Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Битим
Солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалаларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалаларида халқаро ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш, шу жумладан солиқ ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, очиб ташлаш ва тўхтатиш билан боғлиқ вазифаларнинг самарали ҳал этиш муҳимлигидан келиб чиқиб ва шу мақсадда бир-бирларига мумкин қадар кенгроқ кўмак кўрсатишни истаб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Атамалар
Атамалар
Ушбу Битимдаги атамалар қуйидаги маънода қўлланади:
«солиқ қонунчилиги» — солиқ турлари ва ушбу Томон ҳудудида уларни ундириш тартибини белгиловчи ҳамда солиқ мажбуриятларининг вужудга келиши, ўзгариши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатларни бошқарувчи ҳуқуқий меъёрлар мажмуи;
«солиқ қонунчилигини бузиш» — Томонлар давлатларининг миллий қонунларида солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги мажбуриятларини бажармаслик ёхуд масъулиятсизлик билан бажаришда юридик жавобгарликни ифодаловчи ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
«ваколатли органлар»:
Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
Туркманистонга нисбатан — Туркманистоннинг Давлат солиқ бош хизмати;
«сўраётган ваколатли солиқ органи» — солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалаларида кўмак кўрсатиш тўғрисида сўров (бундан кейин — кўмак тўғрисида сўров деб аталади) бераётган Томон давлатининг ваколатли солиқ органи;
«сўралаётган ваколатли солиқ органи» — кўмак тўғрисида сўроволган Томоннинг ваколатли солиқ органи.
2-модда
Битимни қўллаш соҳаси
Битимни қўллаш соҳаси
Томонлар ваколатли солиқ органлари орқали солиқ қонунчилигининг зарур бўлган ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги соҳаларда бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатадилар:
солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олишда;
кўмак тўғрисидаги сўровга биноан ёки ташаббускорлик тартибида солиқ тўловчилар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши тўғрисида маълумот тақдим этишда;
миллий солиқ тизимлари ва солиқ қонунчилигидаги мавжуд ўзгаришлар тўғрисида маълумот тақдим этишда;
Томонлар давлатларининг солиқ органлари ишини таъминловчи компьютер тизимини яратиш ва ишлашида;
солиқ тўловчилар билан ишлашни ташкил этишда;
ходимларни ўқитиш ва мутахассислар билан ишлаш соҳасида;
ҳамкорликда ҳаракат қилишни талаб этувчи бошқа масалаларда.
Ушбу Битим қоидалари Томонлар тарафидан имзоланган бошқа битимларга мувофиқ ваколатли солиқ органларининг ҳамкорлигига тўсқинлик қилмайди.
3-модда
Кўмак тўғрисидаги сўровнинг шакли ва мазмуни
Кўмак тўғрисидаги сўровнинг шакли ва мазмуни
Кўмак тўғрисидаги сўров, унинг кўриб чиқилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар илова этилган ҳолда, ёзма равишда юборилади. Фавқулодда ҳолатларда кўмак тўғрисидаги сўров мумкин қадар кейинчалик қисқа муддатларда ёзма равишда тасдиқланиши шарти билан оғзаки равишда берилиши ҳам мумкин.
Сўровнинг ҳақиқийлиги ёки мазмунига шубҳа туғилган ҳолларда сўралаётган ваколатли солиқ органи уни ёзма равишда қайтадан тасдиқлашни сўраши мумкин.
Кўмак тўғрисидаги сўровда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
сўраётган ваколатли солиқ органининг номи;
сўралаётган ваколатли солиқ органининг номи;
сўровнинг мақсади ва сабаби;
сўровдаги солиқ тўловчининг реквизитлари;
сўров ва у билан боғлиқ бўлган юридик ҳолат мазмунининг қисқача баёни.
Сўралаётган ваколатли солиқ органи кўмак тўғрисидаги олинган сўров бўйича қўшимча маълумот талаб қилиш ҳуқуқига эга.
4-модда
Кўмак тўғрисидаги сўровни бажариш тартиби
Кўмак тўғрисидаги сўровни бажариш тартиби
Ваколатли солиқ органлари миллий қонунларига мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида бир-бирларига кўмак кўрсатадилар.
Сўраётган ваколатли солиқ органи унинг илтимосига кўра, кўмак тўғрисидаги сўровни ижро этишда амалга ошириладиган ҳаракатларни ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиниши мумкин.
Кўмак тўғрисидаги сўров сўралаётган ваколатли солиқ органи томонидан бажарилиши мумкин бўлмаса, сўров тушган кундан бошлаб сўнгги ой мобайнида бу ҳақда кўмак тўғрисидаги сўровнинг бажарилмаслиги сабабини кўрсатган ҳолда сўраётган ваколатли солиқ органини ёзма равишда хабардор қилади.
Агар кўмак тўғрисидаги сўровни бажариш миллий қонунларга зид келса, уни ижро этиш рад қилиниши мумкин.
Сўралаётган ваколатли солиқ органи ўз давлати ҳудудида кўмак тўғрисидаги сўровни бажариш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди. Қўшимча харажатларни талаб этадиган сўров олинган пайтда уни молиявий таъминлаш масаласи ваколатли солиқ органларининг ўзаро келишувига кўра кўриб чиқилади.
5-модда
Тақдим этиладиган маълумотнинг мазмуни
Тақдим этиладиган маълумотнинг мазмуни
Ваколатли солиқ идоралари ўз ташаббусига ёки кўмак тўғрисидаги сўровга кўра бир-бирларига қуйидагиларга тааллуқли маълумотларни тақдим этадилар:
бошқа Томон давлатининг корхоналари, уларнинг шуъбалари ва ваколатхоналарининг рўйхатдан ўтганлиги, жумладан уларнинг жойлашган жойи, тобелиги, мулк шакли ва бошқалар;
Томонлар давлатининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан давлат ва тижорат банкларида ҳисоблар очилиши, шунингдек улардаги мавжуд пул маблағларининг ҳаракати;
бир Томон давлати солиқ тўловчилари томонидан бошқа Томон давлати ҳудудида олинган барча даромад турлари ва солиққа тортиш объектлари, тўланган солиқ суммалари ҳамда солиққа тортиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар.
6-модда
Ҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим этиш
Ҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим этиш
Сўралаётган ваколатли солиқ органи кўмак тўғрисидаги сўровга кўра кўмак тўғрисидаги сўровни бажариш учун зарур бўлган меъёрий актлар, ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа материалларни тақдим этади.
Нусхалар ваколатли шахс имзоси ва сўралаётган ваколатли солиқ органининг муҳри билан тасдиқланади.
Тасдиқланган ҳужжатлар тергов ишлари учун етарли бўлмаган ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа материаллар талаб қилиниши мумкин. Берилган ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа материаллар келишилган муддатларда қайтарилиши шарт.
Материаллар ушбу материалларни талқин қилиш ва фойдаланишда зарур бўладиган қўшимча ёрдамчи материаллар билан компьютерлаштирилган маълумот кўринишида тақдим этилиши мумкин.
7-модда
Маълумотларни бериш тартиби
Маълумотларни бериш тартиби
Кўмак тўғрисидаги сўровлар, ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотлар ваколатли солиқ идораларининг ўзаро келишувига кўра белгиланган тартибда берилади.
Кўмак кўрсатиш ваколатли солиқ идораларининг раҳбарлари томонидан белгиланган расмий мансабдор шахсларнинг тўғридан-тўғри алоқалари доирасида амалга оширилади.
8-модда
Солиқларни йиғишда кўмаклашиш
Солиқларни йиғишда кўмаклашиш
Томонларнинг ваколатли солиқ органлари Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистоннинг ваколатли солиқ органлари ўртасида тузиладиган солиқ йиғишда ёрдам кўрсатиш механизми тўғрисидаги шартномага мувофиқ солиқларни йиғишда бир-бирларига кўмак кўрсатиш мажбуриятини оладилар.
9-модда
Маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш
Маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш
Маълум бўлган солиқ тўловчиларга тааллуқли маълумотлар махфий ҳисобланади ва Томонлар давлатларининг маҳаллий қонунчиликларига мувофиқ ҳамда сўралаётган ваколатли органнинг талабига биноан ҳимоя режими билан таъминланади.
Олинган маълумотлар Томонлар тарафидан фақатгина ушбу Битимда назарда тутилган мақсадларда, шу жумладан маъмурий ёки суд ишларида фойдаланилиши мумкин.
10-модда
Битимни ижро этиш
Битимни ижро этиш
Томонлар ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда вужудга келиши мумкин бўлган баҳсли масалаларни ҳал этишда ўзаро келишувга эришишга ҳаракат қиладилар.
Томонлар, зарур бўлса, ушбу Битимни бажаришни баҳолаш ва унга ўзгартишлар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан маслаҳатлашув ўтказадилар. Бундай маслаҳатлашувларнинг муддати Томонларнинг келишувига кўра қўшимча равишда аниқланади.
Томонлар ушбу Битим қоидаларини амалда қўллаш учун алоҳида масалалар бўйича қўшимча битимлар тузишлари мумкин.
Ушбу Битим уни имзолаш пайтигача Томонлар ўртасида мавжуд бўлган ёрдам кўрсатиш амалиётини чекламайди ва Томонлар ўртасида ўз ўрнига эга бўлган ҳамкорликнинг барча шакллари ва методларини йўқотмайди.
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар алоҳида баённомалар тарзида расмийлаштирилади ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ушбу Битим Томонлар иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларга дахл қилмайди.
11-модда
Битимнинг кучга кириши ва тўхтатилиши
Битимнинг кучга кириши ва тўхтатилиши
Ушбу Битим имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томонга унинг ҳаракатини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берган кундан бошлаб олти ой ўтгач хабарнома берган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг ўз фаолиятини тўхтатади.
Ашхобод шаҳрида 2000 йил 21 сентябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)