23.05.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида ва уларнинг ҳудуди орқали учинчи давлатларга ҳамда улардан транзит орқали темир йўл транспорти ёрдамида халқаро йўловчи ва юк ташишларга муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат темир йўл ташкилотлари ўртасида келишилган йўловчилар ва юк ташиш жараёнини амалга ошириш мақсадида тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойдага асосланган ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлат ўртасида ҳамда уларнинг ҳудудидан транзит орқали темир йўл транспорти билан йўловчилар ва юк ташишнинг бирор тўсиқсиз амалга оширилишига, юк олиб ўтилишига, ҳаракат хавфсизлигини ҳамда юкларнинг дахлсизлигини таъминлашга, шунингдек давлат чегараларидан ўтишда божхона тартибларининг амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Латвия Томони ўз денгиз портларини халқаро конвенцияларга мувофиқ иккинчи Аҳдлашувчи Томон экспорт-импорт транзит операциялари учун беришга рози эканлигини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар темир йўл транспортининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли идора тайинланади: Ўзбекистон Республикасида — «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат ҳиссадорлик темир йўл компанияси ёки у томонидан вакил қилинган идора, Латвия Республикасида — Латвия Республикаси Алоқа вазирлиги ёки у томонидан вакил қилинган идора.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудидан темир йўл транспортида, шунингдек ўзга давлатлардан ёки ўзга давлатларга транзит билан йўловчилар ва юк ташишни ташкил этишда Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳаракатларини ҳар иккала томон иштирок этган халқаро битимларни, икки давлат миллий қонунларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириб борадилар, зарурат бўлганда алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бири темир йўл транспорти соҳасида ўзга давлатлар билан иккинчи Аҳдлашувчи Томон манфаатларига таъсир қиладиган битим тузса, бу ҳақда уни огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Латвия Республикаси орқали Ўзбекистон Республикасига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси орқали Латвия Республикасига темир йўл юкларини транзит ташиш тартиби ва халқаро йўловчи ва юк ташиш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби Аҳдлашувчи Томонларнинг темир йўл ташкилотлари ўртасида тузиладиган алоҳида тегишли битимларда белгиланади: Ўзбекистон Республикасида «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат ҳиссадорлик темир йўл компанияси, Латвия Республикасида «Латвияс Дзелзцельш» давлат ҳиссадорлик жамияти (қуйида «темир йўл ташкилотлари»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транзит юк ташиш билан боғлиқ масалаларни тез ҳал қилиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг темир йўл ташкилотлари ўзга Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ўз ваколатхоналарини очиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси темир йўллари ўртасида вужудга келган ахборий ўзаро ҳамкорликни сақлаб қолиб, унинг янада ривожланишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарурат туғилган шароитда темир йўл ташкилотлари ўртасидаги келишувга биноан муайян ўзгаришлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар темир йўл хизматчиларига ўзга давлат ҳудудида хизмат вазифаларини адо этишларига кўмаклашиш, ходим тўсатдан касалланган ёки жароҳат олганда — бепул тиббий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг темир йўл ташкилоти унинг айбига кўра иккинчи Аҳдлашувчи Томон темир йўл ташкилотига етказилган моддий зарар учун иккала давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ моддий жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз темир йўл ташкилотларига қуйидагилар хусусида алоҳида битимлар тайёрлаш ва тузишни топширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бевосита ҳамда транзит темир йўл алоқаси тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳаракатдаги состав, техника, ускуналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва темир йўл транспорти эҳтиёжи учун моддий ресурсларни ўзаро етказиб бериш, ҳаракатдаги составни, ускуна ҳамда техникани таъмирлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ташишлар, етказиб бериш ва бошқа кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташиш иши технологик меъёр (параметр)ларини бузганлик учун ўзаро жавобгарлик ва моддий зарар ўрнини қоплаш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар темир йўл ташкилотларига ўзаро манфаатларни иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва ҳисобга олиш, ташиш ишларининг технологик меъёрларини тайёрлаш ва тасдиқлаш тартибини белгилаш бўйича музокаралар олиб бориш ҳуқуқини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар темир йўл транспортидаги илмий-техникавий сиёсат соҳасидаги қабул қилинган ёки тайёрланаётган қарорлар хусусида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар темир йўл транспорти мутахассисларини тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қиладилар ва Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири берган малака ҳужжатлари ҳар иккала давлат ҳудудида тенг юридик кучга эга эканлигини, қонунлаштиришни талаб этмаслигини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимни талқин қилиш ва уни қўллашда юзага келадиган мунозарали масалалар, Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли идоралари ёки темир йўл ташкилотлари ўртасида тузилган алоҳида битимларда ўзгача ечим айтиб ўтилган бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонларнинг бевосита музокаралари ҳамда маслаҳатлашишлари воситасида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга киритилган ўзгартириш ва тўлдиришлар протокол билан расмийлаштирилиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим у имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва 5 йил давомида ўз кучини сақлаб, Аҳдлашувчи Томонлардан бири иккинчи Аҳдлашувчи Томонни тегишли муддат тугашидан олти ой аввал дипломатик йўл билан ёзма равишда мазкур Битимни бекор қилиш ниятида эканлигидан хабардор қилмаса, автоматик тарзда кейинги беш йиллик муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1996 йилнинг 23 майида ҳар бири ўзбек, латиш ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар тенг юридик кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матнлар турлича талқин қилинганда Битимнинг рус тилидаги нусхаси асос қилиб олинади.

(имзолар)