ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1803-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 январдаги 01-02/15-3-сонли «Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1803-2, 29.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 21 апрелдаги 01-02/19-34-сон қарори (рўйхат рақами 1803, 2008 йил 5 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 166-модда) билан тасдиқланган Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 февраль,
01-02/19-09-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«БҚД БЮДнинг шаклига мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тақдим қилинади. БҚД қоғоз шаклида тақдим қилинган тақдирда у билан бирга унинг электрон нусхаси ҳам тақдим қилинади.
БҚДнинг электрон шакли (электрон нусхаси) божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.».
2. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«БҚДнинг қоғоз шакли олти нусхада расмийлаштирилади. Бунда:».
3. 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«БҚДнинг электрон шаклида (электрон нусхасида) бундай ҳавола қилинмайди ва барча маълумотлар БҚДнинг тегишли устунларида тўлиқ кўрсатилади.».
4. 20-банд «муҳри ва имзоси» деган сўзлардан кейин «(БҚДнинг электрон шаклини электрон рақамли имзоси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 21-банд «шахсий рақамли муҳри» деган сўзлардан кейин «(БҚДнинг электрон шакли электрон рақамли имзоси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 22-банд «шахсий рақамли муҳри» деган сўзлардан кейин «(БҚДнинг электрон шакли электрон рақамли имзоси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 23-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«БҚДнинг электрон шаклида (электрон нусхасида) «варақ орқасида» ёзуви кўрсатилмайди ва барча маълумотлар БҚДнинг тегишли устунларида тўлиқ кўрсатилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 83-модда)