Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 31 март,
74-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарорида:
а) 1-иловада (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома):
I бўлим 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлимда:
2-банд 2.3-кичик банднинг тўртинчи хатбошидаги «Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда:
3.6-кичик банднинг иккинчи жумласидаги «Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.10-кичик банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига картотека алифбо тартибида (фамилияси, номи) ва рўйхатга олиш тартиб рақами бўйича тузилади»;
III бўлимда:
2-банд 2.1-кичик бандининг биринчи хатбошидаги «фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда:
«Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.1-кичик бандда:
«фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш алоҳида Низом билан белгиланади.
Мурожаатларни кўриб чиқишни ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ва 4-схемага биноан (илова қилинади) амалга оширилади»;
12-иловада:
биринчи хатбошидаги «Фуқароларнинг аризалари ва шикоятлари» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Фуқароларнинг таклифлари» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-схема қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш
4-СХЕМАСИ
4-СХЕМАСИ
* Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига мурожаатлар, шунингдек юқори давлат органлари орқали ёки тегишлилиги бўйича давлат бошқа органларидан ҳам тушиши мумкин. Зарур ҳолларда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш юқори давлат органи томонидан назоратга олинади».
б) 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича Намунавий йўриқнома):
25-банднинг бешинчи хатбошидаги «фуқаролар хатлари» сўзлари «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бундай мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича махсус бўлинмаларга ёки ишлар бошқармаси, умумий бўлим, канцелярия (котиб)га берилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш, шунингдек ташкилотлар раҳбарлари томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш тартиби алоҳида Низом билан белгиланади»;
31-банднинг иккинчи хатбошидаги «Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банднинг ўн тўққизинчи хатбошидаги «Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-банддаги «фуқаролар таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
42-банднинг еттинчи хатбошидаги «фуқаролар хатлари, шикоятлари ва аризаларини» сўзлари «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
65-банднинг саккизинчи хатбошидаги «фуқаролар таклифлари, аризалари ва шикоятлари» сўзлари «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирликлар ва идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш
4-СХЕМАСИ
4-СХЕМАСИ
* Мурожаатлар вазирлик ва идораларга юқори давлат органлари орқали ёки тегишлилиги бўйича давлат бошқа органларидан ҳам келиб тушиши мумкин. Зарур ҳолларда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш юқори давлат органи томонидан назоратга олинади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги «фуқароларнинг мурожаатларида» ва «фуқароларнинг хатлари, шикоятлари ва аризалари» сўзлари тегишли равишда «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида» ва «ушбу мурожаатларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1000-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида:
а) X бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«X. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш»;
б) 89-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«89. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди»;
90-банддаги «фуқароларнинг» сўзи «жисмоний ва юридик шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 4-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисидаги низом 6-бандининг учинчи хатбошидаги «фуқароларни» сўзи «жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўлланган мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади»;
б) 18-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон тарздаги мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:
а) 80 ва 94-бандларнинг «Ахборотнинг тури» устунидаги «фуқароларнинг» сўзи «жисмоний ва юридик шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 101-бандда:
«Ахборотлар, тадбирлар, воқеалар ва бошқалар» устунидаги «Фуқароларни» сўзи «Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ахборотнинг тури» устунидаги «Фуқароларни қабул қилиш, уларнинг шикоятлари ва бошқа мурожаатларини» сўзлари «Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, уларнинг таклифлари ва шикоятларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги низом 6-банди «а» кичик бандининг ўн учинчи хатбошидаги «фуқароларнинг» ва «фуқароларни» сўзлари тегишли равишда «жисмоний ва юридик шахсларнинг» ва «жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом 8-банди «г» кичик бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 129-бандининг олтинчи хатбошидаги «фуқароларни» сўзи «жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорида:
а) 1-илова 1.3-позициясининг «Кўрсаткич» устунидаги «фуқароларнинг» сўзи «жисмоний ва юридик шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-иловада:
«а» кичик бандидаги «фуқароларни» сўзи «жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандидаги «фуқаролар» сўзи «жисмоний ва юридик шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг «д» кичик бандидаги «фуқаролар» сўзи «жисмоний ва юридик шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 155-модда; 2017 й., 37-сон, 997-модда, 38-сон, 1037-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон;25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон, 26.03.2019 й., 09/19/245/2834-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон; 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон)