27.05.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси, бундан кейин «Олий Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига, халқаро ҳуқуқнинг умумий қабул қилинган бошқа нормаларига ва умуминсоний қадриятларга амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хельсинки Якунловчи ҳужжатида, янги Европа учун Париж Хартиясида, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг бошқа ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажаришга бўлган ўз интилишларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг халқлари ўртасида тарихан шаклланган дўстлик ва ўзаро ҳурмат муносабатларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳар икки давлат халқларининг туб манфаатларига жавоб беришидан, тинчлик ишига, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилишидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатлараро муносабатларини тенглик, адолат ва ўзаро тушуниш принциплари асосида қуришга қатъий аҳд қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, экология ахборот, инсонпарварлик, маданий соҳаларда ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка янги сифат бағишлаш ва унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш мақсадларини кўзда тутиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз муносабатларини дўстона давлатлар сифатида ривожлантирадилар. Улар ўзаро муносабатларда суверен тенглик, куч ишлатишдан ёки куч билан таҳдид солишдан воз кечиш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, чегаралар бузилмаслиги, ҳудудий яхлитлик, ички ишларга аралашмаслик, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш принципларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар уларнинг ҳудуди ким томонидан бўлмасин, иккинчи Олий Аҳдлашувчи томонга қарши душманлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймаслик мажбуриятини зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ялпи хавфсизлик бўлинмас эканлигини тасдиқлайдилар ва ушбу соҳадаги шерикчиликни изчил амалга оширадилар, икки томонлама ва кўп томонлама асосдаги тинчлик, ишонч ва хавфсизликнинг мустаҳкамланишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар БМТ Низоми ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти ҳужжатларига мувофиқ давлатларнинг суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини, уларнинг чегаралари дахлсизлигини ҳурмат қилиш ва уларга риоя этиш асосида низоларни тинч йўл билан ҳал этиш мақсадларидаги фаолиятни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар иккала давлатда амал қилувчи қонунлар ва қоидаларни ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя этишга асосланиб, ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарларини келишиш учун халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтирадилар, маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар иккала давлат халқларининг яқинлашуви учун зарур шароитларни таъминлашга интилиб, ўз фуқаролари, давлат ва жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқалар кенгайишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар икки давлат парламентлари ва парламент аъзолари ўртасидаги алоқаларни ва ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро манфаатли икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шароитларни таъминлайдилар. Улар ўз иқтисодий ва савдо муносабатлари механизмини такомиллаштириш ва жаҳон бозори нормалари ва амалиётига яқинлаштириш чора-тадбирларини кўрадилар, бир-бирларига энг кўп қулайлик режими ёки миллий режим яратиш ҳам шу жумлага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар икки томонлама битимлар, ўзларининг халқаро мажбуриятлари ва ички қонунчиликлари нормалари асосида бир Олий Аҳдлашувчи Томон юридик ва жисмоний шахсларининг иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги тадбиркорлик фаолияти учун қулай иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар транзит ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирадилар ва чуқурлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томоннинг ўзларининг ҳудудида жойлашган ҳаво, денгиз ва дарё портлари, темир йўл ва автомобиль тармоқлари ва трубопроводлар орқали транспорт операцияларини амалга ошириш учун қулай имкониятларни яратади ва таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт ва транзит ҳаракати соҳасида ҳамкорликни таъминлаш шартлари ва тартиби махсус битимлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар улар ўртасидаги алоқа воситалари, тизимлари ва йўлларини такомиллаштириш имкониятларини ўрганадилар ва унинг чораларини кўрадилар ҳамда бу соҳада тегишли битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар икки давлат мудофаа идоралари ўртасидаги алоқаларга алоҳида битимлар асосида кўмаклашадилар ва ҳарбий-техникавий соҳада ўзаро ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар фундаментал ва амалий фанлар, илғор техника ва технологияларни биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек олимлар, илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг тўғридан-тўғри алоқаларини ва биргаликдаги ташаббусларини ривожлантириш соҳасида самарали ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу масалалар бўйича алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар таълим соҳасидаги муносабатларни ривожлантирадилар ҳамда турли ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар, жумладан ўқувчилар, талабалар, аспирантлар ва стажёрлар айирбошлаш йўли билан рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, гувоҳномалар, аттестатлар, маълумоти тўғрисидаги дипломлар, илмий даражалар ва илмий унвонларнинг эквивалентлигини ўзаро тан олиш механизмини ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу масалалар бўйича алоҳида битимлар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар икки томонлама маданий алоқалар кенгайиши ва чуқурлашувини умумжаҳон маданий меросини бойитишнинг зарур шарти деб ҳисоблайдилар. Томонлар мана шундан келиб чиқиб ижодий жамоалар, маданият арбоблари ўртасида айирбошлаш кенгайишига кўмаклашадилар, шунингдек маданий қадриятлар, архивлар, кутубхоналар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда иккинчи Томон фуқаролари учун ўз фуқароларига кўрсатиладиган шароитларга тенг даражадаги шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланиш масалаларида халқаро ташкилотлар доирасида бевосита ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро манфаатлардан ва ўз имкониятларидан келиб чиқиб атроф-муҳит муҳофазаси ва уни яхшилаш, техноген тусдаги авариялар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, табиатдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, экологик соф ишлаб чиқаришлар соҳасини кенгайтириш, табиатни муҳофаза қилиш ва табиатни тиклашнинг юқори самарали тадбирларини амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар аҳоли саломатлиги муҳофаза қилинишини таъминлаш, тиббиёт фани ва амалиётини ривожлантириш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар зарурлигини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бошқа Томон фуқаролари учун мавжуд ноёб ва ихтисослаштирилган тиббий ва санатория-курорт муассасаларидан тенг фойдаланишни, тиббий ва маслаҳат ёрдами олишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томон фуқароларига уларнинг миллатидан, жинсидан, тилидан, диний эътиқодидан, сиёсий ва бошқа маслагидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқни бузишларга қарши кураш, шу жумладан, уюшган жиноятчиликка, коррупцияга, террорчиликка, нолегал иммиграцияга, ғайриқонуний молиявий операцияларга, наркотик ва психотроп моддалар, заҳарли химикатлар, қурол-яроғ, портловчи моддаларнинг ғайриқонуний айланишига, ҳаво қароқчилиги ва контрабандага қарши кураш масалаларида ҳамкорлик қиладилар. Томонлар ушбу соҳада тажриба ва оператив ахборотни алмашадилар, ушбу йўналишда бевосита ва халқаро ҳамкорлик доирасида маслаҳатлашувлар ва биргаликдаги тадбирларни амалга оширадилар.. Томонлар ҳуқуқий ахборотни айирбошлаш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш соҳасида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар айтиб ўтилган масалалар бўйича тегишли битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома бирор-бир давлатга қарши қаратилмаган ҳамда Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг учинчи давлатлар билан тузилган амалдаги икки томонлама ва кўп томонлама шартномалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномани талқин қилиш ва қўллаш билан боғлиқ низоларни БМТ Низомининг 33-моддасида назарда тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тартибидан фойдаланган ҳолда ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро аҳдлашувига кўра ушбу Шартномага қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритишлари мумкин, бу қўшимча ва ўзгартиришлар тегишли протоколлар билан расмийлаштирилади. Қўшимчалар ва ўзгартиришлар ҳар иккала Томон уларни ратификация қилгандан кейин кучга киради ҳамда ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши шарт ва ратификация ёрлиқлари айирбошланган кунда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ўн йил муддатга тузилади. Агар Олий Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири тегишли муддат тамом бўлишидан камида ўн икки ой олдин уни бекор қилиш ҳақидаги ўз нияти тўғрисида иккинчи Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баку шаҳрида 1996 йил 27 майда ҳар бири ўзбек, озарбайжон рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг қоидаларини талқин қилиш мақсадлари учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)