Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш ҳамда Қўшработ туман ички ишлар бўлимининг 2015 йил 6 январдаги 45/6-сонли хатини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.
3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;
иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.
Жисмоний шахсларга тегиши бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.
5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга «JV MAN AUTO Uzbekistаn» маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлиги тўғрисидаги 2014йил 22 январдаги 32-сонли таклифига асосан, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларни қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини «Самарқанд Автотеххизмат» ОАЖга қарашли тумандаги Автотехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа ишлари бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
8.Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2014 йил 27 январдаги 23-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким О. АЛИХАДЖАЕВ
Қўшработ т.,
2015 йил 15 январь,
15-Қ-сон
Туман ҳокимининг 2015 йил 15 январдаги 15-Қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўригидан ўтказиш комиссиясининг
таркиби
| З. Усмонов | — | Туман ички ишлар бўлими, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори, комиссия раиси |
|
| ||
| Ф. Ўрақов | — | Туман Мудофаа ишлари бўлими, техника бўйича катта ёрдамчи |
| Б. Караматов | — | МКТ «Ватанпарвар» туман кенгаши раиси |
| У. Жанонов | — | «Пангат транс» МЧЖ раиси |
Туман ҳокимининг 2015 йил 15 январдаги 15-Қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Туман ҳудудидаги хўжаликлар, корхона ва ташкилотлар, муассаса, кичик корхона, фермер хўжаликларига қарашли бўлган ҳамда аҳолига тегишли автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш
жадвали
| Т/р | Корхона ва ташкилотлар номи | Автотранспорт воситалари сони |
Кўрикдан ўтиш санаси | Кўрикдан ўтиш жойи |
| 1. | Молия бўлими | 1 | 02.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 2. | Жуш каюморс к/к | 5 | 04.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 3. | Бўстон к/к | 3 | 06.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 4. | Шакар берон савдо к/к | 2 | 09.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 5. | Зарбанд к/к | 3 | 11.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 6. | Пичот жавохири х/к | 2 | 11.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 7. | Хожакбар Чутбоев ф/х | 2 | 12.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 8. | Жуш бахт савдо оилавий к/к | 2 | 12.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 9. | Работ йўловчи техсервис | 1 | 13.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 10. | ЧП Болғали техсервис | 1 | 13.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 11. | Заркент бахт савдо | 2 | 13.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 12. | Даминов Бердиёр х/к | 1 | 13.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 13. | Сартокчи мромир к/к | 2 | 13.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 14. | JUNTONIC МЧЖ | 5 | 13.03.2015 йил | Автосаройда |
| 15. | Пангат йўловчи транс МЧЖ | 17 | 16.03.2015 йил | Автосаройда |
| 16. | Туман Ветеринария бўлими | 1 | 18.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 17. | Зиё к/к | 1 | 20.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 18. | Мирамор к/к | 1 | 23.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 19. | Туман ДСНЭМ | 1 | 23.03.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 20. | Қўшработ коммунал МЧЖ | 3 | 27.03.2015 йил | Автосаройда |
| 21. | Қўшработ КХКХ коллежи | 5 | 30.03.2015 йил | Автосаройда |
| 22. | Жуш КХКХ коллежи | 5 | 01.04.2015 йил | Автосаройда |
| 23. | Туман ҳокимияти | 5 | 03.04.2015 йил | Автосаройда |
| 24. | Феруза к/к | 3 | 06.04.2015 йил | Автосаройда |
| 25. | 8-АКХХБ | 6 | 08.04.2015 йил | Автосаройда |
| 26. | МКТ Ватанпарвар | 6 | 10.04.2015 йил | Автосаройда |
| 27. | Қўшработ ТЙХПТФК | 7 | 13.04.2015 йил | Автосаройда |
| 28. | Марказий шифохона | 10 | 15.04.2015 йил | Автосаройда |
| 29. | Зармитан ГКЭ 15- автокорхона | 19 | 20-21.04.2015 йил | Автосаройда |
| 30. | Жан.кон.бош.Зармитан 10-автокорхона | 118 | 22-23.04.2015 йил | Автосаройда |
| 31. | «Анвар Хамраев» к/к | 6 | 27.04.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 32. | Ободонлаштириш департаменти | 4 | 29.04.2015 йил | Автосаройда |
| 33. | 113-Автокорхона МЧЖ | 20 | 30.04.2015 йил | ЙХХБ маскани |
| 34. | О. Қодиров ш/х | 4 | 01.05.2015 йил | Автосаройда |
| 35. | Э. Жуманбулбул ш/х | 4 | 04.05.2015 йил | Автосаройда |
| 36. | Қўшработ МТП | 4 | 05.05.2015 йил | Автосаройда |
| 37. |
ОқтепаМТП |
4 | 06.05.2015 йил | Автосаройда |
|
38. |
Пангат насилчилик хўжалиги |
4 |
07.05.2015 йил |
Автосаройда |