Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида
Битим
Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати (қуйида биргаликда «Томонлар» ва алоҳида «Томон» деб аталиб),
иқтисодий алоқалар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим ва зарур шарти эканлигини таъкидлаб,
икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик ҳар бир мамлакатда халқлар фаровонлигини ошириш учун кўмаклашишига ишонч ҳосил қилиб,
Томонлар ва шу мамлакатларнинг халқлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш шу жумладан, Ўзбекистон ташкилотлари, ширкатлари ва фуқаролари билан Британия ташкилотлари, ширкатлари ва фуқаролари ўртасидаги ( келажакда «жисмоний» ва «юридик» шахслар деб аталувчи) бевосита алоқалар Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий тизимига киришида муҳим қадам эканлигига амин бўлиб,
икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик учун асос яратишга интилиб,
иқтисодий ҳамкорликни Хельсинки Якунловчи акти (1975 йил, август), Янги Европа учун Париж хартияси (1990 йил, ноябрь), 1992 йилги Хельсинки ҳужжати, ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгашининг бошқа ҳужжатлари ва Европада иқтисодий ҳамкорлик бўйича Бонн конференцияси Ҳужжати (1990 йил, март-апрель) ва Европа энергетика хартияси (1991 йил, декабрь) принцип ва қоидаларига мувофиқ ривожлантиришга ўз хоҳишларини тасдиқлаб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар иккала мамлакатда узоқ муддатга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантирадилар ва сармояларни жойлаштиришни такомиллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга интилиб,жумладан рағбатлантирувчи чораларни қўллайдилар:
а) ўзаро тадбиркорлик, сармоя жойлаштириш ва қўшма корхоналарнинг ҳамкорлигини қўллаш мақсадида мавжуд молия воситаларидан фойдаланиш;
б) ўз мамлакатида сармояларни жойлаштиришга бошқа мамлакат сармоядорларини жалб қиладиган қулай замин яратиш;
в) Европада умум тан олинган стандартларга мувофиқ келадиган интеллектуал мулкни ҳимоялаш тизимларни яратиш ва сақлаш;
г) иқтисодий ва тадбиркорлик алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашадиган тадбирларни амалга ошириш, жумладан, ярмаркалар, кўргазмалар, семинарлар, ишбилармон кишиларнинг бориб келиши билан алмашиш.
2-модда
Ҳар бир Томон бошқа Томоннинг илтимосига биноан уз ихтиёридаги бозор аҳволи ҳақидаги маълумотни, агар бу маълумот конфиденциал характерда бўлмаса ва уни бериш Томоннинг миллий қонунчилигига зид келмаса бошқа давлатнинг қизиққан жисмоний ва юридик шахсларига бу маълумотни бериши мумкин.
3-модда
Томонлар молиявий таъминлашнинг, хусусан, ўрта ва узоқ муддатга бериладиган кредитларнинг мустаҳкам ва самарали иқтисодий ҳамкорликдаги аҳамиятини тан оладилар.
Томонлар миллий қоидалар ва халқаро тартиб доирасида мақбул ва қулай шарт-шароитларда экспорт кредитларини беришга ҳаракат қиладилар.
4-модда
Томонлар халқаро молия институтлари доирасида ҳамкорлик қилишга ўзларининг рози эканликларини тасдиқлайдилар.
5-модда
Ҳар бир Томон ўзларида ҳаракатда бўлган қонун ва қоидалар асосида ўз давлати ҳудудидан олиб ўтилаётган ва келиб чиқиши бошқа томон бўлган товарлар эркин транзити принципининг муҳим аҳамиятини тасдиқлайдилар.
6-модда
Томонлар инфраструктура ривожлантирилишида, яъни миллий ва халқаро даражадаги алоқа ва транспорт соҳаларида иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим эканлигини тан оладилар. Томонлар, шунингдек, муҳим ширкатлар ва ташкилотларнинг инфраструктурани ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этишни қўллаб-қувватлайдилар, жумладан, ушбу мақсадларда халқаро ташкилотлардан маблағ олишлардаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.
7-модда
Томонлар билимларни, менеджер ва мутахассисларнинг билим ва тажрибаларини саноат ва қишлоқ хўжалигидаги барча соҳаларда ва молияни бошқариш, молиявий хизматлар кўрсатиш соҳаларида тартиб этиш мақсадида ходимларни тайёрлаш ва бошқа техник ёрдамлар орқали ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар ва давом эттирадилар.
8-модда
Ҳар бир Томон 1993 йил 24 ноябрда «Сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисидаги Битим» ёки келажакда имзоланиши мумкин бўлган сармояларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш каби ҳар қандай бошқа битимларга асосланган ҳолда бошқа Томоннинг жисмоний ва юридик шахсларининг сармояларини қонуний ҳимоялашини тасдиқлайди.
9-модда
Томонлар ўзаро манфаат асосида фан-техника соҳаларида ҳамкорлик қилиш муҳимлигини, ва бундай ҳамкорликка кўмаклашишни келишиб оладилар. Бундай ҳамкорлик ўз ичига, хусусан, тегишли маълумот, олимлар ва мутахассислар билан алмашишни олиб, бу билан чекланмайди.
10-модда
Ҳар бир мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахсларига бошқа мамлакатнинг барча суд ва маъмурий идораларида савдо битимларидан келиб чиқувчи даъвогар, жавобгар сифатида ёхуд бошқа сифатида ишларни ҳал этишда иштирок этиш учун миллий тартиботни жорий этадилар.
11-модда
Ҳар бир Томон бошқа Томоннинг илтимосига биноан, ушбу Битим ижроси билан боғлиқ бўлган, муаммолар сўров берган Томоннинг фикрига кўра унинг иқтисодиётига, молиявий аҳволи, миллий саноат ва қишлоқ хўжалигига зарар келтирмаслик мақсадида зарур маслаҳатлашувни ўтказишга розилик беради. Ушбу Битимда кўзда тутилган мақсадларга эришишда, Томонлар юқорида келтирилган муаммоларни ечишда бу Битимнинг мақсадларига эришишга нисбатан кам салбий таъсир этадиган чораларга аҳамият берадилар.
12-модда
Битимга ҳар қандай қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш Томонларнинг ёзма келишуви орқали амалга оширилади.
13-модда
Ушбу Битим Томонларнинг амалдаги халқаро ташкилотларда иштироки ёки мавжуд икки ёқлама ва кўп ёқлама битимларидаги мажбуриятлари ва ҳуқуқларини камситмайди, ва ушбу Битимни талқин қилинишида бошқа битимларнинг ҳуқуқлари чекланилмайди, бошқа бир давлат ёки гуруҳ давлатлар манфаатларига зарар етказишни уз мақсади деб билмаслигини Томонлар маълум қиладилар.
14-модда
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Томонлардан бири ушбу Битимнинг амалда бўлишини бекор қилиш нияти тўғрисидаги ёзма хабар қилган муддатидан бошлаб Битим олти ой мобайнида уз кучини сақлаб қолади.
Қуйидагиларни тасдиқлаб, ўз ҳукуматларидан тегишлича ваколатланганлар ушбу Битимни имзоладилар.
Лондон шаҳрида, 1993 йил 24 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда ҳар иккала матн ҳам бир хил кучга эга.
(имзолар)