05.12.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати, кейинчалик «Томонлар» деб аталадилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни эътироф этиш ва тенглаштириш, илмий даражаларни қиёслаш принциплари тўғрисида келишувларга асосланиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга интилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга бўлган интилишни тасдиқлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида келишдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш тизимлари ва талабларини ривожлантиришнинг миллий концепцияларини ишлаб чиқишда ўзаро маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар илмий ходимларнинг ихтисосликлари миллий рўйхатларни (номенклатураларни) ишлаб чиқиш ва ўз давлатлари ҳудудида илмий даражалар берувчи кенгашлар тармоқларини ташкил этиш ҳақида ўзаро бир бирларини хабардор қилиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишнинг давлат тизимида илмий даражалар талабгорларига қўйиладиган асосий талабларнинг бир-бирига таққослаш имкониятини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни қуйидаги йўллар билан ривожлантирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Томоннинг илмий даражаларга талабгорларини бошқа Томоннинг давлат ҳудудидаги илмий даражалар берувчи кенгашларда диссертация ҳимоя қилишлари учун тенг имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш давлат тизимларидаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида бир-бирларини хабардор қилиб туриш, ушбу ходимлар аттестацияси бўйича тегишли норматив актлар ва бошқа ҳужжатларни ўзаро алмаштириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири диссертация ишларини экспертиза қилиш сифатини ошириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мамлакатларининг етакчи олим ва мутахассисларини бошқа мамлакатнинг илмий даражалар берувчи кенгашларининг ишида, ҳамда диссертациялар ҳимоясида оппонентлар сифатида қатнашишларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мамлакатининг илмий даражалар берувчи кенгашларида ҳимоя қилинган диссертацияларни бошқа мамлакатнинг илмий даражалар берувчи кенгашларида қўшимча экспертизадан ўтказиш учун ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари ҳудудида бошқа Томоннинг тегишли давлат идораси томонидан илмий даражалар берилганлиги ҳақидаги давлат намунаси шаклидаги малака ҳужжатларини эътироф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган илмий даражалар ҳақидаги давлат намунаси шаклидаги ҳужжатларнинг эътироф этилиши, шу ҳужжатлар эгаларига Томонларнинг ўз ҳудудларида миллий малака ҳужжатлари эгаларига бериладиган ҳуқуқлар ҳам ҳеч қандай шартсиз тарқалишини билдирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даражалар ҳақидаги давлат намунаси шаклидаги малака ҳужжатларини тенг бараварлиги ҳужжат эгаларининг қайта аттестациядан ўтказиш жараёнида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта аттестация талабгор фуқаро бўлган ёки унинг ҳудудида доимий яшаб турган мамлакат давлат аттестация идораси томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш жараёнларини бошқариш ва такомиллаштириш бўйича тажриба алмашишга бағишланган зарур қўшма тадбирлар ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ушбу Битимда қатнашишлари, уларни юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чекламайди ва Томонларнинг илмий ва илмий-педагог ходимларнинг давлат аттестация тизимларини мустақил ишлаб туришига халақит бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг амалда татбиқ этилишига боғлиқ аниқ масалалар бўйича қўшимча битимлар ва протоколлар имзоланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимдан келиб чиқадиган ёки унинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келишмовчиликлар вужудга келганда, уларни бартараф қилиш тартиби бўйича Томонлар вакиллари ўзаро маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим бўйича ваколатли орган бўлиб, Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Украина томонидан эса Украина Олий аттестация комиссияси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим у имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва беш йил давомида ҳаракатда бўлади ва агар Томонларнинг биронтаси Битим ҳаракатини тўхтатиш ҳақида ўз истагини иккинчи Томонга Битим муддати тамом бўлишидан олти ой олдин ёзма равишда маълум қилмаса, унинг ҳаракати кейинги беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1996 йил 5 декабрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганда рус тилидаги матн асосий ҳисобланади.

(имзолар)