03.02.2015 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.11.2017 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлаш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириладиган давлат капитал қўйилмалари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг аҳолини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизмати билан таъминлаш лойиҳаларининг амалга оширилишида уларнинг пировард натижалари юзасидан масъулиятини тубдан ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисида» 2014 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2264-сон қарорига мувофиқ аҳоли пунктларини ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлашни янада яхшилашга 174,6 млрд сўм миқдорида давлат капитал қўйилмалари лимитлари кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ тузилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат капитал қўйилмалари маблағлари ва халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ҳисобига амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳалар бўйича молиялаштиришни очиш учун асос ҳисобланадиган ичимлик сув манбалари тасдиғини ҳисобга олган ҳолда хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхатларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини уларнинг лойиҳадаги параметрларига ва кўрсаткичларига эришилишини ҳисобга олган ҳолда юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишда лойиҳа параметрлари ва кўрсаткичларига эришишни таъминламаганлик сабабларини аниқлаш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган тармоқ жадвалларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амал оширишга йўналтирилган тезкор чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда дастлабки манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат капитал қўйилмалари ҳисобига 2015 йилда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича асосий параметрлар 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти объектларини улаш манбалари 5б-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1, 4, 5, , 5б-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари зиммасига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун давлат капитал қўйилмалари ҳисобидан ажратилаётган маблағларни ўз вақтида, сифатли ва улардан самарали фойдаланилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудидаги ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини амалдаги техник ҳолатини ва таъминланганлик даражасини аниқлаган ҳолда ялпи хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларининг Бош режалари билан боғлаган ҳолда вилоятларнинг ва умуман республиканинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемалари асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларини сифатли шакллантириш ҳамда аҳолини ичимлик сув билан таъминлашни истиқболли прогнозлаштириш мақсадида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари бажарилиши, аҳолининг ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиниши мониторингини юритиш учун доимий янгилаб бориладиган электрон базани яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда ичимлик сув ер ости манбаларининг мавжудлигини ва мўлжалланган ҳажмларини муфассал хатловдан ўтказсин, кейинчалик унинг натижаларини ушбу қарорда белгиланган тартибда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссиясига ва ҳудудий комиссияларга тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг асосланган таклифларига биноан, 2015 йилда ва кейинги йилларда Геология-қидирув ишлари дастури доирасида ер ости сувлари захираларини баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича зарур гидрогеология тадқиқотларининг молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа манфаатдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган коллегиал орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Комиссиянинг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат капитал қўйилмалари маблағлари ва халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ҳисобига амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳалар бўйича молиялаштиришни очиш учун асос ҳисобланадиган ичимлик сув манбалари тасдиғини ҳисобга олган ҳолда хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхатларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини уларнинг лойиҳадаги параметрларига ва кўрсаткичларига эришилишини ҳисобга олган ҳолда юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишда лойиҳа параметрлари ва кўрсаткичларига эришишни таъминламаганлик сабабларини аниқлаш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган тармоқ жадвалларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амал оширишга йўналтирилган тезкор чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва бошқа ташкилотлардан ҳамда Комиссия аъзоларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларини, лойиҳалаш, пудрат ташкилотлари, эксперт органлари раҳбарларини, буюртмачи вакилларини, шунингдек комиссия аъзоларини унинг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини мажлисларида эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриш ва реконструкция қилишнинг илгари тасдиқланган қиймати ўзгарган тақдирда, тегишли хулосалар мавжуд бўлганда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларининг лойиҳа ва қиймат параметрларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг изчил амалга оширилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги давлат капитал қўйилмалари маблағлари ва халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ичимлик сув манбаларининг амалда мавжудлиги тўғрисидаги материаллар ва ахборотларни кўриб чиқиш, шунингдек улар юзасидан хулосалар берган ҳолда уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг якуний рўйхатларини ўз қарори билан тасдиқлаш, протокол қарор нусхасини Иқтисодиёт вазирлигига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишида уларнинг лойиҳадаги параметрлари ва кўрсаткичларига эришилиши асосида мониторинг юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг лойиҳадаги параметрлари ва кўрсаткичларига эришилишини доимий ўрганиш, уларга эришишни таъминламаганлик сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган тармоқ жадвалларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амал оширишга йўналтирилган тезкор чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссияга раис бошчилик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларининг кун тартибини белгилаш ва мажлисларни чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қабул қилган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш доирасида Комиссия аъзоларининг ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш юзасидан бошқа ҳаракатларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режаларига ва жадвалга мувофиқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин. Комиссия томонидан, зарурат бўлганда, вазирликлар, идоралар ва Комиссияга аъзо бўлган бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия мажлисини унинг раиси бошқаради. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради. Комиссия мажлиси унда аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия раиси билан келишувга кўра, объектив сабаблар билан мажлисда қатнашмаётган Комиссия аъзолари уларнинг мажлисда овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадиган ваколатли вакиллари билан алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар зарур бўлганда таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссиянинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Комиссиянинг ишчи органи ва котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги давр учун Комиссиянинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда давлат, хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа ташкилотлардан ва Комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлилий материалларни тайёрлашни ва кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга кўриб чиқиш учун ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек унинг қарорларига мувофиқ бошқа зарур материалларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи органнинг Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш бўйича ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини Комиссия раиси билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларига ва таклиф этиладиган шахсларга мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи тўғрисида хабар қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия мажлисларининг ўтказилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликларга, идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда бошқа ташкилотларга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тақдим этилган материаллар ишчи орган томонидан кўриб чиқилади, ишчи орган уларни Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун расмийлаштиради, Комиссия мажлисининг кун тартибини тайёрлайди ва ҳужжатлар пакетини Комиссия котибига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия мажлиси кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ҳужжатлар пакетида барча зарур материаллар ва Комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия котиби тақдим этилган материаллар ҳақида Комиссия раисига ахборот беради, Комиссия раиси кун тартиби ва тақдим этилган материалларни, улар маъқулланган тақдирда, Комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт ва санани, шунингдек Комиссия мажлисига таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия котиби ишчи орган билан биргаликда мажлис материалларининг Комиссия аъзоларига, зарурат бўлганда эса, мажлисга таклиф этилган шахсларга юборилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия қарори мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Комиссия раиси қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида, Комиссия аъзолари билан келишилган айрим масалалар бўйича Комиссия қарорини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Комиссия протоколлари Комиссия мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Мажлис протоколи унинг барча аъзолари томонидан келишилиб, котиб томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддатда Комиссия аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия протоколларининг асл нусхаси ва унинг материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Комиссиянинг ишчи органи ва котиби томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ишчи орган Комиссия қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда ўрганади ва кўриб чиқади, зарурат бўлганда, Комиссия раисига тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ичимлик сув ва оқова сув объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхатларни Комиссия томонидан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларига киритиш учун тавсия этилаётган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхат юзасидан қарорни кўриб чиқиш, тайёрлаш, дастлабки манзилли рўйхатларини комплекс кўриб чиқиш якунлари бўйича ишчи орган томонидан Комиссияга киритилгандан кейин, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Комиссия ҳар йили 1 июлгача материалларни навбатдаги мажлисда кўриб чиқади ва келгуси йилларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Комиссия қарори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг манзилли қисмини келгуси йилга шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қуриш ва реконструкция қилиш объектларини Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг манзилли қисмига киритиш учун якуний манзилли рўйхатни тасдиқлаш бўйича протокол қарор лойиҳасида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақа бўйича қуриш ва реконструкция қилишнинг умумий йиғма параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриш ва реконструкция қилиш объектларининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга тушириладиган, қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектнинг қуввати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектнинг фойдаланишга топшириш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминланадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг сони.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом талаблари, аҳоли пунктларида бошқа манбалар ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари қуриладиган ва реконструкция қилинадиган тақдирда, тавсия хусусиятига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш механизми ушбу Низомнинг иловасига* мувофиқ аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш схемасига биноан лойиҳаларни амалга оширишнинг пировард натижалари учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг масъулиятини оширишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш ва молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриш ва реконструкция қилиш ишларини молиявий ресурслар манбалари (тўлиқ ёки қисман) тегишли ҳужжатлар (тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхати) билан тасдиқланмаган тақдирда бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматининг битта объектини (халқаро молиявий институтлар иштирокида биргаликда молиялаштириш ҳоллари бундан мустасно) турли манбалардан қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи ташкилот — қуриш ва реконструкция қилиш ишлари тугаллангандан кейин ишга тушириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини фойдаланишга қабул қилинишини таъминлайдиган ҳамда ушбу объектни қабул қилиб оладиган ҳудудий сув таъминоти ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ташкилоти — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган ва танлов асосида танлаб олинган қурилиш ташкилоти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиялар — лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини ишлаб чиқишга тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги доимий ишловчи ҳудудий комиссиялар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувда қудуқларни бурғулашга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 592-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхати — ажратилган лимитлар доирасида ҳудудий комиссиялар ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг тегишли қарори асосида ҳар йили буюртмачилар томонидан тузиладиган, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари рўйхатини, шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аҳоли пунктларида қуриш ва реконструкция қилиш учун ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини танлаш ҳамда манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби ва мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуриш ва реконструкция қилиш объектларини танлаш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича қуйидаги материаллар ва мезонлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари схемаларининг Аҳоли пункти бош режасига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун ташқи ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари қуришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режалаштирилган қурилишга ичимлик сув тармоқларига уланиш нуқтасида ичимлик сув ҳажми ва босимининг етарлилиги бўйича ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг хулосаси, шу жумладан узоқ муддатли истиқболга зарур бўлган ичимлик сувнинг ҳажмларининг тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктининг муқобил сув таъминоти манбалари ва марказлаштирилган ичимлик суви таъминотининг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан биргаликда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларининг мавжуд ҳолатини, шунингдек жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш зарурлиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида тизимли техник текширув натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказларининг (Санитария-эпидемиология назорати ҳудудий хизматининг) белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқ сув таъминотининг мавжуд тизимларида ичимлик суви сифатини яхшилашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулосалари натижалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг ҳудудий хизматлари гидрогеологик қидирувлари натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатнома мавжудлиги (сув таъминотининг ер ости манбаи бўлган сув таъминоти объекти қуришда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда берилган махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш учун ер участкасини танлашда атроф муҳитга таъсир аризаси лойиҳасига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилган сунъий сув объектларидан махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудий комиссиялар ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонлар (лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича материаллар) асосида 1 апрелгача кейинги 3 йил учун республика ҳудудлари бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматини ривожлантириш схемасига киритилган биринчи навбатдаги ва устувор ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини тузадилар (кейинги ўринларда дастлабки манзилли рўйхатлар деб аталади) ва дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш учун «Ўзкоммунхизмат» агентлигига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги 3 йил учун республика ҳудудлари бўйича дастлабки манзилли рўйхатлар ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ вақти-вақти билан янгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳар йили ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасига боғлиқлиги бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритган ҳолда комплекс кўриб чиқилишини ва ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизими объектлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатлари 1 июнгача тасдиқлаш учун Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссиясига киритилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республика комиссияси 1 июлгача навбатдаги мажлисда «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан киритилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини кўриб чиқади ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси билан биргаликда Республика комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар натижалари бўйича ҳар йили:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 августгача — белгиланган тартибда фойдаланувчи ташкилот билан келишилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқларнинг тайёрланишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 сентябргача — лойиҳа-смета ҳужжатлари параметрларининг техник топшириқларга қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий органлари, сув таъминоти ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан келишилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 октябргача — якуний рўйхатга киритилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича танлов савдолари ўтказилишини, пудрат шартномаларининг белгиланган тартибда тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ноябргача — якуний манзилли рўйхатларнинг ваколатли органларда молиялаштиришни бошлаш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигига киритилишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби, уларнинг таркиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лойиҳа-смета ҳужжатларидаги лойиҳа ечимларини муфассаллаштириш даражаси ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳанинг қабул қилинаётган техник ечимлари, ҳажмлари ва қийматини асослаш учун етарли бўлиши ҳамда зарур сифатга эга бўлган қурилиш ишлари тўлиқ бажарилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар экспертиза органлари томонидан Республика комиссиясининг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий асослаш), дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқилган ҳолда комплекс кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Халқаро молиявий институтлар иштирокида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари ушбу лойиҳаларнинг ташаббускорларининг мурожаатларига ва асосланган таклифларига мувофиқ Республика комиссияси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Пудрат ташкилотини танлаш бўйича танлов савдолари комиссияси таркибида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилоти вакилининг иштирок этиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкциялашни назорат қилиш ва текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини қуриш ва реконструкциялаш тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ва ишларни бажаришнинг календарь жадвалига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлигини назорат қилишни буюртмачининг техник назоратчиси — «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси амалга оширади, шунингдек лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчи муаллиф — лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назорати юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияси тўғрисида Намунавий низомда белгиланган ваколатлар доирасида объектда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан назоратни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Буюртмачи ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларида ҳар бир объект бўйича бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан техник назоратни биргаликда амалга оширишга ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларини мажбурий тартибда жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қурилиши ва реконструкция қилиниши тугалланган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини фойдаланишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан кейин ва пудрат ташкилотининг тақдимномаси бўйича «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ШНҚ 3.01.04-04 шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ Давлат қабул комиссиясининг ишини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини давлат томонидан фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси белгиланган шакл бўйича қуйидаги асосларнинг ижобий натижалари мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармасининг вакили иштирокида назорат ўлчови;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий хизмати) томонидан ўтказиладиган ичимлик сув сифатининг белгиланган талабларга (O'zDST 950:2000 «Ичимлик сув») мувофиқлиги юзасидан лаборатория таҳлили.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Объектни давлат томонидан қабул қилиб олиш далолатномаси фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномалари расмийлаштирилгандан кейин ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объекти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилиб фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ тегишли ичимлик суви таъминоти ташкилотига берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ичимлик суви таъминоти ташкилотига берилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари бўйича кафолатли суммани (объект қийматининг 5 фоизи) молиялаштириш ушбу объектлардан фойдаланувчи ичимлик сув таъминоти ташкилотининг хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий Назорат-тафтиш бош бошқармаси текшируви натижалари асосида фойдаланишнинг кафолатли муддати тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Бажарилган ишлар сифатини ҳамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Техник топшириқни, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлашнинг тўғрилиги ва сифати, танлов савдолари ўтказилиши, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми ва сифатини назорат қилиш буюртмачи, фойдаланувчи ташкилот, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган давлат капитал қўйилмаларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Пудрат ташкилоти томонидан ортиқча олинган маблағларни ундириш учун асос бўладиган, назорат ўлчовлари ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш натижасида бажарилган ишларнинг қиймати ва ҳажмлари ошириб юборилганлиги аниқланган тақдирда ортиқча олинган сумма пудрат ташкилотларидан ундириб олинади, аниқланган ошириб кўрсатишлар учун жавобгарлик эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи томонларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминотининг ер ости манбалари, уларнинг мавжудлиги ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлили ҳамда хатловларнинг ўз вақтида ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил асосида ер ости сувлари захирасини баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича зарур гидрогеологик тадқиқотларнинг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатнома ўз вақтида келишилиши, бурғуланган қудуқнинг жойлашган жойи ва конструкциясига риоя қилиш шарти билан сувга қудуқни бурғулашга рухсатномасида кўрсатилган қудуқларнинг лойиҳа параметрларининг холислиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш учун ер участкаси танланишида лойиҳанинг атроф муҳитга таъсири ариза лойиҳасига давлат экология экспертизаси хулосасининг ўз вақтида ва асосли тақдим этилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Сунъий сув объектларидан махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатноманинг ўз вақтида ва асосли тақдим этилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари мавжуд ва ишга тушириладиган сув таъминоти тизимларидаги ичимлик сув сифатининг белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асосли ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лойиҳа ташкилотлари ваколатли органлар томонидан берилган техник шартларга мувофиқ бўлган лойиҳа бўйича техник ечимларнинг тўғри қабул қилиниши ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар (туман, кўча, маҳалла) бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларининг (иншоотлар ва тармоқларнинг) ўз вақтида ялпи хатловдан ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва республика ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимини ривожлантириш схемаларининг умуман Аҳоли пунктларининг бош режаларига узвий боғлиқ равишда ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуришнинг дастлабки манзилли рўйхатларининг ўз вақтида ва асосли келишилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ялпи хатлов асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини, шу жумладан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари тасдиқланган пайтдан бошлаб, ичимлик сув таъминоти ташкилотларига фойдаланишга топширилган ва беш йил мобайнида фойдаланилишини ўз ичига олувчи маълумотларнинг ягона электрон базасини ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ташкил этиш йўли билан ичимлик сув ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари бажарилиши бўйича мониторинги олиб борилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг ягона электрон базасининг вақти-вақти билан янгиланиши, унга Республика комиссиясининг қарорларига мувофиқ янгилик ва қўшимчалар киритилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиялар ва ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг маълумотлари асосида қурилиб фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида ичимлик сув ва оқова сув хизмати объектлари фаолиятини доимий равишда таҳлил қилишнинг ташкил этилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати билан таъминланишини истиқболли прогноз қилиш учун объектларининг мавжуд техник параметрлари самарадорлиги ўрганиб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотига ва оқова сув хизматига мавжуд эҳтиёжларини аниқлаш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, буюртмачиларнинг раҳбарлари — «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилик қиладиган ҳудудий комиссиялар фаолиятининг ташкил этилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишда кейинчалик фойдаланиш учун ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати дастурларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотнинг асосий манбаи сифатида доимий янгиланиб туриладиган маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларини ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати билан таъминланиши бўйича тизимли мониторинг олиб борилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан келишган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштиришга, ишлаб чиқишга буюртма жойлаштирилишига, сифатли техник топшириқ тайёрланиши, техник топшириққа мувофиқ лойиҳа ташкилоти билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳудудий комиссиялар буюртмачи ва фойдаланувчи ташкилот томонидан архитектура-режалаштириш топшириғининг сифатли тайёрланиши, шу жумладан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга тушириладиган объектнинг Аҳоли пункти бош режасига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳаси тегишли ташкилотлари томонидан бериладиган техник шартларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режалаштирилган қурилишга, ичимлик сув тармоқларига уланиш нуқтасида ичимлик сув ҳажми ва босимининг етарлилиги бўйича гидрогеология хизматлари хулосаси, шу жумладан узоқ муддатли истиқбол учун зарур бўлган ичимлик сув ҳажмларининг тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларининг мавжуд ҳолати бўйича техник текширувининг тўлақонли натижалари, сув олиш ва сув тақсимлаш объектлари (қудуқлар, сув олиш иншоотлари, ичимлик сув миноралари, оқова сувни тозалаш иншоотлари, сув тақсимлаш иншоотлари, магистрал ва сув тақсимловчи қувур ва канализация тармоқлари, сувни дезинфекциялаш ва хлорлаш қурилмалари, тўсиқлар ва шу кабилар)нинг техник яроқлилигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқ сув таъминотининг мавжуд тизимларида ичимлик сув сифатини яхшилашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулосаларнинг натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатноманинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув қувури ва канализация тармоқлари ва иншоотларини янгидан қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишнинг талаб этиладиган ҳажмлари аниқланиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий бўлинмалари «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида» 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига мувофиқ ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларига мажбурий хизмат кўрсатилишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек давлат капитал қўйилмаларининг тасдиқланган лимитлари доирасида тўғри ва ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 5-сон, 55-модда; 2016 й., 18-сон, 197-модда; 2017 й., 26-сон, 592-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 20.08.2024 й., 09/24/517/0632-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)