06.09.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ишлаб чиқариш кооперацияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар, ҳар томонлама иқтисодий, саноат, илмий-техник ҳамкорлик икки томонлама муносабатларни барқарор ва узоқ муддатли асосда ривожлантириш учун муҳим ва зарур элемент эканлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатларнинг ишлаб чиқариш ва илмий-технологик салоҳиятлари ўртасидаги мавжуд технологик муносабатларни ҳисобга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор муносабатларига асосланган умумий иқтисодий маконни яратишда Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг хўжалик юритувчи субъектларининг бевосита ишлаб чиқариш соҳасидаги ўзаро муносабатларининг ҳал қилувчи ролини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва тармоқлар ўртасида саноат кооперациясини таъминлаш ва ўзаро манфаатли ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг даражасига таянган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп томонлама савдо тизимининг мустаҳкамланишига ҳамда Тарифлар ва савдо тўғрисидаги бош битимнинг асосий тамойилларига мувофиқ савдо муносабатларини ривожлантиришга ҳисса қўшишга бўлган интилишни таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, фуқароларининг ҳаёт сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини кенгайтириш, моддий ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, саноат ва соҳалараро мажмуалар ўртасидаги ҳамкорликни уларнинг бевосита ишлаб чиқариш алоқалари асосида амалга ошириш ва ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперациясини, уларни амалга ошириш шароитларини ривожлантириш, саноат тармоқларидаги устуворликларни аниқлаш, қўшма лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш, ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш, шу жумладан мудофаа саноатини конверсия қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидагилар бўйича келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперация орқали товарларни етказиб бериш деганда технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ ва тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун керакли бўлган хомашё, материаллар, узеллар, деталлар, эҳтиёт қисмлар, тайёрламалар, яримфабрикатлар, бутловчи ҳамда бошқа тармоқ ва тармоқлараро қисмларни етказиш тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш деганда лойиҳавий, таъмирлаш ишлари, техник хизмат кўрсатиш ва технологик жараёнлар тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни қайта ишлаш учун божхона режимлари доирасида етказиб бериш деганда Томонларнинг божхона қонунчилигида белгиланган шартларга мувофиқ товарлар етказиб бериш тушунилади, агар мазкур Битимда бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар саноат кооперацияси ва бевосита муносабатларнинг асосий бўғинини хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тегишли тармоқлар ва тармоқлараро битимлар асосида тузиладиган шартномалар (контрактлар) деб ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз вазирликлари ва идораларига ўзаро саноат кооперацияси бўйича битимлар тузишда кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар саноат кооперацияси бўйича биринчи навбатда қуйидаги тармоқларда битимлар тузишни зарур деб ҳисоблайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металлургия, кимё, нефть-кимё ва ёғочсозлик саноати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машинасозлик ва мудофаа саноати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил саноат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ва фармакология саноати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси бўйича тармоқлар ва тармоқлараро битимлар кооперацияда иштирок этувчи ва ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ихтисослашувини сақловчи корхона ва ташкилотларнинг рўйхатларини, маҳсулот (хизмат кўрсатиш) таъминотининг номенклатураси ва ҳажмларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси бўйича тармоқлар ва тармоқлараро битимлар улар асосида Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг корхоналари ўртасида тузиладиган ва маҳсулотларни божхона расмийлаштируви ҳамда Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг божхона чегарасидан ўтказиш учун асос бўладиган шартномалар (контрактлар) тузиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш кооперацияси доирасида етказиб бериладиган маҳсулотлар (хизматлар) декларацияси Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг божхона органларига уларнинг ҳисоб-китобини қиладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар экспорт ва импорт божлари, солиқлар, аксиз солиғи ва кооперация йўли билан ва қайта ишлашнинг божхона режимлари доирасида етказиб бериладиган товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар бўйича миқдорий чекловларни қўлламасликни ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган маҳсулотларни (хизматлар) божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун йиғимлар Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари қонун ва қоидаларига мувофиқ умумий шартлар асосида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта ишлашга берилган хом ашёдан кооперация йўли билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб бериш Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг қайта ишлашга берилган хом ашё операциялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш кооперацияси доирасида етказиб бериладиган маҳсулотлар, шунингдек, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш кооперациясида иштирок этувчи давлатларнинг ваколатли органининг тегишли ёзма розилигисиз учинчи мамлакатларга, жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга ёки халқаро ташкилотларга қайта экспорт қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат соҳасидаги интеграцион жараёнларни ривожлантириш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар корхоналар ва тармоқлар ўртасидаги кооперацион алоқаларни тартибга солиш бўйича хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ўз мамлакатларининг миллий қонунчилиги нормаларини мувофиқлаштириш ва яқинлаштириш бўйича изчил ишларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар, зарур ҳолларда, юқори технологияли соҳалар ва экспортга йўналтирилган тармоқлардаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи кредитлар ва инвестициялар бериш шартларини келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар қуйидаги муаммоларни биргаликда ўрганишни ташкил этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг, лизинг тадқиқотларини ўтказиш ва кўргазмалар ташкил этиш, хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлари ўртасида ҳамкорлар топиш, шартномалар (контрактлар) тайёрлаш, тузиш ва ижро этишда ёрдам кўрсатадиган замонавий ахборот коммуникацияларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар тайёрлаш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тузилган битим билан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни шарҳлаш ва қўллаш билан боғлиқ низолар, аввало, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги ҳақида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради ва номуайян муддатда кучда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг амал қилиши Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг бошқа Аҳдлашувчи Томонга Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги тегишли ёзма хабарномасининг олган санадан бошлаб 6 ойдан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 6 сентабрда Тошкент шаҳрида ҳар бири украин, ўзбек, ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада имзоланди ва бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

(имзолар)