20.06.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина аҳолиси соғлиғини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий ривожланишида соғлиқни сақлашнинг ўта муҳим аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасида вужудга келган ўзаро алоқаларни сақлаш ва ривожлантиришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш, дори-дармонлар ва тиббий-техника ишлаб чиқариш, иккала мамлакат фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамкорликнинг долзарблигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик, суверенитетни ҳурмат қилиш, ўзаро манфаатдорлик ва ўзаро ёрдам қатъиятларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, фуқароларни тиббий суғурта қилишга ўтиш, соғлиқни сақлашни ташкил қилишнинг бошқа илғор шаклларини ҳаётга татбиқ этиш, тиббий хизмат бозорини барпо қилиш бўйича машваратлар ўтказиш ва тажриба алмашишни кўзлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар инсонпарварлик қатъиятларидан келиб чиқиб, ўзаро беминнат тез санитария-профилактика, даволаш, машварат тиббий ёрдами кўрсатишни таъминлашга аҳдлашдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанининг қуйидаги соҳалари бўйича ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантиришга аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда ҳолатлар бўйича ўзаро манфаатли тезкор маълумотлар алмашлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига, жумладан, Чернобиль атом электр станцияси аварияси қатнашчиларига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори-дармонлар, ташхис воситалари, иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқариш, шунингдек, тиббиёт маҳсулотларини расмий рўйхатга олиш, уларга сертификат бериш ва улар сифатини текшириш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспериментал, клиник ва профилактик тиббиёт соҳасидаги асосий ва амалий илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар шартнома асосида тиббиёт, таълим ва илм ходимларини тайёрлаш ва улар малакасини ошириш учун шароит яратиб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ва Украина соғлиқни сақлаш вазирликлари санитария хизмати бошқармалариаро тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатадилар, санитария-эпидемиология хизмати ходимларини ахборот ва стажировка курсларига қабул қиладилар, санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар шартнома асосида тиббиёт техникаси етказиб бериш, Ўзбекистон ва Украина корхоналарида уларни ишлаб чиқариш буюртмаларини қабул қилиш, тиббий техникани монтаж қилиш ва ишга тушириш масалаларида ҳамкорлик қилиш, «Тибтехника» тизимидаги муҳандис техник ходимларни тайёрлаш ва улар малакасини оширишни амалга оширишда ёрдам беришга аҳдлашдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро манфаатдорлик асосида ўз давлатлари фуқароларини Ўзбекистон ва Украина санатория ҳамда курортларида даволанишга юборишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича Кенгаш тузадилар, унинг мажлислари зарурият бўлганда навбатма-навбат Ўзбекистон Республикаси ва Украинада ўтказилиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича Кенгаш ўз ишини рус тилида олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан кучга киради ва 5 йил давомида амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлардан бири белгиланган муддат тугашидан икки ой бурун иккинчи Томонга ўзининг ушбу Битимнинг амалини тўхтатиш ниятини билдирмаса, Битимнинг амали ўз-ўзидан кейинги бир йиллик муддатларга узаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг тугалиши шу Битим доирасида бошланган лойиҳаларнинг охирига етказилишига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга ўзгаришлар Томонларнинг ёзма келишувларига биноан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1995 йил 20 июнда ҳар бири икки нусхада ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим матнларини талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда рус тилидаги матн асос қилиб олинади.

(имзолар)