02.07.1992 йилдаги 613-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.07.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг

Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ И. А. КАРИМОВНИНГ АХБОРОТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг республика Ҳукумати ўтказаётган ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари, иқтисодий ва ижтимоий аҳвол, мавжуд объектив қийинчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ўтказиб келаётган ижтимоий-сиёсий барқарорликни ҳар тарафлама мустаҳкамлашга, кўп миллатли республика барча аҳолисининг тенг ҳуқуқлилиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар асосан маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистоннинг чинакам мустақиллигига эришиш, унинг халқаро обру-эътиборини янада ошириш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни бундан буён ҳам изчилик билан амалга ошириб боравериш таклиф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши, сотиб олиниши ва ижарага топширилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати, Ўзбекистон Ҳукуматининг қарорига биноан хусусийлаштирилиши ва давлат тасарруфидан чиқарилиши мумкин бўлган объектлар ва корхоналар рўйхати, шунингдек, ижарага топширилиши чекланадиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва мол-мулклар рўйхати тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижросини янада тўлароқ таъминлаш юзасидан норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишни жадаллаштирсин. Республика иқтисодиётининг бозор муносабатларига кириши билан боғлиқ масалаларга, шунингдек янгича шароитда аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш сиёсатини сабот билан амалга ошириш зарурлигига эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг 1992-1993 йилларга мўлжалланган Давлат дастури қабул қилингунга қадар «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун амалга киритилганидан кейин тузилган мулкчилик шаклини ҳамда давлат мол-мулкининг эгаларини ўзгартириш ҳақидаги шартномаларни (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорида қайд этилган ҳоллар бундан мустаснодир) ҳақиқий эмас, деб топсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини Қўшилмаслик ҳаракатига аъзоликка қабул қилиш илтимоси билан мурожаат этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
613-XII-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
1992 йил 2 июлдаги 613-ХII-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши, сотиб олиниши ва ижарага топширилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ер ости бойликлари, ички сувлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, республика ҳудуди доирасидаги ҳаво ҳавзаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тарихий-маданий ва табиий мерос объектлари, бадиий қадриятлар (тарих ва маданият ёдгорликлари, кино, фото ва фоноҳужжатлардан иборат давлат фондлари, илмий тадқиқот муассасаларининг архивлари ва фондлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республиканинг давлат хазинаси, республика Давлат бюджетининг, захирасининг, Пенсия жамғармасининг, давлатнинг бюджетдан жамғармаларининг, Марказий банкининг маблағлари, шунингдек республиканинг олтин захираси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пул муомаласи соҳасида хизмат кўрсатувчи банклар ва бошқа муассасалар, пул белгиларини, давлат хазинаси билетларини, акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни, орденлар, медаллар ва почта белгиларини чиқаришни таъмин этувчи Давлат тамғаси корхоналари ва муассасалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулки.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Геология картография-геодезия, гидрометрология хизматларининг табиий муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда табиатни муҳофаза қилувчи хизматларнинг корхоналари ва муассасалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Санитария-эпидемиология хизматининг, ўрмон хўжалигининг корхоналари ва муассасалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Патент хизмати, стандартлаш ва метрология корхоналари машина синаш станциялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сув хўжалиги ва мелиоратив тармоқлар ҳамда иншоотлардан фойдаланувчи корхоналар авария қутқариш кемалари, гидротехник иншоотларни техник назорат қилиш кемалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Алоқа корхоналари («Союзпечать» тармоғидаги чакана савдо корхоналаридан ташқари) телевизион, радио узатиш марказлари ҳамда уларни муҳандислик иншоотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кучли таъсир этадиган заҳарларни гиёҳванд ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқарувчи шунингдек таркибида гиёҳванд ва заҳарли моддалари бўлган экинларни экувчи, етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сафарбарлик захиралари (корхона хусусийлаштирилаётганда улар корхонанинг мол-мулки таркибидан чиқарилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Саноатнинг қаттиқ чиқиндилари ва рўзғор чиқиндилари кўмиладиган майдонлар, бинолар, иншоотлар ва кўмиш учун керакли ускуналар, чорва молларни кўмадиган жойлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Даволаш ишлаб чиқариш устахоналари ахлоқ тузатиш меҳнат муассасаларининг корхоналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Парчаланадиган ва радиоактив материаллар устида илмий тадқиқот тажриба конструкторлик ишлари очиб борувчи ва шундай материалларни ишлаб чиқарувчи рентген ускуналари радиоактив моддалар ва изотоплар ишлатиладиган асбоб-ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва реализация қилиш билан шуғулланадиган корхоналар ва объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Радиоактив моддаларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш билан, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотларни реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ракета-космос мажмулари алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Портлаб кетиш хавфи бор ва заҳарли моддаларни қайта ташийдиган корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қурол-яроғ ва уларга керакли ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар бутлаш қисмлари ва уларга керакли асбоблар, портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмир этиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар фуқаролик мудофааси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қуроллар, ўқ-дори, шунингдек ўтсиз қурол (миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, таъмир этиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Атом энергетикаси объектларини (ускуналар қурилмалари, тизимлари ва асбоблари), катта трубопроводлар, кўприклар, туннелларни, шунингдек мудофаа объектларини қуриш ва монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ҳамда таъмир ишлари олиб бориш билан шуғулланувчи ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қабристонлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кўмир, нефть, газ қазиб чиқарувчи ва ёқилғини қайта ишловчи тармоқларнинг корхоналари ва ташкилотлари, электр ва иссиқлик ҳосил қилувчи корхоналар, ташкилотлар (электр станциялари ва ноҳия қозонхоналари), катта газопровод ва нефтепроводлар, нефть маҳсулотларини оқизма ҳолда етказиб берадиган қувурлар, автомобилларга ёнилғи қўйиш станциялари ва тизим ҳосил этадиган электр тармоқлари, геология-қидирув ташкилотлари, махсус автотранспорт, технология алоқаси ва уларнинг ахборот марказлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Темир йўл, ҳаво ва дарё транспортида йўловчи ва юк ташиш билан, шу жумладан автомобилларда халқаро юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ахборот ва телеграф агентликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Элеваторлар, совуткичхоналар, давлат захираларини доимий жойлаштиришни таъминлаб берадиган омбор хўжалиги объектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ботиний ва захирий хавф-хатари кўп объектлар ва ишлаб чиқаришлар қуриш ҳамда улардан фойдаланиш билан , улар учун ускуналар, фалокатларнинг олдини олиш ва назорат тизимини тайёрлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналари ва ташкилотлари, давлат илмий марказлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ёнғинга қарши автоматика воситалари, қўриқловчи ва ёнғиндан огоҳлантирувчи, қўриқлаш-огоҳлантиришга мўлжалланган сигнал бериш воситаларини лойиҳалаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Барча вазирликлар, идораларнинг олий, ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва бошқа ўқув юртлари, шунингдек умумтаълим мактаблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Давлат наслчилик ва от заводлари, селекция станциялари, давлат уруғчилик мубоширликлари (инспекциялари) ва қишлоқ хўжалик экинларининг нав синов лабораториялари, нав синаш станциялари ва участкалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
1992 йил 2 июлдаги 613-XII-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорига биноан хусусийлаштирилиши ва давлат тасарруфидан чиқарилиши мумкин бўлган объектлар ва корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Асосий фондларнинг баланс қиймати 1992 йил 1 январигача 20 миллион сўмликдан ортиқ бўлган халқ хўжалиги корхоналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фармацевтика саноати ҳамда тиббий-биологик дори-дармонлар саноати корхоналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Спирт, ароқ-ликёр ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Болалар истеъмол қиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республикадан четда жойлашган давлат санаторий-курорт хўжаликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гаровхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маросимлар ўтказишда хизмат кўрсатадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кинолаштириш корхоналари ва объектлари, кутубхоналар ва қироатхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кимё корхоналари (гербицидлар, минерал ўғитлар, синтетик толалар, қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган заҳарли кимёвий дорилар ва ҳоказолар ишлаб чиқариш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Соғлиқни сақлаш муассасалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Матбаа корхоналари ва нашриётлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ветеринария хизмати, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати корхоналари ва муассасалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сув хўжалиги, ва мелиоратив тармоқлар ва иншоотлар қурувчи корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Пахта, хом ипак ва ғаллага дастлабки ишлов берувчи корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ногиронлар, ғариб-кексалар, етимлар учун ва фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя этилмаган бошқа тоифалари учун уйлар ва интернатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мактабгача тарбия болалар муассасалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи (енгил таксилардан ташқари) корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
1992 йил 2 июлдаги 613-XII-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага топширилиши чекланадиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва мол-мулклар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмлари сотувчи корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳарларнинг муҳандислик инфраструктураси (электр, иссиқлик ва газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги, шаҳар ёритув тармоғи) ва ободонлаштириш объектлари, шунингдек ана шу объектлардан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни таъминлаш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алоқа объектларини қуриш, монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Атир-упа ва косметика буюмлари, рўзғор кимёси моллари тайёрлаб чиқарувчи корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Соғломлаштириш муассасалари ҳамда болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг бошқа хил муассасалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 325-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 194-модда)