10.11.1994 йилдаги -сон
2. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланган ҳолларда унинг мавқеи қуйидаги қоидаларга мувофиқ белгиланади:
3. Агар 1-банднинг қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳисобланмайдиган шахс иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланган ҳолларда у ўзининг раҳбарлик қилувчи органи жойлашган Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
f) доимий фаолият жойини фақат «а» дан «с» гача бўлган кичик бандда санаб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинацияларини амалга ошириш учун шу шарт билан сақланадики, ушбу комбинация оқибатида пайдо бўладиган доимий фаолият жойининг умумий фаолияти тайёрлов ёки ёрдамчи тусга эга бўлсин.
5. Агар ушбу модданинг 6-бандида айтиб ўтилган мустақил мақомли агентдан ташқари, бошқа шахс, бу модданинг 1 ва 2-бандларининг қоидаларидан қатъи назар, корхона номидан ҳаракат қилса ва Аҳдлашаётган Давлатда битим тузиш ваколатига эга бўлса ва ундан одатда фойдаланса ёки корхона номидан ушбу товарлар ва буюмларни мунтазам етказиб беришни амалга оширадиган корхонага тегишли товарлар ва буюмларнинг захираларини сақласа, бу шахс корхона учун, агар бу шахс 4-бандда кўрсатилган чекланишдан ташқари фаолият билан шуғулланса, ва у доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, агар доимий фаолият жойидан ушбу банд қоидасига мувофиқ доимий ваколатхонага айлантирмаса унда бу корхонани ушбу давлатда деярли ҳар қандай фаолият бўйича доимий ваколатхонага эга деб ҳисоблаш мумкин.
3. Мазкур модданинг 1-бандидаги қоидалар тўғри-тўғри фойдаланишдан, ижарага беришдан ёки ҳар қандай бошқа шаклдаги кўчмас мулкдан фойдаланишдан олинган даромадга ҳам қўлланилади.
4. Мазкур модданинг 1 ва 3-бандларидаги қоидалар корхоналарнинг кўчмас мулкидан олинган даромадларга ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларга ҳам қўлланилади.
2. Мазкур модданинг 3-бандидаги қоидаларни ҳисобга олиб, агар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда унда жойлашган доимий ваколатхона орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, унда ҳар бир Аҳдлашаётган Давлатдаги бундай доимий ваколатхонага, агар шу каби ёки шунга ўхшаш тартибда шу каби ёки шунга ўхшаш фаолият билан банд бўлган алоҳида ва мустақил корхона бўлса ва ўзи доимий ваколатхона ҳисобланган корхонадан тўлиқ мустақил бўлган ҳолда ҳаракат қилса олиши мумкин бўлган даромад тегишли бўлади.
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидалари пульда, қўшма корхонада ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотда қатнашишдан олинган фойдага хам қўлланилади.
4. 1 ва 2-бандларнинг қоидалари, агар фоиз олишга ҳақиқий ҳуқуқи бўлган Аҳдлашаётган давлатнинг резиденти бўлган шахс фоизлар пайдо бўлаётган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда унда жойлашган доимий ваколатхона орқали тижоратчилик фаолиятини амалга оширса, ёки ушбу бошқа давлатда мустақил якка тартибдаги хизматларни у ердаги доимий базалар ва қарз олиш-бериш талабномалари орқали кўрсатса, шу асосда фоизлар тўланади, шундай доимий ваколатхона ёки доимий базага ҳақиқатда тегишли бўлса, қўлланилмайди. Бундай ҳолларда вазиятдан келиб чиқиб мазкур Битимнинг 3 ёки 14-моддасидаги қоидалар қўлланилади.
8. Мазкур модданинг 2-бандидаги қоидага қарамасдан, Аҳдлашувчи Давлатларда пайдо бўладиган фоизлар шу Давлатда солиқ солишдан озод қилинади, агар:
1. Аҳдлашаётган Давлат резиденти томонидан мазкур Битимнинг 6-моддасида белгиланганидек, бошқа Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган кўчмас мулкни сотишдан олинадиган даромадларга шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
4. Мазкур модданинг 1, 2 ва. 3-бандларида кўрсатилмаган исталган бошқа мулкни сотишдан олинадиган даромадларга фақат мулкни сотаётган шахс резиденти бўлган Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солиниши керак.
1. Мазкур Битим 16, 18, 19 ва 20-моддалари қоидаларини назарда тутиб, Аҳдлашаётган Давлат резиденти ёллаш бўйича ишлаши муносабати билан оладиган маоши, иш ҳақи ва бошқа шу каби тўланадиган ҳақларга фақат шу Давлатда, агарда ёллаш бўйича иш бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга оширилмаса, фақат шу Давлатда солиқ солинади. Агарда ёллаш бўйича иш шу йўсинда амалга оширилса, бу муносабатда олинган ҳақларга шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Мазкур модда 1-банди қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга ошириладиган ёллаш бўйича иш муносабати билан оладиган ҳақларига фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агарда:
1. Мазкур Битим 19-модда 2-банди қоидаларига мувофиқ Аҳдлашаётган Давлат резидентига олдинги даврдаги иш муносабати билан тўланадиган пенсиялар ва бошқа шу каби ҳақларга ҳамда бундай резидентга тўланадиган ҳар қандай ренталарга фақат мана шу тўловларни юборадиган Давлатдагина солиқ солиниши керак.
b) шу банд «а» кичик банди қоидаларидан қатъи назар, бундай ҳаққа, агарда хизмат шу Давлатда амалга оширилаётган бўлса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ҳисобланиб, у;
3. 15, 16 ва 18-моддалар қоидалари Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг сиёсий-маъмурий бўлинмаси, ёки маҳаллий ҳокимият органи амалга ошираётган тадбиркорлик фаолиятига алоқадор кўрсатиладиган хизматларга тўланадиган ҳақлар ва пенсияларга нисбатан қўлланади.
2. Мазкур модда 1-банди қоидалари мазкур Битим 6-модда 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинадиган даромадлардан бошқа даромадларга нисбатан, агарда бундай даромадларни олувчи Аҳдлашаётган Давлатдан бирининг резиденти ҳисобланиб, тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган доимий ваколатхона орқали амалга оширса ва бу Давлатда ўша ердаги доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатса, даромадни олишда асос бўлган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатда шундай доимий ваколатхона ёки доимий база билан боғланган бўлса, қўлланмайди. Бундай ҳолатда мазкур Битим 7-модда ёки 14-моддаси қоидалари вазиятларга кўра қўлланади.
3. 9-модда 1-банди, 11-модда 6-банди ёки 12-модда 4-банди қоидалари қўлланиладиган ҳолатларни истисно қилиб, Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўлайдиган фоизлар, роялти ва бошқа тўловлар бундай корхонанинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланадиган айни ўша шартларда чегирмалар қилиниши керак. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига хар қандай қарзи худди шундай тартибда шу корхона солиқ солинадиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига қарз билан айнан бир хил шартларда чегирилиши лозим.
1. Агарда Аҳдлашаётган Давлат резиденти, бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлат хатти-ҳаракати мазкур Битим қоидаларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келяпти ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобланса, у мазкур Давлатлар миллий қонунчиликларида назарда тутилган ҳимоя воситаларига қарамай, ўз ҳолатини ўзи резиденти бўлган Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг ҳолати 24-модда 1-банд таъсирига мувофиқ келса, ўзи фуқароси бўлган Аҳдлашаётган Давлат ваколатли органларига мурожаат қилиши мумкин. Ариза мазкур Битим қарорларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1-банди Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг ваколатли органларини қуйидагиларни бажаришга мажбурловчи тарзида талқин қилинмайди.