Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5-6, 63-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
11-модда «Амир Темур» ордени» деган сўзлардан кейин «Буюк хизматлари учун» ордени» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
15 ва 16-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15-модда.
Давлат мукофотлари билан фуқаролар билан бир қаторда айрим ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар ва ҳарбий бўлинмалар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳам мукофотланиши мумкин.
16-модда.
Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 29 август,
255-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 120-модда)