05.06.2009 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
j) «солиқ» атамаси мазкур Битимнинг 2-моддаси билан қамраб олинган ҳар қандай солиқни англатади.
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда аниқланади:
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахсдан бошқа бўлган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда у фақат унинг амалдаги раҳбар органи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
f) доимий фаолият жойининг а — е-кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинациялашуви учунгина, бундай доимий фаолият жойининг жами фаолияти ана шу комбинациялашув натижасида, тайёргарлик ёки ёрдамчи тусда бўлган тақдирда, сақлаб турилиши.
6. Мазкур модда 1 ва 2-бандларининг қоидаларига қарамай, агар шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса (мазкур модданинг 7-банди татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзгача бўлган), бу корхона биринчи эслатиб ўтилган Давлатда доимий муассасага эга, деб ҳисобланади агар:
b) бу шахс биринчи айтиб ўтилган Давлатда корхонага тегишли бўлган ва ундан ҳар доим унинг учун ёки унинг номидан товар ёки буюм сотиб турадиган товарлар ва буюмлар захирасига эга бўлса ёки бундан шахснинг фаолияти 5-бандда эслатиб ўтилганлар билан чекланиб қолгунигача, агар фаолият шу банднинг қоидаларига биноан доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмасдан доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ҳар қандай бошқа шаклда фойдаланишдан олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
4. 1 ва 3-банд қоидалари, шунингдек корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда фойдаланиладиган кўчмас мулкдан оладиган даромадларига ҳам татбиқ этилади.
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ўтказиладиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб, доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади,
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч бир нарса, амалиётда қабул қилинганидек, бу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашга халақит бермайди; бироқ, тақсимлашнинг танланган усули ушбу моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келувчи натижаларни бериши лозим.
2. 1-банд қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам қўлланилади:
3. 1 ва 2-бандлар қоидалари транспорт воситаларини эксплуатация қилиш бўйича пульда, халқаро ташкилотларда ёки қўшма корхонада иштирок этишдан олинадиган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
5. Ушбу модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларида санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мулкни бошқа шахсга беришдан олинадиган даромадлар фақат мол-мулкни бошқа шахсга берувчи шахс резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
1. 16, 18 ва 19-моддаларнинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма ишга нисбатан оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тарзда бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма ишига нисбатан оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Агар бу Давлатга бўлган ташриф тўлалигича бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг жамоат фондлари, маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган фаолиятдан олинадиган даромадга тааллуқли бўлмайди. Шундай ҳолларда даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган ўша Давлатда солиққа тортилади.
19-модда 2-бандининг қоидаларини ҳисобга олиб аввалги ёлланма иш учун Аҳдлашувчи Давлат резидентига компенсация сифатида тўланадиган нафақа ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
3. 15, 16 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга ошириладиган тижорат фаолиятига боғлиқ кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига нисбатан татбиқ этилади.
2. 1-банд қоидалари, 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромадлардан ташқари, даромадларга нисбатан қўлланилмайди, агарда бундай даромадларни олувчи Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мол-мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғланган бўлса. Бу ҳолатда, вазиятга қараб, 7 ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланилган ҳоллардан ташқари, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида тўлайдиган қарз мажбуриятидан олинадиган даромадлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари, агар бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганидек, шартлар асосида чегириб ташланади. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига нисбатан бўлган ҳар қандай шунга ўхшаш қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган мол-мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига нисбатан бўлган қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
5. Ушбу модданинг қоидалари, 2-модда қоидаларига қарамай, ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиққа тортишга тегишли ички қонунларини қўллаш учун ушбу қонунлардан ушбу Битимга зид тушмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотларни алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган маълумот каби махфий ҳисобланади ва фақат аниқлаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан ёки ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан аппеляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ёки органларгагина, шу жумладан судлар ва маъмурий органларга ҳам очилади. Бундай шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин. .
2. Ҳеч қандай ҳолатда ушбу модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини қуйидагиларга мажбурловчи тарзда талқин қилинмайди:
4. 3-банддаги ҳеч нарса Аҳдлашувчи Давлатга ахборот беришни рад қилишга рухсат деб қаралмаслиги керак, чунки ахборотда банк учун, ёки бошқа молия муассасаси учун ёки ишончли шахс учун, ёки агентликда ёки ишончнома билан иш қилаётган шахс учун маълумот мавжуд, ёки у ахборотни инсон мулкига алоқаси бор.