27.11.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Халқаро дарёда йўловчи ва юк алоқаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама дўстона муносабатларни 1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартнома руҳида мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга икки томонлама интилишга асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойда олиш асосида савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки давлат ўртасида ва улар ҳудудлари орқали транзит тарзда халқаро дарёда йўловчи ва юк ташишни енгиллаштириш ва тартибга солиш мақсадларида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари икки давлатдан бирининг ҳудудида рўйхатга олинган дарё транспорт воситалари билан Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида бевосита йўналишда, улар ҳудудлари бўйича транзит тарзда, шунингдек учинчи давлатларга ва учинчи давлатлардан бажариладиган йўловчилар, юк ва ҳарбий ташишларга, шунингдек сузувчи воситалар ва объектларни шатакка олишга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим тегишли Томон учун амал қиладиган дарёда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги бошқа икки томонлама ва кўп томонлама битимлар қоидаларидан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун ушбу атамалар қуйидагиларни билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кема» — қурилган ва йўловчилар, юкларни ташиш, шатакка олиш ҳамда юкларни қайта юклашга қўлланадиган ва икки давлатдан бири ҳудудида рўйхатга олинган ҳар қандай дарё транспорт воситаси, ўзиюрар ёки ўзи юрмайдиган, шатакчи ва жиҳозга бой дарё транспорт воситаси, сузувчи кран, сузувчи док, дебаркадер ва сузувчи причалдир; бироқ бу атама ҳарбий кемалар, балиқ овлаш, гидрогеографик ва илмий-техник кемаларни билдирмайди, уларнинг ўтиши Томонларнинг тегишли ваколатли маъмурлари томонидан ҳар бир алоҳида ҳолда кўриб чиқилади ва рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ташувчи» — Ўзбекистон Республикасида ёки Туркманистонда асосий манзилга эга бўлган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс, у кема рўйхатга олинган давлатда амал қиладиган миллий қонунларга мувофиқ халқаро йўловчилар ёки юк ташишларни тижорат асосида ёки ўз ҳисобидан бажариш ваколатига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кема экипажи» — қатнов вақтида кема бортида кемадан фойдаланиш ёки унда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажариш билан ҳақиқатан банд бўлган ва кема ролига киритилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«юк» — ҳар қандай товарлар, турли хил буюмлар ва нарсалар, шу жумладан ўраш ва жойларни йириклаштириш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бевосита йўналиш» — Томонлар давлатлари ҳудудларида жойлашган, учинчи мамлакатлар ҳудудий сувларидан ўтмайдиган жўнатиш пунктлари ва бориш пунктлари ўртасида юклар ва йўловчиларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«транзит ёки транзит йўналиши» — бир Томон давлати ҳудудида жойлашган жўнатиш/бориш пунктлари ва учинчи мамлакатларга бориш/жўнатиш пунктлари ўртасида иккинчи Томон давлати ҳудудий сувларидан ўтиб юклар ва йўловчилар ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳудудий сувлар» — Томонларнинг давлатлари ҳар бирининг сув сатҳи, улар устидан давлат ўз суверен ҳуқуқларини амалга оширади ҳамда халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунларга мувофиқ ўз юрисдикциясини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли орган» — Томон ушбу Битим қоидаларини рўёбга чиқаришни амалга ошириш ваколатини берган дарёдаги кемалар қатнови соҳасидаги фаолиятни бошқарувчи давлат органи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг кемалари тегишли давлатлар белгилаган қоидаларга риоя этиб, хорижий кемалар кириши учун мўлжалланган портлар ва пристанларга кириш, уларда юк ортиш ва юк тушириш операцияларини амалга ошириш, йўловчиларни ўтказиш ва тушириш, шунингдек ёнилғи, таъминот буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини тўлдириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар уларнинг ваколатли органлари берган ва кема бортида сақланадиган кема гувоҳномалари асосида кемаларнинг миллий тегишлилигини ўзаро тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон берган ва тан оладиган кема конструкцияси, унинг ускуналари, кема экипажига тааллуқли бўлган ҳужжатлар, шунингдек ўлчов ва регистр гувоҳномаларини бошқа Томон ҳам тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемалар экипажлари иккинчи Томон ҳудудида бўлган пайтларида ўша жойда амал қиладиган кемачилик қоидаларига, қонунларга ва дарё флотига тааллуқли бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемалар Амударё бўйлаб ҳаракатланаётганда уларни чегараларда расмийлаштириш пунктларда қабул қилувчи Томонлар ваколатли органлари белгилаган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар кемалар ва юклар улар ҳудудидан ўтаётган пайтда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар сув кемаларидаги божхона ҳужжатлари, божхона тамғалари, муҳрлар ва штампларнинг босилган изини ва расмий белгиларни ўзаро тан оладилар. Бу кемалардаги юклар, шунингдек йўловчилар ва уларнинг юкларини кўздан кечириш Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ олиб кириш, олиб чиқиб кетиш ва транзит тарзда олиб ўтишга тақиқланган буюмлар ташилаяпти деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган алоҳида ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни жўнатиш ва у етиб борадиган жойларда божхонада расмийлаштириш Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири кемаларнинг ўз давлати ҳудудий сувлари бўйлаб, шу жумладан улар ҳудуди бўйлаб транзит тарзда, шунингдек учинчи мамлакатларга ёки учинчи мамлакатлардан ташишларда тўсқинликсиз ўтишида ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар миллий қонунлар ва порт қоидалари чегарасида дарёда ташишларни енгиллаштириш ва жадаллаштириш, кемаларни кераксиз ушлаб қолишларга йўл қўймаслик, божхона ва портлардаги амал қилувчи бошқа расмиятчиликларни амалга оширишни тезлаштириш ва соддалаштиришнинг барча чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемаларни ғайриқонуний ушлаб қолганлик учун кўрилган харажатларни ғайриқонуний ушлаб қолган Томон қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танкерлардаги ва кемаларда ўрнатилган ҳамда уларни тайёрлаган завод томонидан кўзда тутилган идишлардаги ёнилғи, шунингдек ташишнинг тегишли даврида кеманинг фаолият кўрсатиши учун талаб қилинадиган миқдордаги мойлаш материаллари олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш учун божхона божларини тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур кемалар билан олиб кирилган ва улар билан бирга қайтган транспорт фаолияти учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар, буюмлар ва оддий ускуналарга ҳам худди шундай тартиб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи Томон давлати ҳудудига қўйилган кемани таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларни олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш божхона божларини тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асбоблар, алмаштирилган ёки ишлатилмаган деталлар транспорт воситаси рўйхатга олинган давлатга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегарадан ўтиш билан боғлиқ чегара, санитария, фитосанитария ва божхона назоратига нисбатан Томонлар қатнашчилари бўлган халқаро битимларнинг қоидалари, шунингдек ушбу Томон давлати ҳудудида амал қилаётган миллий қонунлар қоидалари халқаро битимлар қоидаларига зид бўлмаслиги шарти билан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро манфаатли асосда алоҳида шартномалар бўйича ходимлар тайёрлаш, кемалар, порт қайта юклаш техникаси, технология ускуналари, такелаж ва уларнинг эҳтиёт қисмларини тайёрлаш, етказиб бериш ва таъмирлаш, бир Томон кемаларига иккинчи Томон портлари ва пристанларида техник ва тижорат хизмати кўрсатиш, уларни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш юзасидан хўжалик алоқалари ўрнатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон кемаси фалокатга учраган, саёз жойга тушиб қолган, фалокатга дуч келган ёки мажбурий тарзда иккинчи Томон сувлари ва портларига кириб қолган ҳолда кема ва унинг юки шундай ҳолларда миллий кемаларга бериладиган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экипаж ва йўловчиларга, фалокатга учраган кеманинг ўзи ва унинг юкига сингари ҳар қандай пайтда миллий кемалар ва фуқароларга кўрсатилган даражада кўмак ва ёрдам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғир фалокатлар ва бахтсиз ҳодисалар рўй берганида Томонлар дастлабки текширишлар ўтказишда ўзаро ёрдам кўрсатадилар ва иложи борича қисқа муддатда бошқа Томонни рўй берган ҳодиса ҳақида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро манфаатли асосда қуйидаги соҳаларда ўзаро манфаатли шартлар асосида тажриба алмашишга кўмаклашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарё транспортидаги илмий-техник сиёсатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарё транспорти ишини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, стандартлари ва меъёрлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки Томон манфаатларига тенг даражада дахл қилувчи лойиҳалар устидаги ишни Томонлар мувофиқлаштирадилар, келишадилар ва тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳар бир Томон мамлакатидаги ўқув юртларида сув транспорти мутахассисларини тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга кўмаклашадилар ва ўқув юртини тамомлагандан кейин берилган малака ҳужжатларини ўзаро тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг ўз ҳудудий сувларидан ташқарида бўлган кемалари қаердалигини назорат қилишни таъминлаш учун Томонлар кема радиостанциялари ва нозимлик пунктлари орқали Томонлар биргаликда ўрнатган частоталар ва биргаликда белгилаган алоқа сеансларида радио ахборотини алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни қўллашга асосланган барча тўловлар эркин муомаладаги валютада амалга оширилади. Томонлар ўртасида тўловлар ҳақида Битим тузилган ҳолда унинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг кемалари юк ортиш, юк тушириш ишларини амалга ошириш учун иккинчи Томон портларига кирганда тегишли Томон бошқа Томон кема ва причал йиғимларини ўзаро келишилган тарифлар бўйича тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бирининг учинчи мамлакатлар портларига транзит тарзда бораётган кемалари иккинчи Томон портларига кириш ва чиқишда, шунингдек унда бўлиш пайтларида агар бу кемалар иккинчи Томон портларида ана шу Томоннинг талаби бўйича бўлса, қонунларда кўзда тутилган порт йиғимлари ёки бошқа йиғимлар ва тарифларни тўламайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фалокатлар ёки улар оқибатларини бартараф этиш учун портларга кирган кемалар йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон ташувчиси ёки экипажи иккинчи Томон давлати ҳудудида амал қилаётган қонунлар ёки мазкур Битим қоидаларига риоя этмаган ҳолда, ҳудудида қоидабузарлик рўй берган давлатнинг ваколатли органи қуйидаги чораларни кўриши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ташувчини у йўл қўйган қоидабузарлик учун огоҳлантириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қоидабузарлик рўй берган Томон давлати ҳудудида ташувчини ташишларни бажариш ҳуқуқидан вақтинча, қисман ёки тўла маҳрум этиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чораларни кўрган ваколатли орган иккинчи Томон ваколатли органини бу ҳақда дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу модда қоидалари қоидабузарлик рўй берган давлат суди ёки маъмурий органи томонидан унинг ички қонунларга мувофиқ кўриши мумкин бўлган чораларни истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим бўйича қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистонга нисбатан — Туркманистон дарё пароходчилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларининг қандай бажарилиши устидан кузатиш мақсадида келишувга кўра доимий ишловчи қўшма комиссия ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия зарурат тугилганда чақирилади ва тавсияномалар ишлаб чиқиш ва ҳар икки Томон ваколатли органларига тақдим этишга ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш юзасидан ҳар қандай низо Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги бевосита музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу ваколатли органлар битимга келишмаган бўлсалар, бундай низо Томонлар ўртасида тартибга солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни Томонлар бир томонлама қоидалар асосида ёхуд икки томонлама ёки кўп томонлама битимларга мувофиқ берадиган ёки бериш истагини билдирган қўшимча афзалликларни қўллашга тўсқинлик қилмайди, фақат бу афзалликлар ушбу Битим қоидаларини қўллашга зид бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан кучга киради ва Томонлардан бири иккинчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақида хабардор қилган кундан бошлаб 90 кун ўтгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1996 йил 27 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда ҳамма матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)