Жиззах вилояти Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг
Қарори
Жиззах шаҳрининг маҳаллий бюджети тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида» 991-II-сонли, Олий Мажлис Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги СҚ-453-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳар маҳаллий бюджетининг 2014 йилги даромадлари ва харажатлари бўйича асосий кўрсаткичларидан кутилаётган ижроси ҳамда 2015 йилга белгиланган маҳаллий бюджетини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига биноан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2014 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси ва киритилган ўзгаришлар тўғрисидаги шаҳар ҳокимининг ҳисоботи тасдиқлансин.
2. Шаҳар маҳаллий бюджети 2015 йил асосий кўрсаткичларининг даромадлар қисми 26907,8 минг сўм, харажатлар қисми 65564,5 минг сўм ва мақсадли субвенция миқдори 38656,7 минг сўм қилиб белгиланганлиги маъқуллансин.
3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Ғ. Хидиров), шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Б. Қулматов) ва молия бўлими (А. Алишеров) биргаликда шаҳар маҳаллий бюджети даромадлар қисмининг солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
4. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (А. Алишеров)га:
2015 йилни «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан шаҳар маҳаллий бюджетининг 2015 йил биринчи чораги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси якунларига мувофиқ режадан ортиқча тушадиган даромадлар ва маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш ҳисобидан шаҳарда кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган зарур тузатишлар киритиб бориш;
бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш юзасидан ғазначилик ижроси воситасида қатъий назорат қилинишини доимий таъминлаш вазифалари топширилсин.
5. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Ғ. Хидиров)га:
тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш;
ҳудуднинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўриш;
бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.
6. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (А. Алишеров) шаҳар Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ахборот бериб борсин.
7. Ушбу қарор «Жиззах овози» газетасида эълон қилинсин ҳамда тегишли тартибда шаҳар ҳокимлигининг — www.new.jizzaxcity.uz расмий веб-сайтда жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, маҳаллий солиқлар ва йиғимларни белгилаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу қарор 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга киради
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши раиси А. ҚОБИЛОВ
Жиззах ш.,
2014 йил 15 декабрь,
129-29-4-сон