46-сон, 475-модда)