03.03.2015 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни миллий кураш билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда шу асосда мамлакатимиз терма жамоалари учун ишончли захирани шакллантириш борасида зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб Бойсун туманида собиқ 20-сон умумтаълим мактаби негизида Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курашчиларни миллий кураш соҳасидаги энг янги илмий-методик тавсияномалар асосида тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини юқори даражада ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, уларда спортчиларга хос профессионал фазилатларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни тарбиялаш, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш фаолиятини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, муассис — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан давлат таълим муассасаси сифатида ташкил этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат қобилиятли ёш курашчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатнинг умумий контингенти 140 нафар 5 — 11-синф ўқувчиларини ташкил этади. Мактаб-интернат жисмоний жиҳатдан тайёрланган, спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, миллий кураш билан шуғулланишда зарур спорт кўникмасига эга бўлган, умумтаълим мактабининг 4-синфини тугатган (10-11 ёш) ва танлов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилардан тўлдирилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатга ҳар йили танлов асосида 20 нафар қобилиятли ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатга қабул қилинган ўқувчиларнинг умумтаълим дастурлари бўйича таълим олиши яқин атрофдаги умумтаълим мактабида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат ўқувчиларининг овқатланиши учун ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ўқувчиларининг суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 09/18/410/1304-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатнинг устави тасдиқланишини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда ўқув-машғулотлар режаси, ўқувчиларни мактаб-интернатга танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернат ўқувчиларининг яшаб туриши учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва жиҳозлари, шунингдек спорт кийим-боши билан таъминлаш нормативлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат юқори малакали мутахассислар билан бутланишини, зарур ўқув-методик адабиётлар ва ўқув-машғулот хоналари спорт инвентарлари билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 2015 йил 1 апрелга қадар мактаб-интернат биносида ўқувчиларнинг яшаши ва овқатланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли реконструкция ишларини амалга ошириш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ота-оналар тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар мактаб-интернат фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2015 йилда мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни ажратсин, 2016 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 3 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 101-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 09/18/410/1304-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон; 26.06.2024 й., 09/24/353/0448-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)