24.12.1996 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
3. Мазкур Шартноманинг 1-моддаси 1-бандининг қоидалари Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларнинг қонунчиликларига биноан таъсис этилган юридик шахсларга тегишли равишда қўлланилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар аниқ иш бўйича, шу жумладан, қарорни ижро этиш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга татбиқ қилинади.
1. Ушбу Шартноманинг 2-моддасида назарда тутилган имтиёзлар тўғрисида илтимоснома тақдим этган шахснинг шахсий, оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар асосида берилади. Ушбу ҳужжатлар ҳудудида ушбу шахс яшаш ва туриш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилади.
2. Агар илтимоснома тақдим этган шахс Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшаш ва туриш жойига эга бўлмаса, у ҳолда ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳужжатлар унга у фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилиши мумкин.
2. Адлия муассасалари мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
3. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича бошқа муассасалар ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги илтимосномаларни адлия муассасалари орқали жўнатадилар.
г) «в» кичик бандда кўрсатилган шахсларнинг вакиллари бўлганда — уларнинг исми, фамилияси ва манзили;
5. Ушбу Шартноманинг 19-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани ва илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар, агар улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун имкониятга эга бўлишсада, уларни сўроқ қилган адлия муассасаси уларга бундан буён уларнинг бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилган кундан бошлаб икки ҳафта муддат ўтгунгача кетишмаса,мазкур банд билан назарда тутилган кафолатларни йўқотадилар. Ушбу шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзига алоқадор бўлмаган айб билан кетолмаган вақт мазкур муддатга қўшилмайди.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшовчи бевосита манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосларига кўра таржимасиз ва бепул жўнатилиши мумкин.
1. Агар томонларнинг низони ушбу судларга. ўтказиш тўғрисидаги ёзма келишуви мавжуд бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари ишни бошқа ҳолларда ҳам кўриб чиқишлари мумкин. Бунда 19-модданинг 3-бандидан ва ушбу бўлимнинг қисмлари билан белгиланган бошқа нормалардан, шунингдек, тегишли Аҳдлашувчи Томон қонунчилигидан келиб чиқадиган мутлақ ваколат Томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
1. Ушбу модданинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, шахсни муомалага чекланган лаёқатлилиги ёки муомалага лаёқатсизлиги тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир.
4. Ушбу модданинг 13-бандлари қоидалари тегишли равишда муомалага лаёқатлиликни тиклашга ҳам қўлланади.
5. Ушбу модданинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, шахсни ёхуд унинг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун зарур чора-тадбирларни ҳудудида мазкур шахс доимий яшайдиган Аҳдлашувчи Томон суди мустақил равишда қабул қилиши мумкин. Ушбу чора-тадбирлар муносабати билан қабул қилинган фармойишлар мазкур шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судига жўнатилади. Агар ушбу Аҳдлашувчи Томон бошқача чора белгилаган бўлса, ушбу фармойишлар бекор қилиниши мумкин.
4. Агар ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида биргаликдаги яшаш жойига эга бўлишмаган бўлса, муассасаси ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланади.
1. 27-модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатлидир. Агар ариза берилган вақтда эр-хотиннинг иккаласи ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшашса, у ҳолда ҳам ушбу Аҳдлашувчи Томон муассасалари ваколатлидир.
2. 27-модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳудудида яшайдиган Аҳдлашувчи Томон муассасалари ваколатлидир. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у холда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ҳудудларида яшайдиган иккала Аҳдлашувчи Томон муассасалари ваколатлидир.
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ишлар бўйича 25-моддага мувофиқ никоҳдан ўтишда қўлланган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
5. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу модданинг 1,2,3 ва 4-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатлидир.
2. Кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган вақтинчалик чора-тадбирларни ўзи кўриши мумкин. Бунда у 33-моддага мувофиқ ваколатли муассасани хабардор қилиб қўйишга мажбурдир. Ушбу чора-тадбирлар 33-моддада кўрсатиб ўтилган муассаса томонидан бошқа қарор қабул қилингунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.
1. Васийлик ва ҳомийликдаги шахс ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига, турар жойига ёки мулкка эга бўлган ҳолларда 33-моддага мувофиқ ваколатли орган васийлик ёки ҳомийликни бошқа Аҳдлашувчи Томон муассасасига бериши мумкин. Васийлик ёки ҳомийликни бериш сўраётган муассаса васийлик ёки ҳомийликни ўзига қабул қилган пайтдан бошлаб кучга киради ва бу ҳақда сўралган муассасани хабардор қилиб қўяди.
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни қабул қилган муассаса уни ўз давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширади. У васийликка олинган ёки ҳомийликдаги шахснинг шахсий мақомига алоқадор масалалар бўйича қарор чиқариш ҳуқуқига эга эмас, лекин бу шахс фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича зарур бўлса никоҳдан ўтишига рухсат бериши мумкин.
4. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ариза берилган пайтда. фарзандликка олувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ишлари бўйича ваколатлидир, мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда эса эр-хотинлар охирги яшаш жойига ёки турар жойига эга бўлган ёки ҳозир эга бўлган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги муассаса ваколатлидир.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида эслатилган ишлар бўйича ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир. Зарар кўрган ҳудудида жавобгар яшаш жойига. эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига ҳам даъво аризаси бериши мумкин.
2. Мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи, мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, мерос қилиб қолдирувчи ҳудудида. охирги турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича белгиланади.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар мерос тўғрисидаги ишлар кўриб чиқиладиган ишлар муносабати билан пайдо бўладиган низоларни кўриб чиқишда ҳам қўлланилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чоралар тўғрисида мерос берувчи фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси тезда хабардор қилинади. Кўрсатилган ваколатхона ёки муассаса ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши мумкин.
3. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чора-тадбирлар мерос қилиш тўғрисидаги ишни амалга оширишга ваколати бўлган адлия муассасаси, шунингдек, дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг илтимосига кўра ўзгартирилиши мумкин.
2. Мазкур моддадаги 1-банднинг қоидалари ҳам васийлик ва ҳомийлик бўйича қарорларга, шунингдек, фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш органлари томонидан чиқарилган қарорларга ҳам тегишли бўлади.
1. 52-моддада назарда тутилган қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажаришга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ҳудудида мажбурий бажариш амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари томонидан кўриб чиқилади.
Куйидаги ҳолларда 50-моддада назарда тутилган қарорларни эътироф этиш ва мажбурий ижро этиш учун рухсатнома беришни рад этиш мумкин:
3. Ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳуқуқ бузарликларга нисбатан чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун жиноятчини бериш, агар жазо муддати тамом бўлгунга қадар камида олти ой қолган бўлса, амалга оширилади.
4. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома бир неча алоҳида ҳуқуқ бузишларга тааллуқли бўлса, улардан ҳаммаси мазкур модданинг 2-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқ келмаса, унда. талаб қилинаётган жиноятчини беришга, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқ бузишлардан бири жиноятчини беришга сабаб бўлса, шу шарт билан рухсат этилиши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга иложи борича қисқа муддатда қўшимча ахборот тақдим этиш учун зарур чоралар кўради.
5. Мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ шахсни озод қилиш кейинчалик жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома ва тасдиқловчи ҳужжатлар олинган ҳолларда талаб қилинаётган шахсни бериш мақсадида қайтадиган ушлаш ва қамоққа олишга тўсқинлик қилмайди.
1. Мазкур Шартноманинг 60-моддасида назарда тутилган илтимоснома асосида ушланган шахс алоҳида ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ факсимил алоқа орқали берилган қамоққа олиш ҳақидаги қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхалари, ёхуд айблов қисми ва чиқарилган ҳукм баён қилинган ҳолдаги тасдиқланган ундан кўчирма бўлганда жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олингунга қадар қамоққа олиниши мумкин. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилига ёки рус тилига таржимаси билан жўнатилади.
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлган вақт даврини келишиб оладилар. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, агар жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома Аҳдлашувчи Томонлар билан келишиб олинган вақтдаги даврда келиб тушмаса, қамоққа олинган шахсни озод қилади.
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган бериш муддатини узайтириш ҳукмни ижро этиш муддатини ўтказиб юбориши ёки шахсга нисбатан терговга жиддий зарар етказиши мумкин бўлса, унда. сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томондан талаб қилинаётган шахснинг муддатини узайтириш ўрнига сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар билан биргаликда белгиланадиган шартларга мувофиқ вақтинчага бериши мумкин.
3. Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан учиб ўтаётган ҳаво кемаси бу ерда режадан ташқари қўнган ҳолларда у олиб кетилаётган шахсни кузатиб кетаётган бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг вакилларининг илтимосномасига кўра мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олиб кетилаётган шахсни транзит ташиш тўғрисида илтимоснома олгунга қадар 48 соат давомида қамоқда сақлаши мумкин. Бундай илтимос матнни беришнинг техник воситалари, шунингдек, телеграф, телекс, телефакс, электрон почта ёрдамида берилиши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган шахсларни бериш Аҳдлашувчи Томонлар биргаликда келишиб олган муддатда, лекин бир ойдан ошмаган муддатда, алоҳида ҳолларда эса икки ойдан ошмаган муддатда амалга оширилиши мумкин.
1. Мазкур Шартноманинг 62-моддасига мувофиқ берилиши талаб этилаётган шахсни бериш муддати Аҳдлашувчи Томонлар билан бирга, одил судловни амалга ошириш манфаатларидан келиб чиқиб ва Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги билан рухсат этилган қамоқда сақлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланади.
2. Мазкур Шартноманинг 62-моддасида ва мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда вақтинча бериладиган шахсни қамоқда сақлаш муддатлари сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли қонунчилигига кўра ҳар бир жиноий иш бўйича алоҳида ҳисобга олиниши керак.
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ йўлланган илтимосномани олиб, ҳуқуқни бузишдан олинган бирон-бир даромад унинг юрисдикцияси доирасида бор ёки йўқлигини аниқлаш учун зарур чоралар кўради ҳамда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни текшириш натижаларидан хабардор қилади.
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро мақбул келишувлар, шу жумладан, исталган учинчи томон билан тузилган келишувлар ва аҳдлашувлар асосида муомалада тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг ноқонуний айланишида қатнашувчи шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий таъқиб қилиш мақсадида айланиши тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларни назоратли етказиб бериш усулидан етарли даражада фойдаланишни назарда тутувчи зарур чора-тадбирларни ўз қонунчилиги доирасида ва ўз имкониятларидан келиб чиқиб кўрадилар. Назоратли етказиб бериш усулидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бири алоҳида ҳолда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳит учун хавфлилиги даражасини, ҳуқуқларни ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларни зарур даражада ҳисобга олган ҳолда Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади ва, зарурат бўлганда, Томонлар эришган юрисдикцияга нисбатан молиявий аҳдлашувлар ва ўзаро ҳамфикрликни ҳисобга олиши мумкин. Назоратли етказиб беришлар эришилган аҳдлашувларга, шу жумладан, исталган учинчи томон иштирокидаги аҳдлашувларга мувофиқ амалга ошириладиган айланиши тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг ғайриқонуний партиялари сақланган ёки олиб қўйилган ҳолда бундан буёнги ташиш, ёхуд бундай буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиги ҳамда атроф муҳит учун эҳтимол тутилган хавфлилиги даражасини ҳисобга олган ҳолда уларни тўлиқ ёки қисман алмаштириш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳибсдаги шахсларни мазкур Шартноманинг 75-моддасида назарда тутилган кўрсатма. бериш ёки терговни ўтказиш учун ёрдам бериш учун вақтинча бериш чогида олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар, ушбу шахсларни учинчи давлатларнинг ҳудудлари орқали транзит олиб ўтиш харажатлари ҳам шу жумлага киради, сўраётган Аҳдлашувчи Томон томонидан қопланади.
2. Бедарак йўқолган шахсларни қидириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Шартноманинг 7 ва 17-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилади ҳамда у қидирилаётган шахс турган жойни аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ахборот билан биргаликда қидирилаётган шахснинг имкони борича тўлиқроқ тавсифини ўз ичига олиши керак.
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари вакилларига улар ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳуқуқий мақоми жорий этилади.Шунга мувофиқ равишда улар ўзлари бўлган давлат ва ўз давлатларининг ҳуқуқий ҳимоясидан фойдаланадилар, шахсий дахлсизликка, ҳисобда турадиган ўқ отар қуролни ва махсус воситаларни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқига эга бўладилар ҳамда ўз функцияларини ўзлари бўлган давлатнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ бажарадилар.
3. Мазкур модданинг 2-бандида эслатиб ўтилган адлия муассасалари вакиллари томонидан содир этилган ҳуқуқ бузишлар тўғрисидаги ишларни тергов қилишда улар фуқаролари ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга зарур ёрдам ва кўмак беради. Бундай ҳолларда ҳуқуқ бузувчиларни жиноий таъқиб қилиш илтимоснома бўйича Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва мазкур Шартнома қоидаларига биноан улар фуқароси ҳисобланган Томонга берилиши мумкин.
4. Адлия муассасалари вакилларининг ҳисобда турадиган ўқ отар қуроли, унга ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига махсус рўйхатлар (рухсатномалар) бўйича. қўйилади, уларнинг шакли ва мазмуни ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон томонидан келишилиши керак ва албатта яна олиб чиқиб кетилиши керак. Қурол-яроғ, ўқ-дори, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини олиб чиқиб кетиш эслатиб ўтилган рўйхатлар (рухсатномалар) асосида амалга оширилади ҳамда адлия муассасалари вакиллари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига киришларида божхона органлари томонидан тасдиқланади.
Мазкур Шартномага Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича мазкур Шартноманинг 86-моддасида назарда тутилган шартларга биноан кучга кирадиган қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.