1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 2 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2662]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 11 июндаги 264-сонли ««Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2662-1, 27.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2011 йил 5 сентябрдаги 59 ва 10-сон «Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2278, 2011 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 457-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 26 февралдаги 18, 91-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари (кейинги ўринларда ГҚИ деб юритилади) дастурини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚИ дастури — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тасдиқланган бир йилга мўлжалланган ГҚИ дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи — Давлат бюджети параметрлари доирасида ГҚИни амалга ошириш учун субсидия кўринишида бюджетдан ажратиладиган маблағларни олувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўлов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 8-бандига мувофиқ ГҚИнинг амалдаги иш ҳажми ва фойдали қазилмалар захираларини ўстириш прогнози(топшириғи)ни бажариш натижаларига қараб келгуси йилнинг 1 февралигача тўланадиган бир йилга мўлжалланган ГҚИга бюджетдан ажратиладиган маблағлар умумий суммасининг 10 фоизи миқдордаги пул маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан фақат ГҚИ дастурига киритилган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда молиялаштирилиши белгиланган ГҚИ ҳажмлари ҳамда уларга тегишли бўлган харажатлар молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия кўринишидаги бюджет маблағлари солиқ солинадиган даромад сифатида қаралмайдиган ГҚИни бажариш учун мақсадли тушумлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ГҚИнинг қуйидаги турлари ва уларга тегишли бўлган харажатлар молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) регионал миқёсдаги геологик, геофизик, геокимёвий, гидрогеологик, геоэкологик ва бошқа хариталаш ишлари, олтин ва уран бўйича махсуслаштирилган олдиндан излаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қимматбаҳо, рангли, радиоактив, қора, ноёб ва нодир металлар, гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалари бўйича излаш ва баҳолаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фойдали қазилма конларини разведка қилиш (янгидан аниқланган конларда мукаммал разведка қилиш ишлари), маълумотларни таҳлил қилиш, мавзуга йўналтирилган ишлар ва тажриба-услубий ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) геология-қидирув техникасини ишлаб чиқиш бўйича тажриба-конструкторлик ишлари, махсус белгиланган ишлар, ер қаърини муҳофаза қилиш ва минерал хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ер ости сувларининг камайиши ва ифлосланишидан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) илмий-тадқиқот ҳамда меъёрий-тадқиқот ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) геология тармоғи ходимларини ва талабаларни геология соҳаси учун ўқитиш, тармоқ конференция ва семинарларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) вақтинчалик бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда дала базаларида қулайликлар яратиш ва асосий воситаларни харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) конларни очганлик учун пул мукофоти тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) халқаро конференцияларни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть ва табиий газга оид ГҚИга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғ-маъдан ташкилотларини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек капитал тоғ иншоотларини ўтиш ва бурғулаш қудуқларининг тоғ-геологик, гидрогеологик ва тоғ-техник шароитларини қўшимча равишда ўрганиш билан боғлиқ ГҚИга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар томонидан кончилик ишлари учун ажратилган ер майдонлари доирасида ишлатилаётган конларда, шунингдек ушбу конлар чеккаларида бажарилаётган ГҚИга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларнинг жойлашиш чегараларини ва уларнинг моддий таркибини, шунингдек тайёрлов ва қазиш ишлари йўналишини аниқлаш мақсадида бажарилаётган фойдали қазилма конларидаги ишлатилаётган блоклар ва карьерлар доирасида геологик тадқиқотларнинг барча турларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар йили ГҚИни бажариш учун иш турлари ва объектлар бўйича Давлат бюджетидан бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмлари ГҚИ дастурлари доирасида тегишли бюджет маблағлари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобига, шунингдек фойдали қазилма захираларини (прогноз ресурсларини) ўстиришнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ бажарилиши лозим бўлган ишларнинг физик ҳажмларига боғлиқ ГҚИлар дастурида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ГҚИ дастури тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчиларнинг эътиборига улар учун назарда тутилган ҳамда ГҚИ дастурини бажаришга мўлжалланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ГҚИ учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар ҳамда харажатлар моддалари кесимида тақсимлаш Давлат бюджетининг харажатлар таснифига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан ГҚИ дастурларини амалга ошириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмлари тўғрисида маълумот олганларидан сўнг 5 иш куни мобайнида жорий йилга мўлжалланган ГҚИ дастурида назарда тутилган ажратиладиган маблағлар умумий суммасидан 90 фоиз ва ўтган йилда бажарилган ГҚИлар суммасидан 10 фоиз бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловлар назарда тутадиган, бир йилга мўлжалланган жамланма харажатлар сметаларини тузадилар ва рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритадилар. Шу муддатлар ичида ойлар бўйича бўлинган алоҳида сметалар тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига тасдиқланган ГҚИ дастурлари доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан улар зиммасига юклатилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ўқитиш ва конларни очганлик учун пул мукофотларини тўлаш, халқаро конференцияларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ ҳажмда сметаларга киритилади ва календарь йил давомида молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи сметалар билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига амалда бажарилган иш ҳажмлари мониторингини амалга ошириш учун зарур бўлган, ГҚИ дастури доирасида бажарилиши лозим бўлган ишларнинг физик ҳажмларини ойлар бўйича бўлиб чиққан ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ГҚИ дастурини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ГҚИ дастурини ва уларга оид харажатларни молиялаштириш, тузилган шартномалар, юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома ва юридик мажбуриятларнинг қабул қилинишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар доирасида Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2007, 2009 йил 16 сентябрь) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар тасарруфидаги ва бошқа ташкилотлар билан, шунингдек ўзаро ГҚИнинг маълум ҳажмларини пудрат асосида бажаришга шартномалар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари томонидан ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ички хўжалик шартномалари асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишларни бажарилганлигини (хизмат кўрсатилганлигини) тасдиқловчи шартномалар ва ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ бажарилган ГҚИни қабул қилиш далолатномалари (расшифровкасиз) бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўловларни тўлаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларга кўра тўловлар ғазначилик бўлинмалари томонидан «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг банклардаги ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан ГҚИ дастурида белгиланган мақсадлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар уларни тасдиқланган сметаларга мувофиқ умумий суммасининг 90 фоизи миқдорида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ғазначилик бўлинмаларига тегишли молия йили учун шартномаларни тақдим этадилар. Бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловлар кейинги йилнинг 1 февралига қадар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасида тузилган ГҚИни бажаришга оид шартномада ҳамда унга илова қилинган молиялаштириш жадвалида қуйидагилар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚИнинг биринчи ойи давомида жорий йилга шартномада белгиланган қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдордаги аванс тўлови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган авансни пропорционал равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ГҚИ далолатномасига мувофиқ ҳар ойда тўланадиган ҳақ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ГҚИни бажариш учун бюджет маблағларини олувчи ҳисобот чорагидан кейинги 10 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ГҚИ топшириғининг бажарилиши тўғрисидаги ўтган чорак учун (ойлар бўйича) пул ва физик кўринишдаги маълумотларни Молия вазирлиги билан келишилган жадвал шаклида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар ГҚИга оид шартномаларни тузишда форс-мажор ҳолатларнинг вужудга келиш имконини ҳамда ушбу ҳолатлар билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришга маблағлар ўтказиш тартибини акс эттиришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар ва мол-мулкни бошқа жойга кўчириш, ГҚИ олиб борилган объектларда юзага келган ҳолатларнинг одамларга ва атроф-муҳитга салбий таъсирини чеклаш ёки бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида ГҚИни бажариш учун асосий воситаларнинг ишлаш қобилиятини тиклаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи кўрсатиб ўтилган ишлар якунига етгандан кейин икки ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бажарилган ишлар ва улар билан боғлиқ харажатлар тўлиқ баён қилинган ҳисоботни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фойдали қазилмалар захираларини ўстиришга оид амалга оширилган прогнозлар (топшириқ) ҳамда ГҚИнинг ҳақиқий иш ҳажмлари натижалари бўйича ГҚИнинг якуний ҳисоб-китобларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар ҳар йили 10 декабргача бўлган муддатдан кечикмай фойдали қазилмалар захираларини ўстиришга оид (прогноз ресурслар) ҳамда ГҚИ иш ҳажмларига оид йиллик режалаштирилган ишларнинг якуни бўйича таҳлилий маълумотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар таҳлилий маълумотда бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловлар суммасининг дастлабки ҳисоб-китобларини кўрсатиб ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловлар фойдали қазилма захираларини ўстириш прогнози (топшириқ) ҳамда ГҚИнинг амалдаги иш ҳажмлари натижалари бўйича амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган маблағларни ажратиш мезонлари бўлиб, ГҚИ дастурида назарда тутилган миқдорий ва дискрет (ҳа/йўқ) кўрсаткичларга эришиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўрганилганлик даражаси, асосланганлиги ва ишончлилигига кўра фойдали қазилмалар захиралари А, В, С1, С2 тоифаларига, прогноз ресурслари — Р1 ва Р2 тоифаларига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚИ дастурида алоҳида сатрда кўрсатилган фойдали қазилма учун ҳар бир иш тури йўналиши бўйича ажратилган маблағларнинг тегишли суммасига мувофиқ мақсадли кўрсаткичларга эришилганлик баҳоланади. Агар фойдали қазилмаларга оид иш йўналиши якуний натижасида фойдали қазилмаларнинг захираларини (А, Б, С1, С2 тоифалар бўйича) ёки прогноз ресурсларини (Р1, Р2 тоифалари бўйича) ўстириш назарда тутилган бўлса, бундай ҳолда ушбу кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ, фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича захираларни ёки прогноз ресурсларнинг ўсиши бажарилмаган ҳолларда, у бўйича бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ГҚИ дастурлари доирасида фойдали қазилмалар захираларини ва прогноз ресурсларини ўстиришни якуний натижада назарда тутмайдиган ГҚИларнинг айрим турлари учун бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўлов миқдори, физик ҳажмларнинг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Физик ҳажмларнинг бажарилишини баҳолаш ҳар бир асосий иш тури (бурғулаш, ер ости ва устки кончилик ишлари) бўйича амалга оширилади. Асосий иш тури бўйича бирон-бир физик ҳажмлар бажарилмаган ҳолларда, у бўйича бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўлов амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағини олувчи томонидан ГҚИ дастурининг мақсадли кўрсаткичларига эришганлик тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқловчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси, идоранинг илмий-техник кенгаши, идоранинг доимий ишлайдиган комиссиясининг баённомалари ва тегишли апробациялар) билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи томонидан бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловларнинг тўланиши лозим бўлган суммасининг аниқ ҳисоб-китоблари ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 январидан кечиктирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 20 январгача бўлган муддатда ҳисоботни кўриб чиқади ва ГҚИ дастурининг тасдиқланган параметрлари ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи томонидан бажарилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Асосли эътирозлари мавжуд бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчидан ҳисоботга зарур аниқлик ва қўшимчалар киритилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилари бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловларнинг тўланиши лозим бўлган суммасининг ҳисоб-китобига ўзгартиришлар киритадилар ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига ҳисобот тақдим қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳисобот бўйича ҳеч қандай камчиликлар бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўлов суммасини тасдиқлаган ҳолда ГҚИ дастури параметрларининг бажарилиши якунлари тўғрисидаги ўзаро баённомани имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу баённома ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи томонидан ўзининг қуйи ташкилотларига ГҚИ дастури параметрларини бажарганлиги учун бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловларни ўтказишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бажарилган ГҚИ дастурлари натижалари бўйича тўловлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига белгиланган тартибда топширилган шартномалар ва сўровномалар асосида (тўлов ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчининг ГҚИ дастури параметрларининг бажарилиши якунлари тўғрисидаги қўшма баённомаси нусхасини илова қилган ҳолда) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. ГҚИ учун асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалар сотиб олишни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ГҚИ учун асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситаларини сотиб олишга бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар сметасида алоҳида сатрда белгиланади. ГҚИ учун асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситаларини сотиб олишни молиялаштириш бир йилга ажратилган маблағларнинг умумий суммаси доирасида, ГҚИ дастурида назарда тутилган ишларнинг физик ҳажмларининг бажарилишига боғланмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бюджет маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган шартномалар ГҚИ дастурида назарда тутилган рўйхат доирасида ва миқдорларида ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи томонидан амалга оширилади. Бунда, ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи ғазначилик бўлинмасига харид қилинаётган асбоб-ускуна ва автотранспорт воситалари рўйхатини ўз ичига олган илова нусхасини тақдим этади. Зарур ҳолларда молия йили давомида ГҚИ дастурида назарда тутилган сотиб олинадиган асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалари рўйхатига ажратилган маблағнинг умумий суммаси доирасида ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчининг сўровномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. ГҚИ дастурида муайян асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситаларини импорт бўйича сотиб олиш назарда тутилган ҳолларда, уларни ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи ўзининг валюта маблағлари ҳисобига сотиб олиб, кейинчалик ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан унинг қиймати эквивалентини миллий валютада қоплашига йўл қўйилади. Бунда, ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчи ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалари учун ҳақиқатда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Импорт бўйича сотиб олинган асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалари қийматини қоплаш ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар томонидан (тўлов ҳужжатлари ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хулосасини илова қилган ҳолда) талабномаларни тақдим этиш орқали белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Назорат ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар бухгалтерия ҳисобини юритиши ҳамда молиявий ҳисоботлар ва ГҚИ бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиб боришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. ГҚИ дастурини молиялаштиришдаги бюджет маблағларининг мақсадли тарзда ишлатилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. ГҚИ дастурини молиялаштириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этиладиган ҳужжатлар, ахборот ва ҳисоботларнинг ишончлилиги юзасидан жавобгарлик ГҚИни бажариш учун бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси в. б. И. ТЎРАМУРОТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси Бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти Бош директори А. ФАРМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш