Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ва давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг (кейинги ўринларда — Олий бизнес мактаби) мазкур қарор 1-иловасида келтирилган рўйхат бўйича объектларни ташкилотларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида, бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Олий бизнес мактаби мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган объектларни бир ой муддатда белгиланган тартибда қабул қилиб олиниши-топширилишини шунингдек кейинчалик улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.
3. Давлат рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда Олий бизнес мактабига Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан унинг асосли ҳисоб-китобларига мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек, мазкур қарорнинг 1-иловаси биринчи бандида кўрсатилган мулкий мажмуани жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор 1-иловасининг биринчи бандида кўрсатилган мулкий мажмуани реконструкция қилиш доирасида қуйидагилар белгилансин:
буюртмачи — Олий бизнес мактаби;
бош лойиҳа ташкилоти — «Ташгипрогор» АЖ;
бош пудратчи ташкилот — «Трест № 12» АЖ.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 февралдаги № 32-сонли «Корпоратив бошқарув марказини жойлаштириш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 апрель,
79-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 апрелдаги 79-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ташкилотларга беғараз топширилган объектлар
РЎЙХАТИ
Т/р | Объектлар номи | Ўрнашган жойи | Баланс сақловчи | Объект топширилаётган ташкилот номи |
1. | Мулкий мажмуа * | Тошкент ш., Миробод тумани, Мирабод кўчаси, 25-уй | Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби |
2. | «Виардот» меҳмонхона мажмуаси | Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Беларик кўчаси, 18 ва 22-уйлар. | Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби |
3. | 7 қаватли бинонинг 5 — 7 қаватлари ** | Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби | Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси |
* «Ипак Йўли» АИТБнинг тўғридан тўғри шартномаси асосида сотилган бинолардан, концерт зали биносидан, бир ва икки қаватли биноларнинг тегишли қисмларидан, шунингдек кафе сифатида фойдаланилаётган жойлардан ташқари.
** Объектни қабул қилиш-топшириш Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25-уй манзилида жойлашган мулкий комплекс реконструкция қилингандан ва унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби жойлаштирилгандан кейин амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 апрелдаги 79-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 февралдаги 48-сонли қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини самарали тасарруф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 28 мартдаги 75-сонли қарорига 2-иловада:
а) «Ўлчам (бинолар ва иншоотлар, % улуш)» устунидаги 6-позицияда «12 031» рақами «5 031» рақами билан алмаштирилсин.
б) 12-позиция кучини йўқотган деб ҳисоблансин.