Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021 19.03.2002 йилдаги 88-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021
Ҳужжат 19.03.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШ ҲАҚИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАНИШИГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2002 йил 1 апрелдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларнинг иш ҳақини товарлар билан натура шаклида тўлаши тақиқлансин, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли кафолат билан, шу жумладан юқори ликвидли мол-мулк гарови асосида (шу жумладан корхоналар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектлари, транспорт воситалари ҳамда бошқа ликвидли активлари) иш ҳақи тўлаш учун хўжалик юритувчи субъектларга кредитлар берсинлар. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган кредитлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк, қарз олувчининг розилигидан қатъи назар, кейинчалик белгиланган тартибда уни сотиш ҳуқуқи билан тижорат банкининг мулкига ўтади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда банкоматлар тармоғини кўпайтирган ҳолда электрон пластик карточкалар воситасида иш ҳақи тўлашга доир банк хизматлари ҳажмини кенгайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаларининг рағбатлантирувчи ролини оширишни, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисмлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф сеткаларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ходимни тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида мажбурий тартибда ёзма шаклда хабардор қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибига риоя қилиши устидан назоратни кучайтирсин ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача жавобгарликка тортсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, касаба уюшмаларининг тармоқ кенгашларига вазирликлар ва идоралар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишда ва у ўз вақтида тўланишини таъминлашда жамоа шартномаларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа норматив ҳужжатларининг ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин, чора-тадбирларда иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун иш берувчиларнинг моддий жавобгарлиги чоралари назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги, шунингдек иш ҳақи ўз вақтида тўланиши таъминланмаганлиги ёхуд иш ҳақи тақиқланган шаклда тўланганлиги учун вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тижорат банклари раҳбарларининг жавобгарлигини, шу жумладан моддий жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи таклифларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 41-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)