Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Халқаро автомобиль транспорти қатнови тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталади,
ўзаро муносабатлар асосида иккала давлат ўртасида автомобилда йўловчилар ва юк ташиш ва уларнинг ҳудудлари орқали учинчи давлатларга транзит қатновини ривожлантириш, шунингдек, ушбу қатновларга кўмаклашиш истагига амал қилиб қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Таърифлар
1-модда
1-модда
1. «Ташувчи» ибораси иккала давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ халқаро ташувларни бажаришга ваколатли ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади.
2. «Автотранспорт воситаси» ибораси қуйидагиларни англатади:
йўловчилар ташишда — автобусни, яъни ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаган ҳолда йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва камида 8 ўринга эга бўлган механик транспорт воситасини англатади;
юкларни ташишда — юк автомобилини, прицепли юк автомобилини, шатакка олувчи автомобилни ёки яримприцепли шатакка олувчи автомобилларни англатади.
3. «Рухсатнома» деган ибора Аҳдлашувчи Томоннинг автотранспорт воситаларининг иккинчи аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан ўтишга ёки ҳудудидан чиқишга рухсат берувчи ёки бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди орқали транзит ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни англатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Йўловчиларни мунтазам ташиш» ибораси қатновнинг бошланғич ва сўнгги пунктлари ва тўхташ пунктлари кўрсатилган, олдиндан келишилган қатнаш жадвали ва маршрути бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг автотранспорт воситалари томонидан амалга ошириладиган ташувларни англатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Йўловчиларни номунтазам ташиш» ибораси қолган барча турдаги ташувларни англатади.
6. «Транзит ташувлар» ибораси келиш ва кетиш пунктлари аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан ташқарида бўлган ҳолда давлатлардан бирининг ҳудуди орқали йўловчилар ва юклар ташувини англатади.
7. «Ваколатли органлар» ибораси:
Ўзбекистон Республикаси учун — «Ўзавтотранс» Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорациясини;
Беларусь Республикаси учун — Транспорт ва коммуникациялар вазирлигини англатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўловчилар ташиш
2-модда
2-модда
1. Мазкур Битимга мувофиқ йўловчиларни автобусларда ташиш рухсатномалар асосида амалга оширилади.
2. Йўловчиларни автобусларда ташиш ўзаро келишувлар бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилиши керак. Ваколатли орган рухсатномани ўз давлати ҳудудидан ўтадиган маршрут участкаси учун беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Куйидаги ҳолларда йўловчиларни автобусларда ташишни амалга ошириш учун рухсатнома талаб қилинмайди:
а) автобус рўйхатга олинган давлат ҳудудида бошланадиган ва тугайдиган бутун сафар давомида ўша автобуснинг ўзида айнан ўша гуруҳ ташилганда;
б) автобус рўйхатга олинган давлат ҳудудидан бошланадиган ва бошқа давлатнинг ҳудудида тугайдиган сафар давомида автобусда бир йўналишда айнан ўша гуруҳ ташилганда.
4. Ташувчи томонидан фойдаланишга яроқли автобусга алмаштириш ҳоллари 3-бандда кўрсатиб ўтилган ташишлар характерига таъсир этмайди.
3-модда
Иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари автобусларнинг мунтазам қатновини очиш тўғрисида бир-бирларига таклифлар берадилар. Ушбу таклифлар маршрутга, қатнов жадвалига ва тарифларга оид маълумотларни, шунингдек, автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича мўлжалланаётган вақтни ўз ичига олиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда
Йўловчиларни автобусда номунтазам ташишни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги илтимоснома бир Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи томонидан бевосита иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органига йўлланади. Унда ташувлар характери, автобусларнинг бориладиган давлатда бўлиш вақтлари тўғрисида маълумотлар бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда
Енгил автомобиллардаги сафарлар учун рухсатнома талаб қилинмайди.
Юкларни ташиш
6-модда
6-модда
1. Жўнатиш пункти бир давлатнинг ҳудудида, етказиб бериш манзили бошқа давлатнинг ҳудудида бўлган тақдирда юклар ташуви, шунингдек, юкларни учинчи давлатлар орқали транзит ташув Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари берадиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
2. Ҳар бир автотранспорт воситасига алоҳида рухсатнома берилиши керак. Бундай рухсатноманинг ҳар бири бир марта бориб келиш ҳуқуқини беради.
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари юкларни ташиш бўйича ўзаро бериладиган рухсатномаларнинг миқдорини белгилайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда
1. Ушбу Битимнинг 5-моддасида кўрсатиб ўтилган рухсатномалар қуйидаги ташувларни амалга оширишда талаб қилинмайди:
а) ярмаркалар ва кўргазмалар учун мўлжалланган экспонатлар ва асбоб-ускуналарни ва материалларни ташишда;
б) чорва моллари, шунингдек, спорт тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган турли хил анжомларни, жиҳозларни, транспорт воситаларни ташишда;
в) театр декорацияларини ва реквизитини, мусиқа асбобларини, кинога олишда, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ва ашёларни ташишда;
г) вафот этганларнинг жасади ва хокини ташишда;
д) шикастланган ёки аварияга учраган автотранспорт воситаларини ташишда;
е) кўчиш вақтида мол-мулкларни ташишда;
ж) табиий офатлар рўй берганда, ёрдам тариқасида етказиб бериладиган тиббий асбоб-ускуналарни ва дори-дармонларни ташишда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, бузилган автотранспорт воситасини шатакка олиш мақсадида «техник ёрдам» машиналарининг юриши учун рухсатномалар талаб қилинмайди.
8-модда
Юк ортилган ёки юксиз автотранспорт воситасининг габаритлари ёки унинг оғирлиги бошқа давлат ҳудудида ўрнатилган нормалардан ошган тақдирда, шунингдек, хавфли юкларни ташишда ташувчи бошқа аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органидан махсус рухсатнома олиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ кечи билан ўн кун мобайнида бундай рухсатнома бериш тўғрисидаги илтимосномага жавоб қайтаришлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумий қоидалар
9-модда
9-модда
Ушбу Битим асосида ташувлар амалга оширилаётган вақтда бир давлатнинг ташувчилари бошқа давлат ҳудудида бўлганларида ўша давлатнинг миллий қонунчилигига риоя қилишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда
Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимни имзолаш вақтида амалда бўлган автотранспорт ишини тартибга солувчи қоидаларни, низомларни, йўриқномаларни, стандартларни ва техник шартларни сақлаб қолишга келишиб олдилар.
11-модда
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг автотранспорт корхоналари, ташкилотлари, ушбу Аҳдлашувчи Томон ваколатли органининг рухсати билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи билан келишган ҳолда йўловчилар ва юк ташувларини амалга оширишни ташкил этиш мақсадида унинг ҳудудида ўз ваколатхоналарини таъсис этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи томонидан автомобиль транспорти воситаларига берилган рўйхатга олиш ҳужжатларини ва номер белгиларини, шунингдек, автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини тан олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-модда
Жўнатиш пункти ва етказиб бериш пункти бошқа давлатнинг ҳудудида ёки жўнатиш пункти бошқа давлатнинг ҳудудида, етказиб бериш пункти эса учинчи давлатнинг ҳудудида жойлашган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг автотранспорт воситаларида юк ташишга рухсат берилмайди, бироқ Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари бундай ташувларнинг амалга оширилишига ҳар бир алоҳида ҳолатда рухсат беришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-модда
Ушбу Битим асосида амалга ошириладиган халқаро автомобиль қатновлари билан боғлиқ ташкилий, техникавий ва тижорат масалалари аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида тузиладиган икки томонлама протоколлар ва шартномалар билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда
Ушбу Битимнинг бажарилишидан келиб чиқадиган ҳисоб-китоблар ва тўловлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тузилган тўловлар тўғрисидаги битимлар асосида амалга оширилади.
16-модда
Ушбу Битим асосида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ташувчилари томонидан бошқа давлатнинг ҳудудида ҳамда ҳудуди орқали йўловчилар ва юклар ташувини амалга ошириш, шунингдек, ушбу ташувларни бажарувчи автотранспорт воситалари, иккала давлатларнинг миллий қонунчилиги билан ўрнатилган автотранспорт воситаларининг юк ташиш нормаларига мувофиқ юкнинг оғирлиги, габаритлари ошириб юборилгани учун олинадиган йиғимлардан ташқари, йўллардан фойдаланганлик ёки йўлларни сақлаш билан боғлиқ солиқлар ва давлат йиғимларидан озод этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда
Чегара, божхона ва санитария назоратига оид, шунингдек, ушбу Битимда алоҳида келишиб олинмаган бошқа барча масалаларга нисбатан иккала давлатнинг миллий қонунчилиги қўлланилади.
18-модда
Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг тегишли органлари оғир касалларни, йўловчиларни автобусларда мунтазам ташувларни, шунингдек, чорва молларини, тез айнийдиган ва хавфли юклар ташувларини чегара, бож ва санитария назоратидан навбатсиз ўтказадилар.
19-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлар вакилларидан иборат Аралаш Комиссияни тузадилар. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
а) ушбу Битимнинг бажарилишини таъминлаш;
б) рухсатномалар шаклларини, вақтини, маршрутларини, контингентини белгилаш ҳамда рухсатномалар айирбошлашни ташкил этиш;
в) ушбу Битим билан ҳал этилмаган муаммолар ечимини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш;
г) мазкур Битимни қўллаш бўйича баҳсли масалаларни кўриб чиқиш ва уларни ҳал этиш.
Аралаш Комиссия Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра йиғилади.
Аралаш Комиссия ушбу Битимга ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиши ва иккала давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ уларни кўриб чиқиш учун киритишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-модда
Ушбу Битим унинг кучга киритилиши учун ҳар иккала давлатларда ички давлат расмий тартиблари бажарилганлиги ҳақида дипломатик йўллар орқали ёзма равишда огоҳлантириш олинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур Битим ноаниқ муддатга тузилган ва у Аҳдлашувчи Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида иккинчи аҳдлашувчи Томонни дипломатик йўллар орқали уч ой олдин огоҳлантиргунгача амал қилади.
1994 йил 22 декабрда Тошкент шаҳрида ўзбек, беларусь ва рус тилларида икки нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир. Мазкур Битимнинг қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)