24.12.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталадилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат ўртасидаги тарихан таркиб топган муносабатларни эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулкини самарали ва монанд муҳофаза қилиш бундай ҳамкорликни ривожлантиришнинг зарурий шарти эканлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу мақсадда саноат мулки муаллифлари ва эгаларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун ўзаро кулай шарт-шароит яратиш зарурлигини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ихтиролар, саноат намуналари, маҳсулот белгилари ва бошқа саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни ушбу Битимга ва бошқа ўзлари иштирокчи бўлган ёки бўладиган халқаро шартномаларга мувофиқ ўзаро манфаатдорлик ҳамда тенглик асосида амалга оширадилар ва ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳамкорлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги миллий ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси талабнома берувчилари учун Қирғизистон Республикасида ва Қирғизистон Республикаси талабнома берувчилари учун Ўзбекистон Республикасида муҳофаза ҳужжатлари бериш сўралган талабномаларни топшириш ва уларни кўриб чиқиш тартибини ўзаро соддалаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ахборот, норматив ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек тажриба ва мутахассислар алмашишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида бир давлатнинг жисмоний ва юридик шахслари иккинчи давлат ҳудудида мазкур иккинчи давлатнинг қонунчилиги билан унинг ўз жисмоний ва юридик шахслари учун ҳозирги вақтда берилган ёки кейинчалик бериладиган ҳуқуқ ва имтиёзлардан бир хил асослар ҳамда ҳажмларда ҳуқуқий муҳофаза воситаларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу Битим билан тартибга солинмаган масалалар бўйича Томонлар 1967 йил 14 июлда Стокгольмда қайта кўриб чиқилган Саноат мулкини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Париж Конвенцияси қоидаларини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири қуйидагиларни таъминловчи зарур чора-тадбирларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулки объектлари учун илгари берилган СССР муҳофаза ҳужжатларининг ўз ҳудудида амал қилишини эътироф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СССР муаллифлик гувоҳномалари ва гувоҳномалари билан муҳофаза қилинган ихтиролардан ва саноат намуналаридан фойдаланганлик учун мазкур фойдаланиш содир бўлган давлатнинг ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ муаллифларга мукофот пулини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат намуналари учун СССР ихтиролари ва гувоҳномаларига СССР муаллифлик гувоҳномаларини қолган амалда бўлиш муддати учун миллий патентларга алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СССР муҳофаза ҳужжатлари бўйича саноат мулки объектларига берилган миллий муҳофаза ҳужжатларининг ҳар иккала давлатлар ҳудудида амалда бўлишини муҳофаза қилинаётган объектнинг ушбу объектга талабнома берилган санада амалда бўлган қонунчиликда назарда тутилган муҳофазага лаёқатлилик шартларига номувофиқлиги сабабли тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар иккала давлатларнинг мурожаат қилувчиларига ва уларнинг патент бўйича вакилларига миллий муҳофаза ҳужжатлари ҳамда СССР муҳофаза ҳужжатларини миллий муҳофаза ҳужжатларига алмаштириш бўйича тавсияномалар бериш ҳуқуқини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар эътироф этадиларки, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахси лицензия шартномаси тузмасдан ихтиро ёки саноат намунасидан фойдаланиш ҳуқуқини, башарти ушбу ихтиро ёки саноат намунасидан фойдаланиш бошқа шахслар томонидан СССР муаллифлик гувоҳномаси бериш учун талабнома илгари берилган ихтиро ёки саноат намунасига миллий патент бериш сўралган илтимоснома топширилган санадан олдин қонуний равишда бошланган бўлса, сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда муаллифларга мукофот пулини тўлаш кўрсатилган ихтиро ёки саноат намунаси қайси давлат ҳудудида фойдаланилаётган бўлса ўша давлатнинг қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза ҳужжатларини бериш сўралган талабномаларни топшириш, муҳофаза ҳужжатларини қабул қилиб олиш ва уларни ўз кучида сақлаб туришда иккала давлатнинг патент бўйича вакиллари ўзаро ҳамжиҳатлилик принципи асосида бевосита шу давлатларнинг патент идораси билан иш олиб боришлари мумкин бўлиб, бунда фақат миллий талабнома берувчиларнинг манфаатларини ифодалайдилар. Бир давлатнинг миллий талабнома берувчиларига, шунингдек унинг ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамжиҳатлилик принципи асосида муҳофаза ҳужжатларини олиш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш борасида бевосита бошқа давлатнинг патент идораси билан иш олиб бориш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир давлатнинг мурожаат қилувчиси томонидан бошқа давлатнинг патент бўйича вакилига патент олиш учун бериладиган талабномалари миллий устуворлик тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бошқа Томоннинг мурожаат қилувчиси томонидан талабномалар беришда мурожаат қилувчининг саноат мулки объектларига чет мамлакат патенти бериш тартибига доир миллий қонунчилик талабларига амал қилишни тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинишини эътироф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномалар топширганлик, муҳофаза ҳужжатлари берганлик, уларни ўз кучида сақлаб турганлик ва саноат мулкини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа юридик жиҳатдан аҳамиятли ишларни бажарганлик учун пошлиналар тўлаш, шунингдек бошқа хизматлар кўрсатганлик учун тўлов Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган валютада, миқдорларда ва тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иқтисодий, савдо, саноат, фан ва техника соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битимларга саноат мулки объектларининг муҳофаза қилинишини таъминлашга доир қоидаларни киритиш мажбуриятини зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ушбу Битимни амалга ошириш давомида бир-бирларига йўллайдиган барча ҳужжатлари рус тилида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг Давлат патент идораси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикаси учун — Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги интеллектуал мулк Давлат агентлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораларининг ҳамкорлик қилиш тартиби ва шартлари улар ўртасидаги махсус битимлар билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимдан келиб чиқадиган ёки унинг бажарилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Томонларнинг вакиллари ушбу келишмовчиликларни бартараф этиш учун тегишли маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг бошқа давлатлар билан саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва беш йил мобайнида амал қилади. Агар Томонлардан бири унинг навбатдаги амал қилиш даври тугашидан камида олти ой олдин ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш бўйича ўз нияти тўғрисида иккинчи Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиши кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим амалда бўлишининг тўхтатилиши иккала давлат жисмоний ва юридик шахсларига ушбу Битимнинг амалда бўлиш даврида берилган талабномаларга биноан берилган ёки берилиши мумкин бўлган муҳофаза ҳужжатларининг амал қилишига таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)