Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2020 31.12.2014 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2020
Ҳужжат 02.05.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли «Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни, уларни муҳандислик коммуникациялари ўтказилган ва зарур инфратузилмага эга бўлган алоҳида ҳудудларда жамлаш йўли билан ташкил этиш учун инвестициялар ва технологияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилаётган давлат мулки объектларининг фойдаланилмаётган ҳудудлари ва бўш ишлаб чиқариш майдонлари негизида кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда саноат зоналари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналари ҳудудида кичик ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш масалаларини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари саноат зоналари ҳудудларида жойлашган ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналарида жойлаштириладиган хўжалик субъектларига ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлар тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан танлов комиссияларининг ижобий қарорлари асосида қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналари ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиясининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган танлов комиссияларининг намунавий таркиби асосида кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг (кейинги ўринларда танлов комиссиялари деб аталади) шахсий таркибини бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, саноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 гектар ва ундан кўп бўлинмас ҳудудга эга саноат зоналари учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 гектардан кам ҳудудга эга бўлган, битта туман (шаҳар) доирасида жойлашган саноат зоналари учун — тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекциялари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари ва ягона дирекциялари (кейинги ўринларда дирекциялар деб аталади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат унитар корхоналари шаклида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналари қатнашчилари билан, танлов комиссиялари қарорларига мувофиқ, ишлаб чиқариш майдонларининг лойиҳаларини ва узоқ муддатли ижара шартномаларини (балансида сақловчи номидан), шунингдек саноат зоналари ҳудудида хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномаларни амалга ошириш тўғрисида битимлар тузадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналари қатнашчилари томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг лойиҳани ҳамда узоқ муддатли ижара шартномасини амалга ошириш тўғрисидаги битимга мувофиқ бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналари фаолиятини тезкорлик билан бошқаришга доир бошқа функцияларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар дирекциялар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналари қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар, шу жумладан ҳудудларни сақлаш ва қўриқлашдан тушган даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекциялар фаолияти қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қайси дирекциянинг ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда аниқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дирекциялар таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказган ҳолда, улар ташкил этилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида амалга оширилади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дирекцияларга улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг уч баравари миқдорида белгиланган энг кам миқдордаги ягона солиқ тўлови бўйича қонунчиликда назарда тутилган талаб татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида сотиладиган бюджет ташкилотлари давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналарининг зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмасини қуриш «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига, саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришнинг ишлаб чиқилган лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади;
(8-банднинг «а» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ кўчмас мулкка ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан, тўлов ундирмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига — саноат зоналарида жойлаштириладиган тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратишда ҳамда ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага беришда кўрсатиб ўтилган нормаларнинг сўзсиз қўлланиши юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига — саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларини шакллантиришда, ер участкаларини танлаш ва ажратиш, шунингдек йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича материалларни тайёрлаган ҳолда, зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 72-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«72. Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ, ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
378-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 10-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 18-сон, 197-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)