16.01.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Фуқароларга ижтимоий аҳамиятли савдодан ташқари тўловлар бўйича пул маблағлари жўнатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга ижтимоий аҳамиятли савдодан ташқари тўловлар бўйича пул маблағлари эркин жўнатилишининг муҳимлигини тан олиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар фуқароларга ижтимоий аҳамиятли савдодан ташқари тўловларнинг қуйидаги турлари бўйича пул маблағлари банклар ва почта алоқаси муассасалари орқали эркин жўнатилиши ва тўланишини таъминлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар, алиментлар, давлат нафақалари, тўловлар ва компенсациялар, шу жумладан ходимларга майиб бўлиш, касб касаллиги ёхуд улар томонидан меҳнат вазифалари бажарилиши билан боғлиқ уларнинг саломатлигига бошқа шикаст етказилиши туфайли келиб чиққан зиённинг ўрнини қоплашга доир тўловлар жўнатмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ва тергов органларининг ҳукмлари, қарорлари, ажримлари асосида тўланадиган суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг вафот этиши билан боғлиқ тўловлар (транспорт харажатлари ва дафн маросими харажатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд, тергов органларининг, ҳакамлик, нотариал идора ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сарф-харажатларини ундириш бўйича тўловлар, шунингдек ушбу органлар кўриб чиқадиган ишлар бўйича давлат божи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий қатағонлар қурбонларига, уларнинг оила аъзоларига ва меросхўрларига пул компенсациялари жўнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий аҳамиятли тўловлар бўйича жўнатувчилардан пул маблағларини қабул қилиб олиш ва уларни олувчиларга тўлаш тегишли Томонларнинг миллий валюталарида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу мақсадлар учун ўз миллий валюталарини Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Миллий банклари томонидан белгиланадиган тартибда тўлиқ ва ўз вақтида ўзаро айирбошлашни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг Алоқа вазирликларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки ҳамда Туркманистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банки билан келишув бўйича ваколат берилган банклар орқали ҳисоб-китоб қилган ҳолда ижтимоий аҳамиятли савдодан ташқари тўловлар бўйича пул маблағларини жўнатиш механизми ва шартлари тўғрисида алоҳида битим тузиш ваколатини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар фуқароларнинг жамғарма омонатларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи амалга оширилишининг ижтимоий аҳамиятини, шу жумладан бу омонатларнинг Ўзбекистон Республикасидан Туркманистонга ва Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига жўнатилишини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг жамғарма ва бошқа банкларига миллий қонунчиликни ҳисобга олган ҳолда аҳоли омонатларини жўнатиш тартиби тўғрисида битим имзолашни тавсия қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, бу ўзгартириш ва қўшимчалар алоҳида протокол билан расмийлаштирилади. Кўрсатиб ўтилган протоколлар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни бажариш ва талқин қилиш билан боғлиқ барча низоли масалалар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги ўз ниятини дипломатия йўли билан иккинчи Томонга ёзма равишда маълум қилгунига қадар амал қилади. Бундай ҳолда Битим Томонлардан бири бундай билдиришномани олган санадан бошлаб уч ой ўтгач ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 16 январда Чоржўй шаҳрида ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда рус тилидаги матн асос қилиб олинади.

(имзолар)