03.05.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати (бундан кейин Аҳдлашувчи «Томонлар» деб аталадилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризмнинг ҳам иқтисодий ривожланиш, ҳам уларнинг халқлари бир-бирини янада яхшироқ тушуниши учун муҳим ролини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасидаги фаол ҳамкорликни рағбатлантириш зарурлигига ишониб ва ўз потенциал имкониятларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала Томоннинг туризм соҳасидаги ҳамкорликдан манфаатдорлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала Томоннинг туризм соҳасида узоқ ривожланишни кафолатлаш учун табиий ва маданий ресурсларни сақлаб қолиш мақсадида ҳаракат қилиш истагини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар икки халқ тарихи ва маданиятини ўзаро ўрганишни яхшилаш мақсадида иккала мамлакат ўртасида туризм соҳасида муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар туризм соҳасини ривожлантиришга кўмаклашадиган ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиладилар. Шу мақсадда улар туризмни ривожлантириш ва туризм бозорини ўрганиш, шунингдек мавжуд имкониятлардан фойдаланишни яхшилаш ва Томонларнинг амал қилаётган қонунларига мувофиқ туризм секторида сармояларни ривожлантириш бўйича ўқитиш ва тадқиқотлар ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик учун экспертлар билан алмашишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар қуйидагиларни рағбатлантирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туризмни ривожлантиришга кўмаклашувчи биргаликдаги ҳаракатлар учун тажриба алмашиш ва имкониятларни ўрганиш мақсадида туризмни ривожлантириш соҳасида технологик биргаликдаги ҳаракатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) нашрлар ва туристик реклама материаллари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) иккала мамлакатда туристик ваколатхоналарни очиш (уларнинг ходимлари кириш ва бўлиш тартиби тўғрисидаги миллий қонунларга мувофиқ тайинланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) туристик мақсадларда тарихий биноларни қўриқлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) туризмга тааллуқли қонунлар соҳасида ҳамкорлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар касб бўйича ўқитиш соҳасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар ва туризм соҳасида ўқитиш дастурлари тўғрисидаги ахборот алмашувига кўмаклашадилар. Улар ваколатли маъмурлар иштирокида туризм саноатини бошқариш соҳасида стажировка ўтувчи экспертларга ва бу соҳадаги бошқа экспертларга стипендиялар бериш учун имкониятларни излайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўқитиш масалалари ва унинг натижалари юзасидан ахборот алмашиш йўли билан туристик ва меҳмонхона хўжалиги бўйича ўзаро қизиқиш уйғотувчи туризм соҳасидаги ўқитиш дастурларини яратишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар тегишли органлар ўртасида, шунингдек туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳаракат қиладилар ва бу соҳадаги тегишли ютуқлар тўғрисида ахборот алмашишни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар, зарурият бўлган ҳолда, икки томонлама маслаҳатлашишлар ўтказишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Битимнинг кучга кириши учун миллий қонунлар талаб қиладиган процедураларнинг бажарилиши тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим охирги хабарнома олинган вақтдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йил мобайнида амал қилади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири Битим амал қилишининг муддати тугашидан уч ой илгари дипломатик каналлар орқали уни ёзма равишда денонсация қилгунига қадар ҳар йили ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг денонсация қилиниши, агар Томонлар бошқа келишувга эришмасалар, Битимнинг амал қилиш даврида аниқланган дастур ва лойиҳаларнинг бажарилишига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг тасдиғи сифатида, қуйида имзо чекувчилар, ҳукуматларининг тегишли ваколатини олган вакиллари, ушбу Битимни Тошкент шаҳрида 1997 йил 3 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, итальян ва инглиз тилларида имзоладилар, барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор бўлади.

(имзолар)