11.01.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий ва илмий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида ўзаро ёрдам, суверен тенглик ва ички ишларга аралашмасликка асосланган дўстлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга имкон беради деган ишонч билан,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан, маориф, маданият, санъат, спорт ва саёҳат, ёшлар алмашуви, шунингдек, оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хельсинки Якунловчи актида, янги Европа учун Париж Хартиясида ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгашнинг бошқа ҳужжатларида, хусусан ЕХҲК аъзолари бўлган давлатларнинг маданий мероси бўйича Краков симпозиумида эришилган келишувлардаги маданий ўлчовларга тегишли қоидаларни бажаришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу ҳамкорликнинг ўзаро фойдали эканини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Шартномани тузишга қарор қилдилар ва шу мақсадда қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар шахсни, виждон ва дин эркинлигини, шахснинг ўз фикрини ифодалаш эркинлигини, маънавий ва маданий бойликларни тан олишни, самимийликни, бировнинг фикрига нисбатан сабр-тоқатли бўлишни, қонуннинг устуворлигини ҳурмат қилишга асосланган маданий ва илмий муносабатларни ўрнатишга алоҳида эътибор берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар давлат, жамоат ва хусусий институтлар, ташкилотлар, бирлашмалар, айрим шахслар томонидан ўзбек-поляк қўшма ташкилотлари барпо этишга, ушбу Шартноманинг мақсадларига эришишга ва иккала давлат халқларининг ўзаро яқинлашувига ёрдам берадиган тадбирларни амалга оширишга қаратилган ташаббусларини ва ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш формаларини қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлат олимлари, тадқиқот муассасалари ва илмий ташкилотлари ўртасида бевосита ҳамкорлик қилишни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга ҳар томонлама ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлатнинг тенглик ва икки томонлама ва фойда кўриш қатъиятларига асосланган илмий ва техникавий ҳамкорлигидан манфаатдордирлар. Илмий ва техникавий ҳамкорлик муайян ҳукуматлараро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Польша Республикаси Миллий таълим вазирлиги фан ва маориф соҳасида ҳамкорлик қилиб, маорифни бошқариш, ўқитишнинг замонавий усуллари, биргаликда илмий тадқиқот ташкил этиш, шунингдек, ўзаро манфаатдорликнинг предмети бўлган ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш соҳаларида тажриба алмашиш мақсадида бевосита алоқалар ўрнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар муайян ҳукуматлараро ёки тўғридан тўғри битимлар билан муддати ва таълим тури кўрсатилган талабалар, аспирантлар ва стажёрлар билан алмашувни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар бошқа давлатнинг тили, адабиёти, тарихи ва жуғрофияси ҳақидаги билимларни ёйишга ва уларни ўргатишга, шунингдек, дарслик ва бошқа ўқув қўлланмаларини тузишга ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасида иккала давлат ўртасидаги муносабатларда ўрта мактабларни, ҳунар билим юртларини битирганлик тўғрисидаги аттестатлар ва олий ўқув юртлари дипломларининг қиммати тенглигини ўзаро эътироф этиш тўғрисидаги Шартнома тузилгунга қадар Прагада 1972 йил 7 июнда тузилган ўрта мактабларни, ҳунар билим юртларни битирганлик тўғрисидаги аттестатлар ва тиббиёт институтлари, шунингдек, тиббиёт соҳасида илмий даража ва унвон дипломларидан ташқари, олий ўқув юртлари дипломлари, шунингдек, илмий даража ва унвонлар ҳақидаги дипломлар қиммати тенглигини ўзаро эътироф этиш тўғрисидаги Конвенция қарорлари татбиқ этилишига келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар алоҳида тузилган битим асосида амалга ошириладиган соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар маданият ва санъатнинг барча соҳаларида алмашувлар ва ҳамкорликни қувватлайдилар ҳамда шу соҳаларда фаолият олиб борувчи ташкилотлар, муассасалар ва шахслар ўртасида ҳамкорлик қилиш учун тегишли имкониятлар яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлат маданий мероси ва ҳозирги маданий ютуқларига қизиқишни қўллаб-қувватлайдилар. Шу мақсадда ўзаро манфаатдорлик ва икки томонлама фойда олиш қатъияти асосида қуйидагиларни қўллаб-қувватлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма ва бошқа маданият соҳасидаги таништиришлар билан алмашув,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артистлар ва артистлар гуруҳи билан алмашув,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адабий асарларни таржима қилиш ва нашр этиш, шунингдек, бошқа давлатнинг бадиий ижодиётини оммалаштириш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлатнинг бадиий асарларини театр саҳналарида, концерт, кўргазма залларида, кинотеатр, телевидение ва радио орқали таништириш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейшунослик соҳасида ҳамкорлик қилиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маданий муассасаларнинг ҳамкорлик қилиши,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа томон ташкиллаштирган маданий характердаги халқаро тадбирларда ўз вакилларининг иштирок этиши,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги маданий бойлик яратаётган алоҳида шахсларнинг ўзига хос ташаббус ва тадбирлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ақлий ҳамда маданий бойликларни ёйиш ва оммалаштириш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа давлат фуқароларининг муаллифлик ҳуқуқининг қонуний ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлат миллий маданий меросининг бутунлигини муҳофаза қилишга, ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ўтмиш ёдгорлиги ва маданий бойлиги бўлган ашёларни сақлаш ва тиклашга қаратилган чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар архившунослик, хусусан, илмий мақсадларда архивга кириш имкониятини бериш, тўғридан-тўғри битимлар асосида тажриба, нашрлар ва микрофильмлар билан алмашув соҳасида бевосита ҳамкорлик қилишни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар радиоэшиттиришлар ва телевидение бўйича шу соҳадаги битимлар асосида бевосита ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала давлат телевидениелари Ўзбекистон телевидениеси орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи поляк миллий озчилиги учун мўлжалланган поляк тилидаги дастурни доимий равишда бериб боришга биргаликда чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикасининг журналистика соҳасидаги ташкилотлари ўртасида, икки мамлакат таҳририятлари ва матбуот агентликлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ЮНЕСКО ваколатига кирадиган соҳалардаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Шартноманинг молиявий томонини ва уни бажаришни ташкиллаштириш имкониятларини аниқлаб берадиган вақтинчалик ижро дастурларини ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар халқаро шартномаларни кучга киритиш бўйича Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг миллий қонунчилигида кўзда тутилган ҳуқуқий тартибларининг бажарилиши ҳақида ўзаро нота алмашадилар. Охирги нота олинган муддат ушбу Шартноманинг кучга кириш муддати бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома беш йил муддатга тузилади. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири шу муддат тугашидан олти ой илгари иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ушбу Шартномани бекор қилиш ҳақида нота юбориш йўли билан огоҳлантирмаса, унинг кучи ўз-ўзидан, келаси беш йиллик муддатга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Варшава шаҳрида 1995 йил 11 январда икки нусхада ҳар бири ўзбек, поляк ва рус тилларида тузилди, бунда учала матн ҳам бир хил кучга эга. Ушбу Шартнома қоидаларини талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда рус тилидаги матнга амал қилинади.

(имзолар)