Норасмий таржима
Давлатлараро электр ва почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш тўғрисида
Битим
Мазкур Битим билан аъзо-давлатлар Ҳукуматлари, бундан кейин «Томонлар» деб аталади,
Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил этиш тўғрисидаги Битимнинг 7-моддасига раҳбарлик қилиб,
ҳар бир мустақил давлатнинг почта ва электр алоқаси, шу жумладан товушли ва телевизион эшиттириш соҳасидаги ўз фаолиятини тартибга солишга суверен ҳуқуқини тан олган ҳолда
давлатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида ва давлатлараро муносабатларда мулоқотнинг алоҳида ролини ҳисобга олган ҳолда
аҳолига, ташкилот ва корхоналарга ахборот технологияларини узлуксиз ва ишончли таъминлаш учун алоқа воситаларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантиришда МДҲга аъзо-давлатлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг зарурлиги ва афзалликларини англаб,
давлатлараро Битимлар бўйича ўз мажбуриятларини тан олган ҳолда давлатларнинг ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган ҳамкорликка тайёрлигини қўллаб-қувватлашга интилиб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар алоқа хизматларини кўрсатиш, тармоқ ва алоқа воситаларини ривожлантиришни уйғунлаштириш, илмий-техник ва тариф сиёсати, кадрлар тайёрлаш ва алоқа ўқув юртлари иши бўйича концепцияларини ривожлантириш, халқаро алоқа ташкилотлари ва уларнинг органларида давлатларнинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.
2-модда
Томонлар давлатлараро телекоммуникация тармоқлари ва почта алмашинувларининг барқарор ишлашини таъминлайдилар.
3-модда
Томонлар фавқулодда вазиятларда миллий ва давлатлараро алоқа тармоқлари фаолиятининг сақлаб қолиниши ва ишончлилигини таъминлашда ўзаро ёрдам ташкил этадилар.
4-модда
Томонлар пул ўтказмаларини ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишни сақлаб қоладилар, пул ўтказмаларларнинг бирлиги (рубль) ёрдамида операциялари бўйича давлатлараро ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.
Ҳамдўстликка аъзо алоҳида давлатлар ўз миллий валютасини жорий этганда, пул ўтказмалари хизматлари алоҳида шартномалар билан тартибга солинади.
5-модда
Томонлар алоқа тармоқларининг давлатлараро даражада ўзаро алоқасини таъминлаш учун алоқа объектларини стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрологиянинг умумий тамойилларини келишиб оладилар.
6-модда
Томонлар мувофиқлаштиради:
давлатлараро аҳамиятга эга бўлган алоқа объектларининг воситаларини ишлатиш, қуриш меъёрлари ва қоидаларини;
давлатлараро хизматлар ва алоқа воситалари учун нархлар ва тарифларни шакллантиришни ҳамда ўзаро давлатлараро ҳисоб-китобларни ўтказиш бўйича услубий тавсияларни.
7-модда
Томонлар алоқа корхоналарида мазкур Битим иштирокчилари ўртасидаги ахборот хабарларни узатиш технологик жараёнлари учун Москва вақтидан фойдаланишга келишиб ва алоқа хизматлари истеъмолчилар билан ишлашда маҳаллий вақтдан фойдаланиладилар.
8-модда
Томонлар алоқа соҳасида 1991 йил 17 декабрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Алоқа маъмуриятлари томонидан давлатлараро мувофиқлаштирувчи орган сифатида ташкил этилган Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотини келишадилар.
9-модда
Томонлар ўз ҳудудларида жойлашган алоқа муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги ички қонунчилигини ҳисобга олган ҳолда (асос қилиб) ташкил этилишига келишиб олдилар.
10-модда
Томонлар ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бузганлик учун ўзаро жавобгардирлар.
11-модда
Томонларнинг бирортаси ушбу Битим рад этиш ҳақида ёзма хабар берилганидан 6 ой сўнг ушбу шартномада иштирок этишдан бош тортиши мумкин.
12-модда
Ишчи тили рус тили.
13-модда
Мазкур Битим мақсадлари ва тамойилларини қабул қилувчи бошқа давлатлар Битимга қўшилишлари учун очиқ.
14-модда
Битим Томонлар учун имзоланиши ёки унга қўшилиш пайтидан бошлаб кучга киради ва номаълум муддатга амал қилади.
Битим унга қўшилган барча имзоловчилар ва тарафларнинг розилиги билан тўлдирилиши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
15-модда
1992 йил 9 октабрда Бишкек шаҳрида битта асл нусхада рус тилида имзоланган. Асл нусхаси Беларусь Республикаси Ҳукумати архивида сақланиб, мазкур Битимни имзолаган давлатларга тасдиқланган нусхасини юборади.
(имзолар)