16.01.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим, туризм ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихий ривожланишнинг кўп асрлик яхлитлигига, ўзларининг ҳамжиҳатлик, адолат ва тенглик асосидаги давлатлараро муносабатларини қатъият билан қуришга, анъанавий маданий ва илмий-техникавий алоқаларга асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстлик, қўшничилик алоқаларини ва ўзаро фойдали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беришини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 29 сентябрда Тошкент шаҳрида тузилган Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартномага амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама сиёсий, илмий-техникавий, маданий ва инсонпарварлик муносабатларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришнинг, шунингдек, иккала республиканинг илмий, технологик ва ишлаб чиқариш салоҳиятларидан ўзаро манфаатли ва самарали фойдаланишнинг муҳимлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм- фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш иккала республика ўртасидаги дўстона қўшничилик муносабатларининг мустаҳкамланишига, билимлар ва маданиятларни ўзаро бойитишни кенгайтиришга ёрдам беришига ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё ва Европада тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасида иккала республика халқлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, ўзларининг ҳудудларида яшовчи барча миллат ва элатларнинг тиллари ва маданиятларини бутун чоралар билан ривожлантиришга, давлат, минтақавий ва маҳаллий даражадаги маданият муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни, ижодий жамоалар, маданият, санъат ва адабиёт арбоблари билан ўзаро тажриба алмашувларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала томон халқларининг ҳар томонлама алоқаларига кўмаклашиш, Ўзбекистонда виставкалар ва Қирғизистон Республикаси Кунларини ҳамда Қирғизистонда Ўзбекистон Республикаси Кунларини санъат усталари, бадиий ҳаваскорлик, жисмоний тарбия ва спорт жамоалари, олимлар ва адабиёт арбоблари, ишбилармонлар доиралари, жамоатчилик ва минтақалар вакиллари иштирокида мунтазам равишда ўтказиб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи марта Ўзбекистонда Қирғизистон Республикаси кунлари 1994 йил август ойида ва Қирғизистонда Ўзбекистон Республикаси Кунлари 1994 йил июнь ойида ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника негизларини мустаҳкамлаш, экстримал вазиятларда, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда тиббий ёрдам кўрсатиш, иккала Томон фуқаролари томонидан касалликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, маслаҳатлар олиш ва даволаниш учун ихтисослаштирилган ноёб муассасалардан бемалол ва теппа-тенг фойдаланишни сақлаш юзасидан биргаликдаги саъйи-ҳаракатларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги замон илм-фани, техникаси ва технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда фундаментал ва амалий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, узоқ муддатли асосда миллий фанлар академиялари, илмий марказлар ва олий ўқув юртлари ўртасида илмий алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашиш, ягона дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантириш, қўшма илмий ва илмий-ишлаб чиқариш жамоалари, шунингдек, иккала Томоннинг ноёб илмий объектлари негизида халқаро марказлар тузишга ва уларнинг фаолият кўрсатишига ёрдам бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала Томоннинг таълим тизимини самарали ислоҳ қилишга ёрдам берувчи олий, ўрта махсус ва ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори илмий малакали мутахассислар тайёрлашда, талабалар ва профессор-ўқитувчи кадрлар билан ўзаро алмашишда ҳар томонлама ёрдам бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм ва дам олиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, туризм инфраструктурасини ривожлантиришга ва кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш. Хорижий туризмни кенгайтириш юзасидан қўшма лойиҳаларни тузиш, қўшма туристик йўналишларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва Қирғизистон орқали ўтадиган «Буюк ипак йўли» йўналишини тиклаш юзасидан ўзаро ёрдамлашиш, республикалар ўртасида ўзаро туристлар алмашувига кўмаклашиш. Томонларнинг барча маданий-тарихий мерослари билан бемалол танишиш ва улардан эркин фойдаланишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт соҳасидаги ҳар томонлама алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга, спортнинг ҳар хил, шу жумладан, ҳарбий техника ва амалий турлари бўйича спартакиадалар, чемпионатлар, турнирлар ва матч учрашувлари ўтказишга ёрдам бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий жисмоний тарбияни ривожлантириш ва юқори даражадаги уста спортчиларни тайёрлаш учун спорт иншоотлари ва базалардан биргаликда фойдаланишни одат тусига киритиш, спортнинг миллий турларини тиклаш ва оммавийлаштириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорлик қилишнинг асосий йўналишлари бўйича ўзаро фаолиятнинг аниқ турлари ва шакллари маданият, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим, туризм ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш Дастури билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тегишли Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмаларга мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган Дастурни амалга ошириш юзасидан алоҳида битимлар тузишни топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг ўзлари қатнашчилари ҳисобланган бошқа давлатлараро шартномалари ва Битимларидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди, улар 2000 йилгача бўлган муддатга тузилади ва агар Томонлардан бири унинг амалда бўлиш муддати тугашидан уч ой олдин уни тўхтатиш ҳақида маълум қилмаса, унинг муддати ундан кейинги беш йиллик даврга автоматик равишда узайтирилаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Битим 1994 йил 16 январда Бишкек шаҳрида икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, иккала матн ҳам бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)