ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2189-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 462-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2189-2, 10.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 46, 206-ққ ва 29-сон қарори (рўйхат рақами 2189, 2011 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 март,
5-мҳ-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 март,
5-қ/қ-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 март,
23-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 5-мҳ, 5-қ/қ, 23-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг ноқонуний сотилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.».
2. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.».
3. Ушбу ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан келишилган.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
2015 йил 4 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 10-сон, 122-модда)