01.04.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Таълим, фан ва маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ва уларнинг халқлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, фан ва маданият соҳасидаги, шунингдек бошқа соҳалардаги алмашишлар ва ҳамкорлик бир-бири тўғрисидаги билимларни ва Ўзбекистон ва Греция халқлари ўртасидаги ўзаро тушунишни кенгайтиради деб ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битимни тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун қуйидаги зарур чораларни кўрадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки мамлакат олий ўқув юртлари, илмий ва тадқиқот муассасалари ўртасидаги бевосита ҳамкорликни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа мамлакат тили ва маданиятини ўрганиш ва ўргатишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) келиб чиқиши грек бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва келиб чиқиши ўзбек бўлган Греция фуқароларининг она тили ва маданиятини сақлаб қолиши мақсадида қулай шароит яратиб беришда ҳамкорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) турли даражалардаги ўқитувчилар, тадқиқотчилар, экспертлар, студентлар ва ўқувчилар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) университетда, университетдан кейинги ўқитиш, ва тадқиқотлар учун грантлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) ҳар бир мамлакатнинг .қонунларига мувофиқ сертификат, аттестат, диплом ва академик унвонларни тан олиш ва эквивалентлигини ўрнатиш учун ўзининг ваколатли органларига шароит таъминлаш мақсадида ахборот ва ҳужжатлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) ахборот, китоблар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва материаллари билан алмашишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар фан ва технологиялар соҳасида ўзаро қизиқиш уйғотувчи мавзулар бўйича алмашиш ва тадқиқотларнинг ривожланишини, жумладан икки мамлакатнинг илмий ва тадқиқот муассасалари ўртасидаги бевосита ҳамкорликни рағбатлантирадилар ва таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳамкорлик қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги тадқиқот дастурларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус делегациялар учун ташрифларни ва таълимни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро қизиқиш уйғотувчи соҳаларда ўқув дастурларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникавий ва илмий экспертизаларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
симпозиум ва учрашувларни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар адабиёт, пластик санъат, театр санъати, кино, архитектура ва маданиятининг бошқа соҳаларидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар ва икки мамлакатнинг театр, оркестр, музей, кутубхона ва архивлари каби тегишли ташкилотлари ўртасида бевосита алоқаларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар тегишли пойтахтларда ҳуқуқий мақоми, ташкил этилиши ва фаолияти шартлари махсус битим билан тартибга солинадиган маданият марказларини ўзаро ташкил этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакатнинг янгиликлар агентликлари ва нашриёт ташкилотлари, шунингдек жамоат радио ва телевизион ташкилотлари ўртасидаги бевосита ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар археология ва маданий бойликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ва ахборот алмашишни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир мамлакатда амал қилувчи қонун ва қоидаларга мувофиқ муаллифлик ва у билан боғлиқ бўлган ҳуқуқларни сақлаш ва ўзаро ҳимоя қилиш мақсадида ўзларининг тегишли органлари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакатнинг ёшлар ташкилотлари ва муассасалари ўртасидаги маданий ва ижтимоий фаолиятдаги бевосита ҳамкорликни рағбатлантирадилар ва ёшларга тегишли бўлган барча соҳаларда ахборот ва тажриба алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар спорт ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ва уларнинг мамлакатларида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битим билан кўзда тутилган соҳалардаги ва уларнинг мамлакатларида ўтказиладиган семинар, фестиваль, мусобақа, кўргазма, учрашув ва бошқа тадбирларда алоҳида шахслар ва гуруҳлар иштирок этишларини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларидан келиб чиқадиган фаолият Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа битимлар билан таъминланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш учун Ўзбек-грек аралаш қўмитаси тузилади, у ҳамкорлик дастурининг тафсилотларини, шунингдек уларнинг молиявий шартларини ишлаб чиқиш учун навбатма-навбат Тошкентда ва Афинада ўз йиғилишларини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим дипломатик каналлар орқали унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги тадбирларни Аҳдлашувчи Томонлар бажарганликларини тасдиқловчи охирги ёзма хабарнома олинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йил давомида амал қилади. Сўнг агар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири тегишли беш йиллик муддат тугашидан камида олти ой илгари дипломатик каналлар орқали Битимни денонсация қилмаса, унинг амал қилиши кейинги беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афина шаҳрида 1997 йил 1 апрелда икки нусхада ўзбек, грек ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин этишда келишмовчиликлар бўлган ҳолда инглиз тилидаги матни асос қилиб олинади.

(имзолар)