24.11.1993 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
24.11.1993
(II) Бирлашган Қиролликка нисбатан: Бирлашган Қиролликнинг ҳар қандай қисмида ёки 12-модданинг низомларига мувофиқ, ушбу Битим таъсири ўтадиган Бирлашган Қиролликнинг ҳар қандай ҳудудида амалдаги қонунларга биноан тузилган корпорациялар, фирмалар ва уюшмалар;
3. Бу ҳисобда иккиланишнинг олдини олиш учун юқорида 1 ва 2-бандларда баён этилган тартибот ушбу Битимнинг 1 — 11-моддасигача татбиқ этилиши тасдиқланади.
2. Ушбу модданинг 1-банди мазмунини ўзгартирмасдан Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқаролари ва ширкатлари 1-бандда санаб ўтилган ҳар қандай вазиятда иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида қуйидагича зарар кўрсалар:
1) Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон фуқаролари ёки ширкатларининг сармоялари миллийлаштирилмайди ва мажбурий тарзда тортиб олинмайди ёки мажбурий тарзда тортиб олиш оқибатларига ўхшаш чораларга дучор қилинмайди, (бундан кейин «мажбурий тарзда тортиб олиш» деб номланади) ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ушбу Томоннинг ички зарурияти билан боғлиқ бўлган ижтимоий мақсадларидан бўлак ҳолларда, ўз вақтида камситмаслик асосида айнан бир хил ва самарали ўрнини тўлдиришга лойиқ бўлади. Бундай компенсация мажбурий тортиб олинган ёки мажбурий тортиб олишдан бевосита олдин, ёхуд келажакдаги мажбурий тортиб олиш ошкор бўлишидан олдин жойлашган сармоянинг ҳақиқий қийматига мос келади ва тўлов санасигача нормал тижорий курс бўйича фоизларни ўз ичига олади, тўхтовларсиз, самарали амалга ошириладиган ва эркин ўтказиладиган бўлади. Мажбурий тарзда тортиб олишдан зарар кўрган фуқаролар ёки ширкатлар, мажбурий тарзда тортиб олишни ўтказаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига биноан, шу томоннинг суд ёки бошқа мустақил ҳокимияти тегишли кўриб чиқилишига ҳуқуқлари бўлиб, уларнинг ишлари ва сармояларининг қийматлари ушбу банд билан белгиланган тегишли қоидаларга мувофиқ баҳоланади.
4. Агар ушбу модданинг учинчи бандида келтирилган тайинлашлар ўз вақтида амалга оширилмаса, Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири, Халқаро Суд Президентининг кўзда тутилган бошқа шартномалари бўлмаган тақдирда, юқорида келтирилган тайинлашларни амалга ошириш учун таклиф қилишлари мумкин. Агар Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки қайсидир бошқа сабабларга кўра, юқоридаги ишни олиб бора олмаса, унда зарур тайинлашларни амалга ошириш учун Вице-Президент таклиф қилинади. Агар Вице-Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки қайсидир сабабларга кўра қайд қилинган ишни бажара олмаса, уни бажариш учун мавқеи бўйича Вице-Президентдан кейин турган ва Аҳдлашувчи Томонлардан бирон-бирининг фуқароси бўлмаса таклиф этилади.