16.01.1996 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
4. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бирида мазкур Битим имзолангандан сўнг ушбу модда 3-бандида кўрсатилган солиқларга қўшимча ёки улар ўрнига ундириладиган ҳар қандай шундай ёки моҳиятига кўра шунга ўхшаш солиқларга жорий қилинади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўз солиқ қонунчиликларидаги ҳар қандай муҳим ўзгартиришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
2. Жисмоний шахс 1-банд қоидаларига мувофиқ ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланса, унинг мақоми қуйидаги тартибда аниқланади:
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс иккала Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланса, у ўзининг ҳақиқий раҳбарлик қилувчи органи жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланади.
f) доимий фаолият жойини «а» — «е» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинациясини амалга ошириш учунгина ушлаб туришни, бунда бундай доимий жойнинг ана шундай комбинация қилиш асосида юзага келган қўшма фаолияти тайёрлов ёки ёрдамчи тусда бўлса.
5. 1 ва 2-бандлар қоидаларига қарамай, агар шахс, 7-бандда айтиб ўтилган мустақил мақомга эга бўлган агент бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса, бундай корхона биринчи эслатилган Аҳдлашувчи Давлатда бу шахс корхона учун амалга оширадиган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий ваколатхонага (муассасага) эга деб қаралади, агар бу шахс:
а) шу Давлатда корхона номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлса ва ундан одатда фойдаланса, бундан мазкур шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатилганлар билан чекланса мустаснодир, яъни мазкур бандга кўра доимий фаолият жойи орқали амалга оширилсада, у бундан доимий фаолият ваколатхонаси (муассасаси) ташкил қилмайди;
4. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан бевосита фойдаланиш, ижара ёки кўчмас мулкдан ҳар қандай бошқача шаклда фойдаланишдан олинган даромадларга нисбатан қўлланади.
5. 1 ва 3-бандлар қоидалари корхоналар кўчмас мулкидан олинган даромадлар ва мустақил шахсий хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларга ҳам қўлланилади.
2. 3-банд қоидаларини ҳисобга олиб, агар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини ўша ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса, унда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда, агар у худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни шундай ёки шунга ўхшаш шароитларда амалга оширадиган ва ўзи доимий ваколатхона (муассаса)си бўлган корхонадан тамоман мустақил тарзда фаолият юритувчи алоҳида ажралган ва мустақил корхона бўлган тақдирда олиши мумкин бўлган шундай доимий муассасага тегишли фойда деб қаралади.
4. 1 ва 2-бандлар қоидалари пулда, қўшма корхонада ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотда қатнашишдан олинган фойдага ҳам қўлланади.
2. Агар 1-банд қоидаларига кўра бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан шу Давлат корхонаси фойдасига киритилган фойда (даромад) сўнгра бошқа Аҳдлашувчи Давлат томонидан бошқа корхона фойдасига киритилса, биринчи Давлат бундай фойдадан биринчи корхонага ҳисобланган солиқ суммасига тегишли тузатишлар киритади. Бундай тўғрилашни белгилашда мазкур Битимнинг бошқа қоидалари ҳисобга олинади ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари зарур бўлган ҳолларда бир-бирлари билан маслаҳатлашиб оладилар.
4. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари, дивидендларни олиш ҳақиқий ҳуқуқига эга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, тадбиркорлик фаолиятини дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ўша ерда жойлашган доимий базадан мустақил хизматлар кўрсатса ҳамда дивидендлар тўлашда асос бўлган холдинг асосида шундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, қўлланмайди. Бундай ҳолатда мазкур Битим 7-моддаси ёки 14-моддасининг қоидалари, вазиятга кўра қўлланилади.
3. 2-банд қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўладиган фоиз шу Давлатда солиқдан озод этилади, агар:
5. Башарти фоизларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширса 1 ва 2-бандларнинг қоидаси қўлланилмайди, бу Давлатда бунда жойлашган доимий муассаса орқали фоизлар пайдо бўлса, ёки мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базалар орқали амалга оширса, ва улар асосида фоизлар тўланадиган қарз талаблари бўлса, бундай доимий муассаса ёки доимий базага ҳақиқатда тегишли бўлади. Бундай ҳолда вазиятга боғлиқ равишда мазкур Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддаси қоидаси қўлланилади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти 6-моддада тилга олинган, бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги кўчмас мулк мусодара қилинишидан оладиган даромадларга ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
5. Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланган компания сармоясида 15 фоиз миқдорда ва ундан юқори миқдорда тегишлича қатнашган акцияларни 4-бандда эслатиб ўтилганларидан ташқари, мусодара қилишдан олинган даромадларга, ушбу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
1. Мазкур Битимнинг 16, 18 ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан ёлланма иш бўйича олинадиган иш ҳақи ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлашлардан, агар бундай иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаса, фақат мана шу Давлатда солиқ олинади. Агар ёлланма иш шундай тартибда амалга оширилса, шу муносабат билан олинган тақдирлашга мана шу бошқа давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, дарё ёки ҳаво кемаси бортида, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситасида амалга ошириладиган ёлланма иш учун олинадиган иш ҳақи ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлашларга мана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
1. Мазкур Битимнинг 14 ва 15-моддалари қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан санъат ходими, театр, кино, радио ёки телевидение артисти, ёки мусиқачи, ёки спортчи сифатида унинг иккинчи Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошириладиган шахсий фаолиятидан олинадиган даромадга мана шу иккинчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. 1 ва 2-бандлар қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда санъат ходимлари ёки спортчилар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдан олинадиган даромадларга нисбатан, агар ушбу Давлатда бўлиш асосан иккинчи Аҳдлашувчи Давлат, унинг субъектлари ёки маҳаллий ҳокимиятлари томонидан маблағ билан таъминланса, қўлланилмайди. Бундай ҳолда бундай даромаддан ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатдагина солиқ олинади.
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олган ҳолда илгари ёлланма иш бўйича ишлаганлиги муносабати билан Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган пенсия ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлашларга фақат мана шу Давлатда солиқ солинади.
2. Агар 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинадиган даромадлардан бошқа даромадларга нисбатан, агар бундай даромадларни олувчи бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланса, тижорат фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ва бу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса, ва улар муносабати билан даромад олинган ҳуқуқ ёки мол-мулк мана шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, 1-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга боғлиқ равишда 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
2. Мазкур Модданинг 1-банди мақсадлари учун Туркманистон ва Ўзбекистоннинг солиқ солишдан озод қилиш ёки имтиёзлар мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу Давлатнинг солиқ сифатида тўланадиган исталган суммани ўз ичига олади, деб ҳисобланади, шу муносабат билан ушбу сумма ушбу Давлатнинг имтиёзли режим ҳақидаги қонунчилиги асосида тўланмайди.
3. Мазкур Битимнинг 9, 11 ёки 12-моддалари қоидалари қўлланиладиган ҳоллардан ташқари Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан иккинчи Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қоплашлар бундай корхонанинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлаш мақсадида улар биринчи тилга олинган Давлатнинг резидентига тўланиши мумкин бўлган шартларда ҳисоблаб чиқилиши керак. Шунга ўхшаш, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг иккинчи Аҳдлашувчи Давлат резидентига нисбатан исталган қарзи ушбу корхонанинг солиқ солинадиган мол-мулкини аниқлаш мақсадида биринчи тилга олинган Давлат резидентининг қарзи билан бўлгандек шартларда ҳисоблаб чиқилиши керак.
1. Агар шахс бир ёки иккала Аҳдлашувчи Давлат хатти-ҳаракати унга ушбу Битимга мувофиқ бўлмаган солиқ солинишига олиб келади деб ҳисобланса, у, ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резиденти ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига, ёки, унинг вазияти 24-модданинг 1-банди амал қилиши таъсири доирасига тушса, ўзи миллий шахси ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Ариза ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бўлмаган солиқ солишга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи билдиришнома берилган пайтдан бошлаб уч йил давомида тақдим этилиши керак.
2. Ҳеч бир ҳолда мазкур модданинг 1-банди қоидаси Аҳдлашувчи Давлатлардан исталган бирининг ваколатли органига:
с) 26 ва 27-моддалар мақсадлари учун Битим кучга кирган кундан бошлаб амал қилади.
с) 26 ва 27-моддалар мақсадлари учун — билдиришнома берилган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи январидан кейин биринчи январдан бошлаб амал қилишини тўхтатади.