Норасмий таржима
Таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Битим
Таълим соҳасида ҳамкорлик шартномаси
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бундан кейин «аъзо давлатлар» деб номлананувчи аъзо давлатлар, ҳар бир инсоннинг таълим олиш ҳуқуқидан ва бу ҳуқуқни тўлиқ амалга ошириш учун давлат жавобгарлигидан келиб чиқиб, ҳамдўстлик халқлари ўртасида анъанавий равишда ўрнатилган маданий, таълимий, иқтисодий ва бошқа алоқаларни, уларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдорлигини ҳисобга олган ҳолда, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида яшовчи халқларнинг давлат тиллари ва ўз тилларидаги таълимни ривожлантиришни, уларнинг маданий ўзаро таъсири ва ҳамкорлигининг энг муҳим шартини ҳисобга олиб, инсонпарварлик ва маданиятлар мулоқотига асосланган миллий таълим тизимини ривожлантириш зарурлигини англаб, миллий озчиликлар ва этник гуруҳларнинг маданий, лингвистик ва маънавий ўзига хослигини тиклаш, сақлаш ва ривожлантиришга содиқлигини билдирган ҳолда, таълим соҳасида иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни амалга ошириш механизмини яратиш зарурлигини тушуниб, таълим соҳасида тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиш истагига тўла қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш тўғриси қуйидагилар келишиб олинди:
1-модда
Иштирокчи давлатлар ўз ҳудудида истиқомат қилаётган барча шахслар миллат ва бошқа фарқлардан қатъи назар, таълим олишда тенг ҳуқуқлигини ва ундан фойдаланиш имкониятини кафолатлайди. Иштирокчи давлатлардан бирининг ҳудудида доимий истиқомат қилувчи ва бошқа иштирокчи давлат фуқаролигига эга бўлган шахслар, ўз ҳудудида доимий яшовчи иштирокчи давлат фуқаролари учун белгиланган шартлар бўйича, барча даражаларда таълим олишади, шунингдек, илмий даража ва унвонларга эга бўлишади.
Иштирокчи давлатлар фуқароларни ўқитиш, ишчилар ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўзаро эҳтиёжларни қондиришга интилади, ҳар бир иштирокчи давлат томонидан, унинг фуқароси бўлмаган ва ўз ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган ўқувчилар, талабалар, аспирантлар ва тингловчиларни ўқитиш учун сарфланган харажатларни қоплашда ўзаро молиявий ҳисоб-китоб механизмини икки томонлама асосда белгилайди.
Иштирокчи давлатлар иштирокчи давлат ҳудудида ўқиётган доимий яшаш жойига эга бўлмаган 1992-йил 1-январгача ўқишга кирган иштирокчи давлатлар фуқаролари ушбу давлат фуқаролари учун қўлланиладиган шартлар асосида ўқишни давом эттириш мажбуриятини (тугагунга қадар) олади.
2-модда
Иштирокчи давлатлар, таълим тилидан қатъи назар, ўз миллий таълим тизимига кирган барча таълим муассасалари учун тенг ҳуқуқлилигини кафолатлайди ва улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
3-модда
Иштирокчи давлатлар миллий озчилик ва ўзига хос этник гуруҳларга мансуб аҳолининг таълим эҳтиёжларини қондиришга ҳисса қўшадилар, шу жумладан, ўз она тилларида таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратади, асл дарслик ва бошқа ўқув-услубий адабиётларни тақдим этиш ва ишлаб чиқишда, миллий озчилик ва этник гуруҳлар учун педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ўзаро ёрдам кўрсатади.
4-модда
Иштирокчи давлатларнинг илмий ва педагогик кадрларини давлат аттестацияси органлари бошқа давлатлар фуқароларини аттестациядан ўтказиши мумкин.
5-модда
Аъзо давлатлар ушбу Шартнома тузилган пайтда аъзо давлатларда берилган ўрта, касб-ҳунар, ўрта махсус, олий маълумот ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги, илмий даражалар ва илмий унвонлар тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжатларнинг ўз ҳудудларида муддатсиз тан олинишини кафолатлайди.
Аъзо давлатлар маълумот, илмий даражалар ва илмий унвонлар тўғрисидаги ҳужжатларнинг келгусида тан олиниш масалаларини ўзаро келишув асосида ҳал қиладилар.
6-модда
Аъзо давлатлар ўқитиш нодавлат тилларда олиб бориладиган таълим муассасаларига педагогик ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш учун шарт-шароитларни таъминлайдилар. Аъзо давлатларнинг ҳар бири ўзаро келишув асосида бошқа аъзо давлатларнинг таълим муассасалари учун педагогик ҳамда илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда ёрдам беради.
7-модда
Аъзо давлатлар ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларнинг амалга оширилишини, таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ахборот ва ҳужжатлар алмашинувини, қўшма ахборот хизматлари, маълумотлар банклари ва босма нашрларни яратишни қўллаб-қувватлайди.
8-модда
Аъзо давлатлар иштирокчи давлатлар ҳудудлари ва таълим муассасалари ўртасида таълим соҳасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришга, жумладан, ўқувчилар, талабалар ва педагогларнинг туристик-сайёҳлик фаолияти, ҳамкорликдаги меҳнат ва ҳордиқни ташкил этишга, фестиваллар, ижодий танловлар, фан олимпиадалари, спорт мусобақаларини ўтказишга, ўзаро келишув асосида ўқувчилар, талабалар, аспирантлар ва стажёрлар алмашинувини амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшадилар.
9-модда
Аъзо давлатлар таълим воситалари орқали иштирокчи-давлатлар ҳудудида экологик ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда қатнашадилар.
10-модда
Аъзо давлатлар иштирокчи давлатларда таълимнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга, жумладан, ўқув ускуналари, техник ўқув қуролларини ишлаб чиқиш, ўзаро етказиб бериш, ўқув адабиётларини тайёрлашга ўз ҳиссаларини қўшадилар.
11-модда
Аъзо давлатлар таълим сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида турли даражадаги давлат органлари ўртасида таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантирадилар.
Аъзо давлатлар ушбу Шартноманинг бажарилишини ва таълим соҳасидаги давлатлараро ҳамкорликнинг бошқа масалаларини кўриб чиқиш учун таълим органлари раҳбарларининг мунтазам конференцияларини ўтказишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар.
12-модда
Аъзо давлатлар ушбу Шартномага мувофиқ кўрилган аниқ чоралар тўғрисида мунтазам равишда маълумот алмашиб туриш мажбуриятини оладилар.
13-модда
Ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ушбу Шартнома 5 йиллик муддатга тузилган ва кейинги 5 йиллик даврларга автоматик равишда узайтирилади.
Ҳар бир аъзо давлат депозитарийни камида 6 ой олдин ва ушбу Шартнома амал қилиш муддати давомида вужудга келган мажбуриятлар ҳал қилинганидан кейин ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу Шартномадан чиқиб кетиши мумкин.
Шартнома бошқа давлатларнинг унга қўшилиши учун очиқ. Қатнашиш тартиби алоҳида белгиланади.
1992-йил 15-майда Тошкент шаҳрида рус тилида битта асл нусхада тузилган. Асл нусхаси Беларус Республикаси Ҳукуматининг архивида сақланади. Мазкур давлат унинг тасдиқланган нусхасини ушбу Шартномани имзолаган давлатларга юборади.
(имзолар)