06.06.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси, бундан кейин «Олий Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ мақсад ва қатъиятларига амал қилган, халқаро ҳуқуқ ва умуминсоний қадриятлар устуворлигини тан олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хельсинки Якунловчи акти, янги Европа учун Париж Хартияси, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг бошқа ҳужжатларида қайд этилган мажбуриятларни бажаришга ўз интилишларини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлатда юз бераётган ҳозирги тарихий ўзгаришларни маьқуллаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу давлатлар халқлари ўртасидаги тарихан қарор топган дўстона ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларга таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро фойдали икки тарафлама ҳамкорлик муносабатларининг бундан кейинги равнақи иккала давлат халқлари туб манфаатларига жавоб бериши, Европа ва Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизлик ишига хизмат қилишидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро муносабатларини тенглик, адолат ва ўзаро бир-бирини тушуниш қатъиятларига амал қилган ҳолда ўрнатишга қарор қилиб, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, экологик, ахборот, инсонпарварлик, маданий ва бошқа соҳалардаги икки тарафлама ҳамкорликларга янги сифат бериш ва унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз муносабатларини дўст давлатлар сифатида равнақ топтирадилар. Улар ўзаро муносабатларда суверен тенглик, куч ишлатмаслик ёхуд куч ишлатиш билан қўрқитишдан воз кечиш, чегараларнинг бузилмаслиги, ҳудудий бутунлик, низоларни тинч йўл билан бартараф этиш, ички ишларга аралашмаслик, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, халқларнинг тенглиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, ўзаро фойдали ҳамкорлик, халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш қатъиятларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, БМТ Низомида ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти хужжатларида қайд этилган мажбуриятларга амал қилган ҳолда ўрталарида юзага келиши мумкин бўлган баҳсларни фақат тинч йўл билан ҳал этадилар. Улар ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам бир-бирларига қарши биринчи бўлиб ўз қуролли кучларини ишлатмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар умумий хавфсизлик иккала тараф учун бирдай зарур ва у Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотига аъзо барча давлатлар хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ эканлигини тасдиқлаб, бу соҳада изчил ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ким бўлишидан қатъи назар, ҳеч кимнинг ўз ҳудудларидан иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томонга қарши душманчилик фаолияти олиб бориш мақсадида фойдаланишига йўл қўймаслик мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бири учинчи давлат ёки учинчи давлатлар ҳарбий ҳужуми объектига айланса, иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томон бундай давлат ёхуд давлатларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайди ва низони БМТ Низоми ҳамда ЕХҲТ ҳужжатларига мувофиқ тинч йўл билан бартараф этиш учун зарур барча чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фикрига кўра, тинчликка хавф соладиган ёхуд халқаро кескинликни юзага чиқаради, деб ўйланадиган вазият содир бўлса, Томонлар уни бартараф этишнинг имконий йўллари тўғрисида маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ядро, шунингдек, одатдаги қуролсизланиш жараёнига, айниқса Европа ва Осиёда бундан буён қуролли кучлар ва қурол-яроғни қисқартира боришга, икки тарафлама ва кўп тарафлама асосда тинчлик, ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизликнинг ишончли тизилмаларини тузишга фаол ёрдамлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ташкилотлардаги алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, иккала давлат халқларининг яқинлашуви учун зарур шароитларни яратишга интилиб, фуқаролари, Давлат ва жамоат ташкилотлари, ўз-ўзини бошқариш идоралари ўртасида алоқаларни ҳар тарафлама кенгайтиришга ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар фуқароларининг бир-бирларининг ҳудудларига келиш ва кетиш тартибини мустаҳкамлаш бўйича ўзаро келишилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар. Шу мақсадда Томонлар алоҳида битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар икки тарафлама ўзаро фойдали иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратадилар. Улар ўз иқтисодий ва тижорий муносабатлари тизилмасини такомиллаштириш ҳамда уни жаҳон бозори мезонлари ва амалиётига яқинлаштириш, шу жумладан қай бири қулайроқ эканидан келиб чиқиб, бир-бирларига кўпроқ юқори қулайлик режими ёхуд миллий режим ўрнатиш, шунингдек, ўзаро сармоя қўйишни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ички қонунчиликларига амал қилиб, ўз халқаро мажбуриятларидан келиб чиқиб ва ушбу Шартнома мақсадларига эришиш учун, Томонлар тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолиятлари учун қулай иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминлайдилар. Улар савдо ва хизмат кўрсатиш, даромадлар ва мол-мулкдан солиқ олиш, божхона иши, эркин алмаштирилувчи валюта асосидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ва тўловлар, ҳаво йўллари ва саёҳат соҳаларида ҳукуматлараро битим тузиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар транзит ва нақлиёт алоқалари соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар ва чуқурлаштирадилар. Томонлардан ҳар бири иккинчи Томонга ўз ҳудудларида жойлашган денгиз ва ҳаво портлари, темир йўл ва автомобиль йўли ҳамда қувур тортимлари орқали нақлиёт ҳаракатларини махсус битимда кўрсатилган шарт-шароитлар бўйича таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи томонлар ўрталаридаги алоқа воситалари, тизимлари ва боғланишлари имкониятларини ўрганадилар ва уларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар асосий ва амалий фанлар соҳасида фойдали ҳамкорликлар, илғор техника ва технологияни ривожлантириш ва ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, олимлар, илмий тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг тўғридан-тўғри алоқалари ҳамда биргаликдаги ташаббуслари учун шароитлар яратишга ёрдамлашадилар. Томонлар ушбу масала бўйича махсус битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар таълим соҳасида муносабатларни ривожлантирадилар ва турли хилдаги мактаб ва олий ўқув юртлари ўртасида, жумладан, ўқувчилар, талабалар, аспирантлар ва стажёрлар билан алмашиш йўли билан ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўрта ва ўрта ҳунар мактабларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, олий ўқув юртини тугатганлик тўғрисидаги, унвонлар ва илмий даражалар тўғрисидаги дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисида Битимни имзолашга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар икки тарафлама маданий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришни ўз халқларининг табиий эҳтиёжи дебгина эмас, балки умумжаҳон маданий меросини кўпайтиришнинг муҳим шарти, деб биладилар. Шундан келиб чиқиб, Томонлар ижодий жамоалар, маданият арбоблари ўртасида алмашувни кенгайтиришга ёрдам берадилар, шунингдек, маданий бойликлар, архивлар, кутубхоналар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда иккинчи Томон фуқаролари учун ҳам худди ўз фуқароларига берилган шарт-шароитларга тенг даражада кенг имконият яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ақлий мулкни муҳофаза қилиш масалаларида бевосита ва халқаро ташкилотлар орқали ҳамкорликлар қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, ўзаро манфаатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, Европа ва Марказий Осиёда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилаш, саноат авариялари ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, табиатдан эҳтиёткорона фойдаланиш, экологик тоза ишлаб чиқариш миқёсларини кенгайтириш, юксак даражада самарали табиатни муҳофаза қилиш ва табиатни қайта тиклаш тадбирларини ўтказиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар аҳоли саломатлигини асрашни таъминлаш, тиббиёт фани ва амалиётини ривожлантиришни таъминлаш бўйича биргаликда ҳаракатлар зарурлигини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иккинчи Томон фуқаролари учун мавжуд йирик ва ихтисослаштирилган тиббий ҳамда санатория-курорт муассасаларига бора олиш ва улардан тенг ҳуқуқ билан фойдаланиш, маслаҳатлашув ёрдам олишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, янги Европа учун Париж Хартияси ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг бошқа ҳужжатларига мувофиқ равишда, уларнинг халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлар, шунингдек, тинчлик, адолат, барқарорлик ва демократия озчиликни ташкил этадиган миллатлар, этник, маданий, тил ва диний ўзига хосликлари Томонларнинг ҳимоясидан фойдаланишни талаб қилишига ишонч билдирадилар ва бунинг учун зарур барча шароитларни яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз фуқароларига, миллати, жинси, тили, диний эътиқоди, сиёсий ва бошқа маслакларидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ва иккинчи Томон ҳудудида яшайдиган ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муайян масалалари алоҳида битимлар орқали Томонларнинг миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган мезонларига мувофиқ равишда тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар қонунбузарликка, шу жумладан, уюшган жиноятчилик, коррупция, терроризм, яширин ва ғайриқонуний иммиграция, ғайриқонуний молиявий операциялар, ғайриқонуний тарзда гиёҳванд ва психотроп моддалар, заҳарли химикатлар, қурол-яроғ, портловчи моддалар, ҳаво ва денгиз қароқчилиги ва контрабанда, шу жумладан, маданий бойликлар, уларнинг бошқа турларини олиб чиқиб кетиш билан шуғулланишга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар. Улар бу соҳада тажриба ва оператив ахборот билан алмашадилар, халқаро ҳамкорликлар доирасида шу йўналишда ўзаро тадбирлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар икки тарафлама шартномалар тузиш ва конвенциялар ҳамда халқаро Битимларга қўшилган ҳолда икки томонлама ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорликни кенгайтирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг иккинчи Томон ҳудудида жойлашган давлат мулки, ҳуқуқий шахс ва фуқаролари мулки халқаро ҳуқуқ мезонлари ва Олий Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудудидаги иккинчи Томонга тегишли мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартнома бирон бир давлатга қарши қаратилган эмас ва у Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг учинчи мамлакатлар билан тузган амалдаги икки томонлама ва кўп томонлама шартномалари ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномани талқин этиш ва қўллаш билан боғлиқ баҳсларни БМТ Низомининг 33-моддасида кўрсатилган баҳсларни тинч йўл билан бартараф этиш Тартиб-қоидаларидан фойдаланган ҳолда ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома 10 йил муддатга тузилади. Агар Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат тугашидан камида 12 ой олдин нота юбориш йўли билан Шартномани бекор қилиш нияти борлигини билдирмаган бўлса, унинг амал қилиш муддати ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатга узаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари алмаштирилган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома БМТ Котибиятида БМТ Низомининг 102-моддасига мувофиқ рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рига шаҳрида 1995 йил 6 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, латиш ва рус тилида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Шартнома мазмунини талқин этишда тафовутлар келиб чиқса, асос сифатида рус тилидаги матнга таянилади.

(имзолар)