08.05.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кейин «Олий Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчи, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакатнинг тарихий, маданий, тил ва анъаналар яқинлигига асосланган дўстлик, ҳамжиҳатлик руҳидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур замин яратишга тайёрлигини изҳор этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ва халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларининг эришилган даражасидан мамнун эканликларини ифода этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Хельсинки Якунловчи акти ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги бошқа ҳужжатлар принцип ва мақсадларига ўз содиқликларини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрталарида мавжуд бўлган дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қардош ва дўст давлатлар бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўз муносабатларини ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида қурадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар муносабатларини бир-бирларининг мустақиллигини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, ички ишларига аралашмаслик, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаат принциплари асосида фаоллик билан ривожлантиришга ўзларининг қатъийликларини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларидан бошқа Томонга қарши ҳарбий агрессия ёхуд душманлик фаолияти олиб бориш мақсадида фойдаланишга йўл қўймаслик мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар биринчи навбатда, мустақиллик ва суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва мустақил сиёсат ўтказишга таҳдид этишнинг олдини олиш масалаларида, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб икки томонлама ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муносабатларни барқарор ривожлантириш, халқаро минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашишни таъминлаш мақсадида Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳатлашишлар давомида Томонларнинг умумий манфаатларига дахл қилувчи минтақавий ва дунё миқёсидаги масалалар бўйича, уларни Томонлар аъзо бўлган халқаро ташкилотларда муҳокама қилиш вақтида, нуқтаи назарларини мувофиқлашга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти имкониятларидан янада тўлароқ фойдаланилиш мақсадида ҳамкорлик қилиш хусусида келишиб олдилар. Томонлар шу мақсадда ташкилотнинг тинчликни ва халқаро хавфсизликни сақлашда ва бошқа соҳаларда БМТнинг ролини мустаҳкамлаш учун бутун кучларини сарф қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилишини самарали равишда назорат қилиш мумкин бўлган тегишли битимлар имзолаш йўли билан қуролларни чеклаш, қуролсизланиш жараёни ва ядро қуролини тарқатмаслик халқаро хавфсизликни сақлашга ва мустаҳкамлашга кўмаклашади, деган фикр бўйича Олий Аҳдлашувчи Томонлар қарашларнинг бирлигини таъкидлайдилар ва шу доирадаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун маслаҳатлашишларни ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар икки томонлама иқтисодий, савдо муносабатларини, илм, технология ва атроф-муҳит соҳаларидаги алоқаларни ва узоқ муддатли истиқболни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш зарурлиги хусусида келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар шу мақсадда маҳсулот, хизмат кўрсатиш ва сармоянинг икки давлат ўртасида кенг қамровда ва самарали айланишига босқичма-босқич ўтиши учун зарур ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий ва тижорий шароитларни яратадилар. Биринчи навбатда, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, алоқа ва телекоммуникация, энергетика, пудрат ишлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайдилар ва шунингдек иш кучидан самарали фойдаланиш имкониятларини ўрганадилар. Томонлар ўз давлатларида ёки учинчи давлатларда икки томонлама ва кўп томонлама қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлайдилар. Бу фаолиятда Томонлар энг манфаатли шартлардаги молиявий манбалар билан таъминлаш учун куч берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар иқтисод, илм-фан ва техника соҳасида мунтазам равишда маслаҳатлашишларни, маълумот ва тажриба алмашишни рағбатлантирадилар ва шунингдек икки мамлакатнинг бу соҳадаги имкониятлари билан яқинроқ танишиш ва улардан фойдаланиш мақсадида барча даражалардаги алоқаларни кенгайтиришни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш минтақа мамлакатларининг бахт-саодати ва хавфсизлигига кўмаклашишига ишонч ҳосил қилиб, минтақавий ҳамкорликни ва, биринчи навбатда, Марказий Осиёдаги ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар минтақавий ҳамкорликни ҳеч бир мажбур қилмаслик йўли билан, шу жумладан сиёсий, иқтисодий ва молиявий соҳада, йўлга солиш зарурлиги тўғрисида бир фикрга келдилар. Томонлар туркийзабон давлатлар бошлиқлари учрашувларининг аҳамиятини таъкидлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро келишиш асосида бир-бирлари хузуридаги дипломатик, консуллик, тижорат ва бошқа расмий ваколатхоналарнинг фаолиятларини мумкин қадар енгиллаштирадилар. Томонлар қўшма лойиҳаларда иштирок қилаётган тадбиркор, журналист ва мутахассисларнинг ишлаши ва яшаши учун тегишли шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, ҳар бир мамлакатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ, дипломатлар ва бизнесменлар учун виза режимини соддалаштириш, кейинчалик эса ўзаролик асосида бутунлай бекор қилишга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар туманлар, шаҳарлар, маҳаллий маъмурлар вакиллари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорлик икки томонлама муносабатларга янги миқёс ва мазмун беришига ишонч ҳосил қилиб, бундай ҳамкорликнинг ривожланишини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, моҳияти ва мақсадлари қандай бўлишидан қатъи назар, терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қатъий равишда қарши эканликларини ва терроризмнинг ҳеч бир шароитда ҳақ бўлмаслиги хусусидаги ўзларининг қатъий нуқтаи назарларини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар халқаро терроризмга, уюшган жиноятчиликка, қурол ва наркотик модда, тарихий ва маданият ва санъат ёдгорликларини контрабанда қилиш билан ва контрабанданинг бошқа турларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар, фуқаро авиацияси фаолиятларига ғайриқонуний аралашиш билан боғлиқ можароларни халқаро шартномаларда белгиланган принциплар асосида ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома учинчи давлатларга қарши қаратилмаган ва Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа давлатлар билан мавжуд икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳеч бир шаклда дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Жумҳурияти ўртасидаги муносабатларда 1991 йил 19 декабрда Анқарада имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасидаги алоқаларнинг асос ва мақсадлари тўғрисидаги Шартнома ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши керак ва ратификация ёрлиқлари билан алмашилган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома номаълум муддатга имзоланади. Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг биттаси бошқа Томонни ёзма равишда Шартноманинг амалини тўхтатиш нияти тўғрисида хабар қилганидан кейин Шартнома олти ойдан сўнг ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома Тошкент шаҳрида 1996 йил 8 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва турк тилларида тузилди, ҳар иккала матн ҳам бир хил кучга эга.

(имзолар)