15.01.2015 йилдаги 5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.01.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартибини кенг тушунтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом нодавлат нотижорат ташкилотларини, уларнинг юридик шахс ҳисобланган алоҳида бўлинмаларини, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини (кейинги ўринларда ННТ деб аталади) ихтиёрий ҳамда мажбурий тугатиш, шунингдек ННТларнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларини ёпиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг қоидалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган банкротлик белгиларига эга бўлган ННТларни тугатишда қўлланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ННТни ихтиёрий тугатиш унинг юқори органи қарорига биноан, мажбурий тугатиш эса — суд қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат фондларини ихтиёрий тугатиш манфаатдор шахснинг аризаси асосида, суднинг қарорига биноан, мазкур Низом II бўлимининг тегишли бандларида кўрсатилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Айрим ННТлар учун қонун ҳужжатларида уларни тугатишнинг мазкур Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари ва шартлари белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ННТни ихтиёрий тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ННТни ихтиёрий тугатиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ННТни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг таъсис ҳужжатларида шунга ваколат берилган юқори органи томонидан қабул қилинади. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш комиссияси таркиби (агар тугатиш комиссияси ННТнинг муассислари (қатнашчилари) томонидан тайинланса, у ҳолда қарорда бу ҳақда кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг мавжуд алоҳида бўлинмалари рўйхати (юридик шахс ҳисобланган ва юридик шахс ҳисобланмаган бўлинмаларни алоҳида кўрсатган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ алоҳида бўлинмаларни тугатиш ишлари уларнинг раҳбар органлари зиммасига юкланган бўлса, алоҳида бўлинмага ўз фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш ишларини бошлаш ҳақидаги кўрсатма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатишнинг мўлжалланаётган муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қоладиган мол-мулкнинг тақдири (унда ННТнинг уставда белгиланган асосий мақсадлари ва вазифалари учун фойдаланиш усули ва (ёки) ушбу мол-мулкни хайрия сифатида олувчилар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТни тугатиш комиссияси таркибига, қоидага кўра, тегишли юридик, иқтисодий маълумотга ва (ёки) бухгалтерия соҳасида амалий тажрибага эга бўлган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси таркибига тегишли давлат органлари розилиги билан уларнинг мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тугатиш комиссияси таркиби ҳақидаги маълумотлар (комиссия аъзоларининг Ф.И.О., яшаш жойи, асосий иш жойи ва лавозими, телефон рақамлари), шунингдек ННТни тугатиш ҳақида унинг юқори органи томонидан қабул қилинган қарори уч иш куни мобайнида ННТни рўйхатдан ўтказган адлия органига (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ҳисобланган бўлинмани тугатиш учун алоҳида тугатиш комиссияси тузиш талаб этилмаса, асосий ташкилот томонидан тайинланган ягона тугатиш комиссияси ҳақидаги маълумотлар, унинг таркиби мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда келишилгандан сўнг алоҳида бўлинмани рўйхатдан ўтказган органга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ва хорижий ННТлар ваколатхоналари ва филиалларини тугатиш ҳақида асосий ташкилотнинг марказий органи томонидан қабул қилинган қарори белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш комиссияси таркибига нисбатан эътирози бўлмаса, тугатиш комиссияси таркиби ҳақидаги маълумотлар ҳамда ННТни тугатиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ННТнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда Суд департаменти деб аталади) туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш комиссияси таркибига нисбатан эътирози бўлса, асослантирилган эътирози ва таклифларини мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддатда ННТнинг юқори органи номига ёзма равишда маълум қилади. Эътироз ва таклифлар ушбу муддатда тақдим этилмаган тақдирда тугатиш комиссияси таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган вақтдан бошлаб ННТни бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. ННТнинг муассислари (қатнашчилари) ва (ёки) раҳбар органи аъзолари уч иш куни мобайнида ННТ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек ННТнинг муҳр ва штамплари ҳамда бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича тугатиш комиссиясига топширишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тугатиш комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тугатиш ишларини амалга оширади ва ННТнинг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари), раҳбар органлари аъзолари ёки бошқа ходимлари манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ННТ қарздор сифатида иштирок этадиган ижро ҳужжатларининг ижросини тугатиш тартиботи доирасида таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишончномасиз ННТ номидан вакиллик қилади, ННТнинг молиявий, тўлов-ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ННТнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мазкур Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади. Мажлисда барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тугатиш комиссиясининг ваколатлари қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тугатиш ишлари ниҳоясига етганда — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ННТни тугатиш тўғрисида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ННТ фаолияти тикланганда — тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва ННТ фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ННТ банкрот деб эътироф этилганда — ННТ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) янги тугатиш комиссияси тайинланганда — янги тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганда. Ушбу ҳолатда ННТнинг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатиш комиссиясига икки кун муддат мобайнида рўйхат бўйича топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тугатиш комиссияси, унинг таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилгандан сўнг уч кун муддат мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ННТнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб аталади) хизмат кўрсатувчи банкка ва ННТнинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган ваколатли банкка ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини ҳамда тугатиш комиссияси раиси имзосининг намунаси қўйилган варақчани;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ННТнинг миллий валютадаги иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига, шунингдек юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларнинг депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини ННТнинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ННТнинг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини ННТнинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, агар унинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Банкнинг ҳужжатларни қабул қилиб олган сана тўғрисидаги белгиси, уларнинг тугатиш комиссиясига ёзма ёки электрон хабари, ҳужжатлар банкка юборилгани ҳақидаги почта квитанцияси ва шу кабилар мазкур ҳужжатлар олинганлигининг тасдиғи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ННТни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг, шунингдек унинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларининг фаолияти тўхтатиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар талабларини таъминлаш бўйича илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахсларга фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битимларни фақат мазкур Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширишга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ННТга хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатиш комиссиясининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон картотеканинг амал қилиши тўхтатиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг миллий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларига, юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларнинг депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан мазкур ҳисобварақлар ёпилади, улардаги қолдиқ маблағлар эса тўлов топшириқномаси асосида ННТнинг асосий ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан тугатиш комиссиясининг ариза-топшириқномаси асосида мазкур ҳисобварақлар ёпилади ҳамда улардаги қолдиқ маблағлар миллий валютадаги асосий ҳисобварақ очилган банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, агар асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк бўлмаса, унда бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тугатиш комиссияси (унинг таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилгандан кейин):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ННТ ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш, шунингдек юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларни ёпиш чора-тадбирларини кўради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ННТнинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йил бошидан бошлаб ННТни тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санагача бўлган даврда ННТ томонидан тўланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ННТнинг дебиторлик қарзларини ундириш, кредиторларни аниқлаш ва уларни тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) ННТнинг тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бир ёки бир неча даврий босма нашрларда ННТнинг тугатилиши тўғрисида эълон берилишини ташкил қилади. Эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек ННТнинг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказилган санаси ва рўйхатдан ўтказувчи орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТни тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари кўрсатилган аризаларни қабул қилиш муддати. Ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суд департаментининг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномасини олган кундан кейин ўн кундан кечиктирмай иш юритувида тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатининг мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлаштиради. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлса, суд ижрочиси ижро иши юритишни қонунда белгиланган тартибда тамомлайди ва тугатиш тартиботи доирасида ижро этиш учун тугатиш комиссиясига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ННТ фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач ва давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ тугатиш баланси ННТнинг юқори органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида, тасдиқномани (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабиларни) олган ҳолда ҳар қайси кредиторни унинг талаблари эътироф этилгани ёки рад қилингани, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб тугатиш комиссияси томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда — фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун ННТ тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи навбатда — Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи навбатда — бошқа кредиторларнинг талаблари (календарь бўйича навбатли тартибда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш ННТнинг (жамоат фондлари бундан мустасно) гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган навбат бўйича қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатиш комиссияси томонидан ННТ мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва мазкур мол-мулкни очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомалада чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда, қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш қиймати бўйича, мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кредиторлар талабларини қондириш ННТнинг муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа шахслар томонидан тугатилаётган ННТнинг банкдаги ҳисобварақларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда тугатиш комиссияси ННТни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши шарт. ННТ банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ННТнинг мол-мулки ортиб қолган ҳолларда, тугатиш комиссияси томонидан улар ННТни тугатиш тўғрисидаги юқори орган қарорида кўрсатилган усулларда ва йўналишларда фойдаланилади ва (ёки) хайрия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ортиб қолган мол-мулкни ННТнинг мақсадлари учун фойдаланишнинг имкони бўлмаса, ННТнинг асосий мақсадига ўхшаш соҳаларда вазифаларни амалга оширувчи нотижорат ташкилотларга мулк қилиб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ҳолларда мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиб қолган мол-мулкнинг ННТ муассислари (қатнашчилари), раҳбар органи аъзолари ёки бошқа ходимлари ўртасида тақсимланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тугатиш комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан текширишлар якунлари бўйича тўлангандан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин қолган мол-мулк белгиланган тартибда тасарруф этилгандан сўнг тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тугатиш баланси ННТнинг юқори органи томонидан тасдиқланади ва давлат солиқ хизмати органига топширилади. Айни пайтда, тугатиш комиссияси тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг Суд департаментининг органлари иш юритувида мавжудлиги юзасидан Суд департаменти ҳудудий бошқармасига сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи, ННТнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, бу ҳақда бир иш куни мобайнида тугатиш комиссиясига тегишли хулоса бериши шарт. Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, бу тўғрида тугатиш комиссиясига уч иш куни мобайнида ёзма жавоб юбориши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосаси олингандан, шунингдек ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби олингандан кейин, тугатиш комиссияси ННТнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома билан мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида ННТга тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатиш комиссиясига асосий ҳисобварақ ёпилгани тўғрисида хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агар ННТнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлса, уларнинг ёпилганлиги ҳақида реестрга ёзув киритиш учун тугатиш комиссияси асосий ҳисобварақ ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида тегишли адлия органларига хатлар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатда алоҳида бўлинманинг учинчи шахслар олдида мажбурияти йўқлиги кафолатланиши ҳақида кўрсатилади ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатни олган адлия органи уч иш куни мобайнида алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади ва бу ҳақда икки иш куни мобайнида тугатиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тугатиш комиссияси асосий ҳисобварақ ёпилгандан кейин, ННТнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлган тақдирда эса — уларнинг реестрдан чиқарилганлиги ҳақидаги тегишли адлия органларининг хабарномаларини олгандан кейин уч иш куни мобайнида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни давлат архивига, шунингдек муҳр ва штампларни йўқ қилиш учун ички ишлар органига топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ННТ юридик шахс ҳисобланган алоҳида бўлинмаларга эга бўлса, уларни тугатиш ишлари якунланиб, алоҳида бўлинмаларни давлат реестридан чиқарилганлиги ҳақида ушбу Низомнинг 32-бандида белгиланган тартибда адлия органларининг берган хабарномалари тугатиш комиссияси томонидан олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тегишли ҳужжатлар давлат архивига, муҳр ва штамплар эса — ички ишлар органига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тугатиш комиссияси ННТ тугатилганлиги тўғрисида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ёзув киритиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТни тугатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан ННТнинг тугатилганлиги тўғрисидаги эълон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг устави (низоми) ва нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланган тугатиш баланси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг барча ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ННТнинг алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлса, уларнинг тегишли реестрлардан чиқарилганлиги ҳақида адлия органларининг хабарномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ортиб қолган мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳр ва штамплар йўқ қилинганлиги ҳақида ички ишлар органининг маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар ва рухсатномаларнинг, шунингдек ННТ рамзи давлат рўйхатига олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақида Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТ ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Рўйхатдан ўтказувчи орган мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин беш иш куни мобайнида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ННТ тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаса ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларда атайин нотўғри маълумот келтирилганлиги ёхуд ННТни тугатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилганлиги аниқланса давлат реестрига ёзувлар киритилиши рад этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат реестрига ёзув киритиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган хатни тугатиш комиссиясига беради ҳамда олинган барча ҳужжатларни қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат реестрига ёзув киритиш ҳақидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига ННТ тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин икки иш куни мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТ тугатилганлиги тўғрисида тугатиш комиссиясини, давлат солиқ хизмати ва статистика органларини белгиланган тартибда хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТга берилган лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. ННТни мажбурий тугатиш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. ННТни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларда суд томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 54-моддасига мувофиқ, тугатиш комиссияси рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда суд томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тугатиш комиссияси суднинг қарорини олгандан кейин уч иш куни мобайнида унинг нусхасини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТни тугатиш тўғрисидаги суд қарори нусхасини олгандан сўнг икки иш куни мобайнида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ННТнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек Суд департаментининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Суднинг қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ННТни бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатиш комиссиясига ўтади. ННТнинг муассислари (қатнашчилари) ва (ёки) раҳбар органи аъзолари уч иш куни мобайнида ННТ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек ННТнинг муҳр ва штампларини ҳамда бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича тугатиш комиссиясига топширишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тугатиш ишлари мазкур Низомнинг 8 — 22-бандларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда оралиқ тугатиш баланси тугатиш комиссияси томонидан ННТни рўйхатга олган орган билан келишилгандан сўнг тасдиқланади. Оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини қабул қилиб олган рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бир ҳафта муддат мобайнида ёзма эътироз берилмаган тақдирда оралиқ тугатиш баланси келишилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ННТнинг мол-мулки ортиб қолган ҳолларда, тугатиш комиссияси улардан ННТни тугатиш тўғрисидаги суднинг қарорида кўрсатилган йўналишлар учун фойдаланилади. Бунда мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ННТни тугатиш тўғрисидаги суднинг қарорида мол-мулк тақдири ҳал этилмаган бўлса, тугатиш комиссияси кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин беш иш куни мобайнида ортиб қолган мол-мулкнинг тақдирини ҳал қилиш юзасидан судга ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тугатиш комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан текширишлар якунлари бўйича тўлангандан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин қолган мол-мулкдан суднинг қарорида кўрсатилган йўналишлар учун фойдаланилгандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш баланси ННТни рўйхатга олган орган билан келишилгандан сўнг тугатиш комиссияси томонидан тасдиқланади. Тугатиш баланси лойиҳасини олган рўйхатга олувчи орган томонидан бир ҳафта муддат мобайнида ёзма эътироз берилмаган тақдирда тугатиш баланси келишилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг давлат солиқ хизмати органига топширилади. Айни пайтда, тугатиш комиссияси тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг мавжудлиги юзасидан Суд департаменти ҳудудий бошқармасига сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи, ННТнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида тугатиш комиссиясига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса бериши шарт. Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси, ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақда тугатиш комиссиясига уч иш куни мобайнида ёзма жавоб бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. ННТни тугатишнинг кейинги жараёнлари ҳамда ННТ тугатилганлиги тўғрисида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритиш мазкур Низомнинг 27 — 32-бандларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ННТнинг тугатилганлиги ҳақида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ёзув киритилишидан олдин ихтиёрий тугатишнинг бошқа ҳар қандай босқичида ННТнинг ваколатли юқори органи томонидан фаолиятни тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. ННТни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб етти ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кўрсатилган муддат мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаса ёки ННТнинг ваколатли юқори органи томонидан фаолиятни тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинмаса рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш комиссиясига тақдимнома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тақдимномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллайди ва ННТни мажбурий тугатиш чораларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. ННТ муассислари (қатнашчилари), раҳбар органи аъзолари ёки бошқа ходимлари ҳамда тугатиш комиссияси аъзолари ўзлари тайёрлаган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга), раҳбар орган аъзоларига ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларини ихтиёрий тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 29-модда; 2017 й., 33-сон, 864-модда, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)